close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мисрда жинсий можаро келиб чиқди

Мисрда гинеколог шифокор Висам Шуайб кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган видеосидан сўнг қўлга олинди. У ўз видеосида беморларининг шахсий маълумотларини ошкор қилиб, уларнинг никоҳдан ташқари ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда "Ал-Арабия" хабар берди.

Мисрда гинеколог шифокор Висам Шуайб кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган видеосидан сўнг қўлга олинди. У ўз видеосида беморларининг шахсий маълумотларини ошкор қилиб, уларнинг никоҳдан ташқари ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда "Ал-Арабия" хабар берди.
Можаро Мисрнинг шимолидаги Бухейра вилоятида жойлашган Кафр-эль-Давар давлат шифохонасида ишловчи гинеколог Висам Шуайб ўзининг шахсий саҳифасида ёш қизларнинг никоҳдан ташқари ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида видеолар жойлаштирганидан сўнг келиб чиқди. Шуайбнинг таъкидлашича, бу видеолар бошқа ёш қизлар ва уларнинг ота-оналарига огоҳлантириш мақсадида қилинган.
Видеоларнинг бирида у 14 ёшли қизнинг саккиз ойлик ҳомиладор эканлигини ва оиласининг ҳомиладорликни тўхтатишни хоҳлашини, чунки бу ҳомиладорлик никоҳдан ташқари содир бўлганлигини айтиб ўтди. Бошқа ҳолатда эса у бир аёлни ёш йигит билан норасмий никоҳга кирганини тилга олди. Бунинг сабаби, аёл фарзандини норасмий муносабат натижасида туғилганлиги учун уни йигитнинг исмига расмийлаштиришни истаган.
Бу воқеаларга жамоатчилик орасидаги кескин муносабатдан сўнг, Миср Шифокорлар уюшмаси доктор Шуайбга нисбатан шикоятларни қабул қилди. Шикоятларда у номуносиб сўзлардан фойдаланганлиги ва ижтимоий тармоқларда видео жойлаштириб, беморларнинг обрўсини тўкиш орқали Миср жамиятининг анъанавий оилавий қадриятларига зид ҳаракат қилганлиги айтилади.
Шифокорлар уюшмаси мазкур шикоятларни профессионал этика қўмитасига текширув учун юборди ва беморнинг шахсини ҳимоя қилмаган ҳамда тиббиёт соҳасининг нуфузини туширувчи ҳар қандай ҳаракатни қоралади.
Шуайб эса ўз саҳифасида жавоб бериб, унинг мақсади машҳурлик ёки хайп эмас, балки ота-оналарга қизларининг бошига келиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида маълумот бериш эканлигини айтди. У беморларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш ёки уларни обрўсизлантириш нияти бўлмаганлигини таъкидлади.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase