close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Борлиқнинг пайдо бўлиши

Борлиқ пайдо бўлишига оид Қуръондаги оятлардан бири: “У осмонлар ва ерни пайдо қилувчидир...” (“Анъом” сураси, 101-оят).

Борлиқ пайдо бўлишига оид Қуръондаги оятлардан бири: “У осмонлар ва ерни пайдо қилувчидир...” (“Анъом” сураси, 101-оят).

ХХ асрда астрофизика фани Борлиқнинг бир лаҳзада яратилганини тўлиқ тасдиқлади. Замонавий астрофизиканинг шубҳага асос қолдирмайдиган далиллари дунё олимларини Борлиқ барча моддий ва даврий катталиклари билан бир лаҳзада, улкан портлаш натижасида пайдо бўлганини тан олишга мажбур этди. “Big Bang” – “Катта портлаш” деб аталган бу назарияга асосан, Борлиқ 15 миллиард йил олдин, бир нуқтанинг портлашидан пайдо бўлган.
“Катта портлаш” назарияси бугунги кунда дунё олимларнинг Борлиқ пайдо бўлишини асослайдиган ягона назарияси бўлиб турибди.
“Катта портлаш”га қадар фазода “модда” деб аташга лойиқ ҳеч нарса йўқ эди.
Модда, қувват ва вақт бўлмаган муҳитнинг метафизик ҳолати -  Йўқликдир. Борлиғимизни ташкил қилган модда, қувват ва вақт бир лаҳзада, ўта тез суръатда пайдо бўлди. Физика фани ХХ асрда исботлаган бу буюк ҳақиқатни Қуръони карим 1400 йил аввал хабар қилган эди.

Борлиқнинг кенгайиши

Ҳали астрономия фани ўз тарақиётининг ибтидоий ҳолатида бўлган бир пайтда, инсоният Борлиқнинг тузилиши ва пайдо бўлиши ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган бир даврда Ерга нозил бўлган Қуръони каримда Аллоҳ толо Борлиқнинг кенгайиши ҳақида эслатади.
“Биз осмонни қудрат билан яратдик ва уни кенгайтирувчидирмиз” (“Зориёт”, 47-оят).
Оятда келтирилган “осмон” сўзи Қуръоннинг кўпгина оятларида  “коинот” маъносида ишлатилади. Бошқача айтганда, Қуръони карим бу билан коинотнинг доимо кенгайиб боришига ишора қилади. Астрофизиканинг охирги кашфиётларини келтирамиз. Йигирманчи аср бошларигача илм-фан оламида “Борлиқ ўзгармас, ҳаракатланмас тузилишига эга ва у вақт билан чегараланмаган”, деган ақида ҳукмрон эди. Бироқ, ХХ аср астроном ва астрофизиклари охирги техник асбоблар ёрдамида Борлиқнинг ибтидоси бўлгани ва унинг тўхтовсиз кенгайиб бораётгани ҳақидаги назарияни илгари суришди.
Бу назарияни илк бор рус физиги Александр Фридман ва бельгиялик тадқиқотчи Георг Леметр эълон қилишди.
Бу тахмин 1929 йилда, АҚШнинг Калифорния штатидаги Маунт Уилсон обсерваториясида ўз исботини топди.
Америкалик астроном Эдвин Хаббл кучли телескоп билан фалакни кузатар экан, Ердан узоқлигига кўра юлдузлар қизғиш нур таратишини пайқади. Физиканинг асосий қонунларига биноан, кузатув нуқтасига томон интилаётган нур спектрнинг кўринарли диапазонида бинафша ранг, кузатувчидан узоқлашаётган нур спектри эса қизил рангга мойил бўлади. Хабблнинг кузатишлари юлдузлар нури қизғиш эканлигини кўрсатди. Бу уларнинг биздан доимий узоқлашаётганини билдиради. Бу ҳодиса фанда катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Бир қанча вақт ўтгач, Э. Хаббл яна бир муҳим нарсани кашф қилди:  юлдузлар ва галактикалар нафақат биздан, балки бир-биридан ҳам узоқлашаётган экан. Хаббл қўлга киритган натижалардан биргина хулоса чиқариш мумкин: бир-биридан узоқлашаётган осмон жисмлари Борлиқнинг кенгаяётганидан дарак беради.
Кенгаяётган Борлиқ ҳақидаги назария кейинги йиллардаги бошқа тажрибаларда янада мустаҳкамланди.
ХХ асрнинг ўрталаридагина исботини топган бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Борлиқ ҳақидаги оддий тушунчалар бўлмаган ўша олис асрлардаёқ бизга юборган Китобида баён қилган эди. Бу эса Қуръон барча мавжудотнинг Ҳукмдори ва Яратувчиси бўлган Аллоҳнинг (ж.ж) сўзи эканлигига далил бўлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase