Ҳадис тўқиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Бир мусулмон бундай катта гуноҳни қилишга қандай журъат қилиши мумкин? Бунга бир неча сабаблар ва ундовлар бор:
1. Ҳадис тўқувчилар тўқима ҳадислар воситасида Ислом дини томирига болта уришни хоҳлашади;
2. Ўзининг мазҳабини қўллаб-қувватлаш, асослаш ва гўзал қилиб кўрсатиш учун ҳадис тўқилган;
3. Сиёсий мақсадини амалга ошириш йўлида ҳадис тўқилган;
4. Дунёвий хоҳиш-истакларни амалга ошириш учун ҳадис тўқилган;
5. Подшоҳ ва амирларга ёқиш учун уларнинг хоҳишларига мос ҳадис тўқилган;
6. Шуҳрат қозониш ва оми инсонларга мақбул бўлиш учун ҳадис тўқилган.
Ҳикматуллоҳ Абиевнинг
"Саҳиҳи Муслим шарҳи" китобидан