close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Миср ва мағрибдаги убайдий-фотимийлар давлати

297-367 ҳижрий, 909- 1171 милодий.

297-367 ҳижрий, 909- 1171 милодий.
Улар рофиза шийаълардир. Ўзлари ёлғон тўқиб, Фотимаи заҳронинг наслиданмиз деб, бўҳтон уйиштирганлар. Тарихчилар уларни насаби ҳақида ихтилоф қилганлар. Баъзилари: «Улар Исмоил ибн Жаъфар Содиққа нисбат берилади. Насаблари шу кишига боради» дейишади. Шунинг учун уларни исмоилийлар ҳам дейишади. Улар, форсли Абдуллоҳ ибн Маймун ибн Қаддоҳ Аҳвозийга нисбат берилади, деганлари ҳам бор. Улар икки илоҳли мазҳабида бўлишган. Нур илоҳи, зулмат илоҳи бор деган ақидадан келиб чиқиб яшашган.

Давлатнинг ташкил топиши.
Ушбу давлатнинг асосчиси Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Маҳдий бўлиб, давлат ўшанинг номи билан убайдилар давлати деб аталган. Унинг отаси фотимийлар давлатининг Яман юртларида тарқатишга қодир бўлган эди. Сўнгра Ямома, Баҳрайн, Миср, Синд, Мағриб каби давлатларда ҳам тарқатган. Убайдуллоҳ отасининг ишини давом эттирди ва унинг нуфузини кенгайтирди. Турли ҳужумлар ва қўзғалонларни бостириб, тинчитди. Охири келиб Ясаъ ибн Мидрор Салжилмосанинг амири уни тутиб қамаб қўйди. Уни аскарбошиси Абдуллоҳ фатҳларини давом эттирди. Нуфузини мағрибнинг кўп жойларига тарқатди ва охири у Роҳода деган ағлабийларнинг пойтахтига кирди. Уларнинг давлатини 296-ҳижрий, 875- милодий санада қулатди. Сўнгра у Сажлимосага етиб келди. У ерни ҳокими қочиб кетди. У ўзни бошлиғи Убайдуллоҳни қамоқдан озод қилди. Бу ҳодиса 296-хижрий, 875-милодийда бўлди. Ўша ерда одамлар унга байъат қилдилар. У ўзига мусулмонлар халифаси деган лақабни раво кўрди. Ўзини зафарли юришларини давом еттирди. Шундай қилиб у ағлабийлар давлатини бутунлай тамом қилди. Шунингдек Оли рустам давлатини, Идрисийлар давлатини, Африқанинг шимоли ҳаммаси унга бўйсунадиган бўлди. Қайривонни ўзининг пойтахти қилиб олди. 304-ҳижрий, 916-милодий санада Маҳдия деган шаҳар қурди ва уни ўзига пойтахт қилиб олди. У 322-ҳижрий, 933-милодий йилда вафот этди. Ўрнига ўғли Қойим қолди. Сўнгра уни зурриятлари ҳукмронликни давом эттиришди.

Мисрни эгаллаш.
358-ҳижрий, 968-милодий йилда фотимийларнинг аскарбошиси Жавҳар Сақаллий Мисрни тинчлик йўли билан эгаллаб олди. У ерда кўплаб ички ислоҳотлар ўтказди. Қилган ишларининг энг кўзга кўринганларидан бири Қохира шаҳрини қурилишидир. Жомеъул азҳарнинг бино қилинишидир. Сўнгра фотимийларни халифаси Муъиз лидийниллаҳ Қохирага кўчиб келди. Бу иш 362-ҳижрий, 972-милодий санда бўлди. Қохирани ўзининг давлатига пойтахт қилди.

Фотимийлар мулкининг чегаралари.
Фотимийлар мулкининг чегаралари уларининг ривож топиб чўққига чиққан пайитларида, Шомдаги Осий дарёсидан, Марокашнинг чегараларигача, Судандан кичик осиёгача бўлди. Улар ўша пайитдаги давлатларнинг ҳаммасидан катта ва кенг давлатга айланди. Уларни Салоҳуддин Айюбий инқирозга учратди ва йўқ қилди. Уларини охирги ҳокими 567-ҳижрий, 1171-милодий йилда вафот этди.

Фотимийларнинг кўзга кўринган ҳокимлари.
1. Убайдуллоҳ Маҳдий. 297-323 ҳижрий, 909-933 милодий.
2. Қоим Абу Қосим Муҳаммад. 322-334 ҳижрий, 933-945 милодий.
3. Муъизлидиниллаҳ. 342-365 ҳижрий, 953-975 милодий.
4. Азиз биллаҳ. 365-386 ҳижрий, 975-996 милодий.
5. Ҳоким биамриллаҳ 387-411 ҳижрий, 996-1020 милодий.

Ислом тарихи китобидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase