Қуръони Каримнинг «Ҳижр» сурасида шундай марҳамат қилинади: «Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда бўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдорла нозил қилурмиз» (21-оят).
«Раъд» сурасида эса:
«Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир», дейилган (8-оят).
Ҳақиқатдан ҳам бу дунёдаги барча нарса ўз ўлчови билан яратилган.
Ҳавода кислород 21 фоизни ташкил этади. Агар кислород 50 фоизни ташкил этиб қолса нима бўлишини тасаввур қилиб кўрайлик: дунёдаги барча ёниши мумкин бўлган нарсаларни ўт олади. Барча жонзотлар кислород билан нафас олади ва ўзидан карбонад ангидрид чиқаради. Ўсимликлар эса аксинчакарбонад ан¬гидрид олиб, кислород чиқаради. Агар шу алмашув бузилса, барча жонзот ва ўсимликларнинг ҳаёти бузилган бўлар эди.
Демак, агар кислород бўлмаса жонзот бўлмайди, агар карбонад ангидрид бўлма-саўсимликлар қолмайди.
Қуёшнинг иссиқлиги ерга маълум миқдорда тушиб туради. Агар унинг иссиқлиги ҳозиргисининг ярмига камайса, бутун ер юзи музлаб қолади, аксинча янада исиб кетса, бутун дунё куйиб кул бўлади. Шу боис қуёшнинг зиёси ҳам маълум ўлчовда тушиб туради. Илмий тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши учун ҳам маълум бир миқдорда ёруғлик зарур. Мана шундай аниқ ўлчовлар асосида яратилган табиат ҳодисалари ўз-ўзича бўлиб қолган дейишлик илмсиз одамларга хосдир. Балки бун¬дай ҳисоб-китобларнинг бари Аллоҳнинг иродаси билан бўлган дейиш тўғридир.
Қуръони Каримда: «Биз ерни ёйиб, устига баланд тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик», дейилган («Ҳижр» сураси. 19-оят).
«Ўлчоғлик» деган сўзга эътибор берилса, у, бизнинг асримизда уламолар қўлга киритган кашфиётларга қилинган ишора бўлади.
Кимё ва биология соҳасидаги олимларнинг аниқлашича, ҳар бир ўсимлик маълум бир миқдордаги моддалардан ташкил топган, бунинг ўлчовини фақат энг нозик ўлчов асбоблари билан ўлчаш мумкин. Шундай моддалар турли ўсимликда турли миқдорда бўлар экан.
Борлиқдаги нарсаларнинг мувозанати
Қуръони Каримнинг «Ҳижр» сурасида шундай марҳамат қилинади: «Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда бўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдорла нозил қилурмиз» (21-оят).
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
роҳимаҳуллоҳ