close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳнинг жазоси: Бану Исроил қавмининг ҳалокатига олиб келган 10 та сабаб

Бану Исроил — Қуръони Каримда бир неча марта зикр қилинган қавмдир. Исроил сўзи Абдуллоҳ ("Худонинг қули") деган маънони англатади. Бу унвон Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғли ва Иброҳим алайҳиссаломнинг набиралари бўлган Яқуб алайҳиссаломга берилган. Унинг авлоди Бани Исроил (Исроил болалари) сифатида танилган. Аллоҳ таоло уларга кўплаб пайғамбарлар юборди, лекин улар ҳар сафар Аллоҳнинг амрларига эътибор бермай, итоатсизлик қилдилар, бунинг учун жазо ва лаънатга учрадилар. Уларнинг бошига тушган жазонинг асосий сабаби итоатсизлик эди.

Бану Исроил — Қуръони Каримда бир неча марта зикр қилинган қавмдир. Исроил сўзи Абдуллоҳ ("Худонинг қули") деган маънони англатади. Бу унвон Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғли ва Иброҳим алайҳиссаломнинг набиралари бўлган Яқуб алайҳиссаломга берилган. Унинг авлоди Бани Исроил (Исроил болалари) сифатида танилган. Аллоҳ таоло уларга кўплаб пайғамбарлар юборди, лекин улар ҳар сафар Аллоҳнинг амрларига эътибор бермай, итоатсизлик қилдилар, бунинг учун жазо ва лаънатга учрадилар. Уларнинг бошига тушган жазонинг асосий сабаби итоатсизлик эди.

1. Яратган томонидан юборилган пайғамбарнинг ўлдирилиши.
Улар «Албатта, Аллоҳ то бизга ўт-олов еб битирадиган қурбонлик келтирмагунича бирор расулга ишонмаслигимизга биздан аҳд олган», дейдиганлардир. Айт: «Батаҳқиқ, мендан олдин ҳам сизларга расуллар очиқ-ойдин ҳужжатлар ва сиз айтган нарса билан келганлар. Хўш, агар ростгўй бўлсаларингиз, нима учун уларни қатл этдингиз?» (Оли Имрон, 183)
Бани Исроил қавми ўлдирган пайғамбарлар кўп бўлган, улар орасида исми айтилмаган ўнлаб пайғамбарлар ҳам бор эди. Энг машҳур ва шафқатиз қотилликлардан бири Закариё (алайҳиссалом) пайғамбарнинг ўлдирилиши эди. Бану Исроил қавми Закариё (алайҳиссалом) пайғамбарни ўлдирибгина қолмай, отасидан сўнг дарҳол Закариё алайҳиссаломнинг ўғли Яҳё алайҳиссаломни ҳам ўлдирди.
Одамлар Исо (алайҳиссалом) пайғамбарни хочга михлаб ўлдирмоқчи бўлганларида, Аллоҳ таоло мўжиза кўрсатиб, уни Ўз олдига кўтарди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир куни Исо (алайҳиссалом) ўз танлаган ўн икки шогирди билан бир уйда эдилар. У уларнинг орасида келажакда муртад бўладиганлар ҳам бўлишини маълум қилди. Сўнг улардан сўради: "Сизлардан ким менинг суратимни олишини, менинг ўрнимда ўлдирилишини ва жаннатда мен билан бирга бўлишни хоҳлайди?”
Уларнинг энг кичиги ўрнидан туриб: "Мен", деди. Исо (алайҳиссалом) унга ўтиришни буюриб, ўша саволни такрорлади. Яна ўша йигит: "Мен", деди. Яна Исо (алайҳиссалом) ўша саволни бериб, уни ўтиришга буюрди. Ўша йигит учинчи марта ўрнидан турмоқчи бўлганида, Исо алайҳиссаломга ваҳий келдики, бу йигит унинг қиёфасини олиб, унинг ўрнига ўлдирилади. Исо (алайҳиссалом) осмонга кўтарилди ва унинг ортидан келаётган яҳудийлар Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломнинг қиёфасини берган йигитни кўрдилар. Уни Исо (алайҳиссалом) деб адаштириб, ушлаб олдилар ва хочга михладилар.

2. "Олтин бузоқ"га сиғиниш ва итоатсизлик.
«Мусонинг қавми ундан кейин тақинчоқларидан (ясалган), бўкирадиган бузоқ жасадини (илоҳ) тутдилар. Унинг уларга гапирмаслигини ва уларни ҳидоят қилмаслигини билмадиларми?! Уни (илоҳ) тутдилар ва золимлардан бўлдилар» (Аъроф, 148).
Мусо (алайҳиссалом) қирқ кун ғойиб бўлди, Аллоҳ таоло унинг вақтини яна ўн кунга узайтирганини ҳеч ким билмагани учун қавми ташвишлана бошлади. Ёвузликка мойил Сомирий Мусо алайҳиссалом ваъдасини бузгани учун уларга бошқа йўлбошчи топишни таклиф қилди. У уларга деди: "Ҳақиқий йўл-йўриқни топиш учун сизлар Худога муҳтожсизлар ва мен буни сизга бераман".
У одамларнинг барча тилла тақинчоқларини йиғиб, чуқур қазиди, у ерга тўпланган бойликларни жойлаштирди ва барча олтинларни эритиш учун катта олов ёқди. Бу ҳаракат давомида у арранинг бир парчасини оловга ташлади, қандайдир сеҳргарни эслатарди ва бу жоҳилларни ҳайратда қолдирмай қолмади. Олинган эритилган металлдан у олтин бузоқ ясади. Бузоқнинг ичи бўш эди, унинг ичидан ўтган шамол эса ғайриоддий товуш чиқарарди. Ўша пайтда одамлар хурофотга берилиб кетганлиги сабабли, улар эшитилаётган товушни тезда ғайритабиий кучлар билан боғлаб, бузоқ фигурасини ўзларининг Худосига айлантирдилар.

3. Тавротни қабул қилишдан бош тортиш.
«Эй Мусо, Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча, сенга ишонмаймиз», – деганингизни, шунда ўзингиз назар солиб турганингизда сизни яшин урганини эсланг» (Бақара, 55)
Бузоқ билан содир бўлган воқеадан сўнг, Бану Исроил Тавротни Худонинг каломи сифатида қабул қилишдан бош тортди. Шунда Мусо (алайҳиссалом) Аллоҳ билан гаплашиб, уларнинг ҳамма нарсанинг Яратувчисини шахсан кўришни илтимосини етказди. Шунда Аллоҳ уларни лаънатлади, яшин урди ва уларни ўлдирди. Бироқ, Мусонинг (алайҳиссалом) ибодати туфайли, Аллоҳ ўлимдан кейин ҳамма билан қилганидек, уларни қайта тирилтирди.

4. Улар Исо алайҳиссаломни Худонинг ўғли сифатида қабул қилдилар.
«Айт: «У – Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ Сомаддир. У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган»(Ихлос)
Бани Исроил қавми Исо алайҳиссаломни Аллоҳнинг Ўғли деб қабул қилди.
«Ўшанда фаришталар дедилар: «Эй Марям! Албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган «калима»нинг хушхабарини бермоқдаки, унинг исми Масиҳ Ийсо ибн Марям, дунёю охиратда обрўли ва муқарраблардандир. У бешикда ҳам, навқиронлигида ҳам одамларга гапиради ва у солиҳлардандир. Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатади. Ва Бану Исроилга расул қиладиким, (у дер): «Албатта, мен сизга Роббингиздан мўъжиза келтирдим. Албатта, мен сизга лойдан қуш шаклига ўхшаш нарса ясаб, унга пуфласам, Аллоҳнинг изни билан қуш бўлади. Аллоҳнинг изни билан туғма кўр ва песларни тузатаман ва ўликни тирилтираман. Сизларга уйларингизда нимани емоқдасиз-у, нимани сақлаяпсиз – хабарини бераман. Агар мўмин бўлсангиз, албатта, бунда сиз учун оят (белги) бордир» (Оли Имрон, 45-49).

5. Толутни сув ичишдан сақланиш ҳақида огоҳлантириш.
Толут ўз қўшинини Жолутга қарши олиб борганида, у ўз аскарларига дарёдан сув ичишни тақиқлади, лекин Бани Исроил аскарлари Аллоҳнинг амрига бўйсунмай, охир-оқибат илоҳий синовдан ўта олмадилар.
«Толут лашкарлар билан чиққанда: «Албатта, Аллоҳ сизни дарё билан синовчидир, ким ундан ичса, у мендан эмас. Ва ким уни тановул қилмаса, у албатта мендандир. Магар биров қўли билан бир ҳовуч олса, майли», – деди. Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар. У ва у билан бирга иймон келтирганлар у(дарё)дан ўтганларида: «Бугун бизда Жолут ва унинг лашкарлари билан жанг қилишга қудрат йўқ», – дедилар. Ўзларини Аллоҳга рўбарў бўлувчи деб билганлар: «Қанчадан-қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир», – дедилар» (Бақара, 149)

6. Қуддусга киришдан бош тортиш.
Бану Исроил қавмига Қуддусга кириб, уни забт этиш буюрилди. Бану Исроил, Каннан қавми қудратли ва кучли эканлиги ва уларнинг ҳудудларига кира олмаслигини айтиб, киришдан бош тортди. Итоатсизлик учун улар 40 йил давомида чўлда сарсон бўлишда ифодаланган жазога дучор бўлишди.

7. «Ҳиттотун» сўзини «хинтатун» га ўзгартириш.
«Ушбу шаҳарга киринг ва унда хоҳлаган жойингизда бемалол енг ҳамда эшикдан таъзим билан киринг ва: «Ҳиттотун», – денг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшилик қилувчиларга зиёда қиламиз», – деганимизни эсланг». (Бақара, 58)
Иисус Навин бошчилигида Бану Исроил ханаанликлар билан жанг қилиб, уларни мағлуб этди. Уларга бошларини эгиб шаҳарга киришлари ва Ҳиттотун (тавба) сўзини айтишлари буюрилди, лекин улар бу сўзни Ҳинтатунн (буғдой) деб аташди ва шунинг учун улар вабо билан жазоландилар.

8. Манна ва бедана.
Manna ва салва Бани Исроилга (Мусо алайҳиссаломнинг қавми) берилган таомдир. Мусо алайҳиссалом Бани Исроил қавмининг олти юз минг аҳолиси билан бирга яшаганларида, одамларнинг очлигини қондиришни илтимос қилиб, Ҳақ таолога мурожаат қилдилар. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг илтимослари билан улар учун осмондан иккита жаннат таомини туширди. Бири манна, иккинчиси бедана эди. Аммо улар бир таом билан қаноатланишдан бош тортдилар ва бошқа ер юзидаги таомларни сўрашди.
«Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч сабр қила олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ер ундирадиган нарсалардан – сабзавот, таррак, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин», – деганингизни эсланг. У (Мусо): «Яхши нарсани паст нарсага алмаштирасизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, у ерда сиз учун сўраган нарсаларингиз бор», – деди. Уларга хорлик ва мискинлик битилди ва Аллоҳнинг ғазабига қолдилар. Бу Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, набийларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу осийлик қилганлари ва ҳаддан ошганлари учундир» (Бақара, 61)

9. Толутни танлаш.
«Набийлари уларга: «Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб юборди», – деди. Улар: «У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин?! Ваҳоланки, подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз. Қолаверса, унга кўпроқ мол ҳам берилмаган», – дедилар. У: «Албатта, уни сизларга Аллоҳнинг Ўзи танлади ва илмда, жисмда кенглигини зиёда қилди. Аллоҳ подшоҳлигини Ўзи хоҳлаган кишига беради. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир», – деди» (Бақара, 247)
Толут камбағал эди ва бошқа уруғдан эди, шунинг учун Бани Исроил халқи уни раҳбар сифатида қабул қилишдан бош тортди. Шунинг учун, Аллоҳ уларни йўлбошчиси Толутни қабул қилишга мажбурлаш учун аҳд сандиғини берди.

10. Ҳорут ва Морут.
«Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва Бобилда икки фаришта – Ҳорут ва Морутга нозил қилинган нарсага эргашдилар. Икковлари токи: «Биз синовмиз холос, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмас эдилар. Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар у ила Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганурлар. Ва батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандай ёмон!» (Бақара, 102)

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase