"СССР юридик жиҳатдан мавжуд" – Путиннинг маслаҳатчиси жиддий тарзда баёнот берди
Россия президентининг маслаҳатчиси Антон Кобяковнинг таъкидлашича, "СССР юридик жиҳатдан қаердадир мавжуд", экан.
Кобяков бу баёнотни Петербург халқаро юридик форуми якунлари бўйича берди. Унинг аниқлик киритишича, СССР юридик тартиб-қоидаларга риоя қилинмаган ҳолда тарқатилган.
"Ахир, СССР юридик жиҳатдан қаердадир мавжуд, бу ҳақда конституциявий ҳуқуқ мутахассислари, жумладан, Ғарб мамлакатларида, АҚШда, Францияда аллақачон гапиришмоқда. Улар шундай дейишмоқда, чунки СССР деб аталадиган тузилманинг тарқатилиш жараёни бузилган эди", — деди у.
Путиннинг маслаҳатчисининг қўшимча қилишича, Совет Иттифоқини тарқатиш 1922 йилда бу давлатни ташкил этган депутатлар қурултойининг қарори билан амалга оширилиши керак эди.
Контекст
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрель ойида россиялик депутат СССРни қайта тиклаш учун "барча асослар"ни кўрганини айтган эди. Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳақидаги сўзлари кенг жамоатчиликда акс-садо берган эди.
Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
"СССР юридик жиҳатдан мавжуд" – Путиннинг маслаҳатчиси жиддий тарзда баёнот берди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар
- Нетаньяху: Макрон ҲАМАС томонида туришни "танлади"