У ердан Ўрта Шарқ ва Араб Жазирасига тарқаганлар. Қайтган яҳудийлар Қуддус вайрон бўлганидан ёқа ушлар эди; чунки айтиб ўтганимиздай новабобилликлар Муқаддас ернинг пойтахти Қуддусни ишғол қилиш асносида шаҳарларни тамоман яксон қилган эди, ҳатто Сулаймон алайҳиссалом қурдирган масжидни ҳам.
Қуръонда бир қисса келади: «Ёки деворлари устига қулаган ҳолдаги қишлоқдан (яъни Қуддус ёки унга яқин қишлоқдан) ўтган-кишини билмадингизми? Айтди-ки: Аллоҳ уни (қишлоқни) ўлимидан кейин қандай тирилтиради?!»(Бақара: 259) - ушбу қиссадаги қишлоқ ёнидан кезиб ўтган киши ҳақида кўп муфассирлар Узайр алайҳиссалом, деб тафсир қилганлар. Аллоҳ таоло, у кишини бу ҳайрон сўзи сабаб Ўз қудратини намойиш қилиш учун; уни юз йилга ухлатиб кейин қайта тирилтириб, кейин у кишига «ўлган қишлоқда қайтадан ҳаёт жонланганини ва шаҳар қайта қурулганини кўрсатади», шундан кейин: «қачонки, унга (бу ҳайроннинг ҳақиқати) очиқ бўлгач: аниқки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир, деб биляпман - деди».(Бақара: 259. «Тафсир Ибн Касир» - мазкур оят тафсиридан қисқартирилди)
Араб жазирасидаги яҳудийлар ҳам Узайр алайҳиссаломни жуда улуғар эди, ҳатто улар: «яҳудийлар: Узайр Аллоҳнинг боласи! - дейишди»,(Тавба: 30) бу улуғлашлар ва кўтаришлар куфрга олиб борди. Узайр бундай улуғланишига сабаб; Бани Исроил Қуддусдан қувилиб Бобилга сургун бўлган-да - бобилликлар уларнинг барча муқаддас нарсаларини ҳам йўқ қилган, жумладан Тавротни ҳам ёқиб йўқ қилганлар, магар Тавротдан баъзи оятларнинг нусхалари қолган эди, баъзилар турли қимларини ёд олган эди. Шундан кейин Бани Исроилдан Қуддусга қайтган одамлар - Тавротни ёддан билган олим ва ҳофиз кишини кўришди, яъни Узайр алайҳиссаломни. Тавротни у киши чиндан тўғри ёд олганини баъзи кишилардаги оят нусхалари ва баъзи оятларни билган кишилар солиштирма синовидан ижобий ўтгач; Таврот ёддан у кишининг зеҳнида сақланганини тан олиб, бунинг ҳайбатидан уни улуғлай бошладилар, токи ғулувга кетиб худонинг боласи экан, бўлмаса Мусога тушган Тавротни шунча йилдан кейин ёддан билиши амри маҳол, деб кўтар-кўтар қилиб юборишган.
Ушбу қисса олимлар фикрига кўра Сулаймон ва Закарё алайҳимуссалом ўртасидаги даврларда бўлган, деб айтилган, шу тўғрироқ.(Ибн Касир, «ал-Бидояту ван-ниҳоя», 2/389)
--------------
Узайр: Бани Исроиллик солиҳ бир кишидир, у кишининг пайғамбарлиги ҳақида бирор нарса исбот қилинмаган, гарчи у киши Бани Исроилга келган пайғамбарлардан бўлгани машҳур ривоятдир. (Ибн Касир, «ал-Бидояту ван-ниҳоя», 2/389). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Билмайман, Узайр; у пайғамбарми ёки йўқми?». (Абу Довуд, 4674). Кўпчилик аҳли илмлар у кишини солиҳ киши, деб билгани учун у кишига нисбатан алайҳиссалом, деб изофа қилишда бирор монеълик кўрмаганлар, балки ҳар қандай солиҳ кишига ҳам айтишда монеълик йўқ. (Батафсил маълумот учун Муҳаммад ибн Абу Бакрнинг «Жалоъул афҳом», 663 саҳифага қаралсин. Яна «Мўъжамул манаҳий ал-лафзия», 349-350). Лекин машҳур бўлган сўз у киши Узайрдир. Буни Ибн Жарир, Ибн Аби Ҳотимлар: Ибн Аббос, Ҳасан Басрий, Қотада, Суддий ва Сулаймон ибн Бурайдалардан ривоят қилган. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мана шу қавл машҳурдир». («Тафсир Ибн Касир»дан қисқартирилди, 1/687). Бу ҳақидаги ихтилофлар тафсилотига Ибнул Жавзийнинг китоби «Зодул муяссар»га, 1/233 қаралсин.
Умар Шоҳирнинг (ҳафизаҳуллоҳ)
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан