«Аллоҳнинг амри ила бажаряпсанми сен шу ишни, ё Иброҳим? Демак, У нобуд бўлишимизга йўл қўймас».(Бухорий, 3364.)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Ушбу китобга «Ислом умматининг 100 нафар буюк зоти», дея ном берар эканман, унда фақат буюк эркаклар эмас, аёллар ҳақида ҳам сўз боришини назарда тутганман.
Биз ҳикоя қиладиган буюк зот - Иброҳим алайҳиссаломга турмуш-га чиқиб, унга Исмоил алайҳиссаломдек ўғил туғиб берган мисрлик аёлдир. Исмоил алайҳиссалом кейинчалик халқи орасидан банибашар тарихидаги энг буюк зот - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам чиққан аднаит-араблар уруғининг асосчисига айланди. Шундай экан, мисрликлар аднаит-араблар онасининг биродарларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга Миср забт этилгач, ерлик аҳолига яхши муносабатда бўлишни васият қилгани ҳақида ҳадис бор. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ахир, улар ҳимоямиз остида бўлиб, биз билан қариндошлик риштаси ила боғланишган»,(««Жомеъус-саҳиҳ»», 698.) - деганлар. Исмоил алайҳиссаломнинг онаси Биби Хожар Мисрда туғилиб ўсган аёл бўлгани - мисрликларни араблар би-лан боғлаган қариндошлик риштаси саналади.
Аллоҳ Уз ҳабиби Иброҳим алайҳиссаломга Биби Хожарни қўлидаги гўдаги билан бирга Фаластиндан олиб чиқиб, бошоқли ўсимлик ўсмас водийга элтишни амр қилди. Иброҳим алайҳиссалом ўз хотинини эмизикли чақалоғи билан бирга тайинланган жойда қолдириб, Фаластинга қайтишга тараддуд кўрди. Шунда Хожар онамиз одам яшамас чўлга ташлаб кетаётган эридан сўрабди: «Аллоҳнинг амри ила бажаряпсан-ми сен шу ишни, ё Иброҳим?» Иброҳим алайҳиссалом жавоб ўрнига бош ирғиб қўйибди. Шунда буюк аёлнинг юрагидан, Аллоҳ ерга ва унинг устидаги кимсаларга меросхўр бўлиб, Ўзига қайтариб оладиган 14 кун етгунча исми банибашар хотирасида барча замонларда абадий сақланадиган сўзлар отилиб чиқди, Биби Хожар комил иймонла: «Демак, У нобуд бўлишимизга йўл қўймас!» - дея жавоб берди.
Ушбу аёл муқим бир қоидани, у ҳам бўлса, кимда-ким Аллоҳнинг амрига итоат қилса, Аллоҳ унинг нобуд бўлишига йўл кўймаслигини жуда яхши ўзлаштириб олган. Кўпчилик муайян қийинчиликка дуч келган фурсатда ушбу қоидани унутиб қўяди. Айримлар эса синов тобора кучайиб борар экан, умидни узиб, вазиятдан чиқиш йўлини топа олмай қолишади. Иш шу даражагача етиб борадики, баъзилар умидсизликка юз тутади, уммат руҳи яна кўтарилишига бўлган ишончни йўқотади. Ислом уммати оёққа туриши, ўтмишдаги шон-шавкати яна қайтишини имконсиз деб ҳисоблайдиганлар шуни билингки, сиз Аллохдан нажот келишига ишонмай қўйган муртадга айланиш чегарасига яқин бориб қолгансиз. Биби Хожар сиздайларга ибрат бўлсин. Ушбу қаҳрамон аёл биринчи навбатда Буюк ва Қодир Аллоҳга таваккал қилган. Бундан ташқари у, гарчи Аллоҳнинг ёрдамига комил иймон-ла қараган бўлса-да, қўл қовуштириб ўтирмаган. Зеро, қалбдаги иймон бажариладиган амал-ла тасдиқланишга эҳтиёж сезади ва шу тариқа улар бир-бирини тўлдириб, бир бутунлик ҳосил қилади. Биби Хожар Сафо ва Марва тепаликлари орасида юриб, сув қидирди. Бу ерда бирорта бўлсин ҳаёт нишонаси кўринмаган бўлса-да, умидини узмади, чақалоғи учун сув қидирди. Оббаҳолам орангизда кимдир: «Сув топа олмаганига қарамай, нима учун Биби Хожар Сафо би-лан Марва тепаликлари орасида бир эмас, икки эмас, етти марта югуриб сув қидиришни давом этди?» - дея сўраб қолар. Сабаби шундаки, Хожар онамиз мақсадга эришиш йўлида ўз кучи ва имконини охиригача ишга солган, валлоҳу аълам. Бунда Биби Хожар қийинчиликни енгиб, омон қо-лишнинг иккита мажбурий шартини - қалбла иймон ва амал-ла тасдиқ шартларини бажарган. Ниҳоят, Аллохдан нажот келди, нобуд бўлишига бир бахя қолган чақалоқ Исмоилнинг оёғи остидан Замзам булоғи отилиб чиқди. Булоқ сувининг ҳар бир томчисида қаҳрамон аёл ўз гўдаги билан бирга машаққатни енгиб, омон қола билгани ҳақида ривоят янгради. Оби замзам булоғи Аллоҳнинг қудрати билан бугунги кунгача Маккаи мукар-раманинг ерости тошлари орасидан сизиб чиқмокда ва мазали сувининг ҳар бир томчиси ила нажот манбаси битмас-туганмас эканлигини тасдиқ-лаётгандай бўлмоқда. Шундай экан, ҳар гал ҳаёт машаккатига дуч келар экансиз, Биби Хожарни, бирорта бўлсин ҳаёт нишонаси бўлмаган қуп-қуруқ чўлда нобуд бўлишига сал қолган гўдакни эсланг. Қийинчиликни енгиб, омон қолиш учун иккита шартни - қалбла иймон ва амалла тасдиқ шартларини сўзсиз бажаринг. Биринчи навбатда Аллоҳнинг нажотига ий-мони комил бўлинг, шундан сўнг ўз мушкулингизни осон қилиш йўлида қўлдан келганча ҳаракат қилинг. Билингки, охир-пировардида муваффа-қиятга эришасиз, гарчи кимгадир сизнинг барча саъй-ҳаракатларингиз беҳуда амалдай кўринсада.
Биби Хожар ўз амали ила Ислом уммати тарихида ўтган буюк зотларнинг исмлари қаторида номи зарҳал ҳарфлар-ла битилишига муно-сиб аёлдир. Ушбу мўътабар аёл араблар ва жамики мусулмонларнинг онасига айланди. Бас шундай экан, ўз онасининг юртини Шарқий Рум империяси (Византия) зулмидан халос қилиш, Биби Хожарнинг оға-иниларини ҳам Исломга даъват этиш мусулмонларнинг бурчига айланди. Ва бу ишни амалга оширган инсон том маънода буюкликка эришди. Ул зоти шариф Мисрни забт этиш шарафига муяссар бўлди. Кейинчалик Миср юрти динимиз тарихи давомида Исломга таянч бўлган асосий марказга айланди. Қурайш қабиласидан чиққан, мисрлик издошлари ниҳоятда яхши кўриб, исми Миср юртида кенг тарқалган, ўз дини учун курашган ўша буюк араб қаҳрамони ким бўлган? Сўнгги вақтда унга қарши бош-ланган мазмунан ғазабнок информацион урушнинг сири нимада?
Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан