close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Вируслар

Ҳужайранинг энг катта душмани вирус деб аталадиган микроскопик организмдир. Бу икки митти тирик мавжудот ўртасидаги жанг инсоният учун катта аҳамиятга эга.

Ҳужайранинг энг катта душмани вирус деб аталадиган микроскопик организмдир. Бу икки митти тирик мавжудот ўртасидаги жанг инсоният учун катта аҳамиятга эга.   Баъзи вируслар шунчаки грипп каби безовта қилувчи касалликларни келтириб чиқаради, аммо бошқалари ОИТС ва тиф каби охири ўлим билан якунланувчи касалликларга олиб келиши мумкин. Вируснинг асосий хусусиятларидан бири унинг организмга махсус ишланган режа ва қуроллари билан зарба беришидир. Бунинг учун у ҳужумга ўтишдан олдин ҳужайра атрофида ўз нусхасини яратади. Вируснинг ўз нусхаларини яратиш усули маълум маънода ўз жонига қасд қилиш кабидир, чунки бу паразит ҳаёт тарзи вирусларнинг кейинги авлодида ҳам давом этиши учун вирус ўзини ҳам ҳужайрани ҳам қурбон қилиши керак. Вируслар бу ҳужайраларни ўзларининг хос оқсилларини ишлаб чиқарувчи заводга айлантиради. Ҳужумнинг илк кунларида улар минглаб ҳужайраларни ўлдиришдан кўра улардан ҳарбий база сифатида фойдаланишни маъқул кўришади. Жонсиз, аммо ўта ақлли душманлар, табиатда учрайдиган энг қуйи даражадаги органик тузилмалардан бири бўлган вируслар - тириклик хусусиятига эга эмас, фақатгина генетик тузилмани ўз ичига олади. Вирус - унинг оқсил тўпламида жойлашган генетик коддан (РНК ёки ДНК) бошқа нарса эмас. Унда тириклик аломатини кўрсатадиган органоидлар ёки маълум бир ҳаётий функсиялар йўқ. Аммо, тирик ҳужайра билан алоқа қилганда, у хусусиятларини буткул ўзгартиради, жонли мавжудотнинг белгиларини намоён қилади, ҳужайра ичига киради ва ниҳоятда ҳужумкор ва ақлли организмга айланади.
Вирус инсон танасига ҳужум қилишнинг энг айёр усулларини қўллайди. Сиз билан олдинги бобда ҳужайра қобиғида ҳақида гаплашганимизда унинг ҳимоя функсиясига алоҳида тўхталган эдик. Бундай кучли ҳимоя тизимини куч билан ёриб ўта олмаслигини билган вирус кичик ҳийла ишлатади. У биринчи навбатда  ҳужайрага киришдан олдин, ипсимон толалари билан маълум ҳужайра у учун мос ёки йўқлигини аниқлайди.
Агар унинг тести ижобий чиқса, у ўз ДНКсини махсус найча орқали ҳужайра ичига юборади. Вирусдан бошқа бирорта паразит организм ҳужайрага бу кўринишда кирмайди. Бактерия ёки замбуруғ бўлсин, улар ҳужайрага тўғридан-тўғри ҳужумга ўтгани учун организм уларга қарши  курашни жуда тез бошлайди. Аммо вирус, ҳужайрага ўзини дўстдек кўрсатиб унга умуман таъсир кўрсатмай, ўзининг ғаразли информатсия билан тўлдирилган ДНК сини ҳужайра ичига жўнатади, ҳужайра ўзига келаётган маълумот ирсий бўлгани учун буни зарарли  деб гумон қилмайди, шу орқали вирус мустаҳкам ҳужайра қобиғини ортда қолдиради.
Ушбу дастлабки қадамдан сўнг, ҳужайра ичидаги барча механизмлар вирус томонидан алданади. Ҳужайра ўзига аслида бегона модда сифатида кириб келган бу янги ДНКни одатдагидек қабул қилади. Уни ҳужайранинг энг муҳим маълумотлар базаси бўлган ядрога олиб бориб жойлаштиради. Вирус  ДНКси энди ядрога етиб боради ва ҳужайра ДНКсига қўшилади. Шу пайтдан бошлаб, ҳужайра ўзиники билан биргаликда вирус ДНКсини ҳам кўпайтиришни бошлайди, чунки ҳеч қандай зарар бермай киргани учун ёт ДНКни ҳам ўзиники деб ўйлайди. Фарқини билмаган ҳолда, ҳужайра вирус ДНКсини ишлаб чиқаришни давом эттиради. Аслида ҳужайра бу алдовни англаши жуда қийин. Ҳужайра ДНКсига қўшилган вирусли ДНКни фарқлаш 20 жилдлик энсиклопедиянинг бир саҳифасида яширинган жумлани топишга ўхшайди. Ушбу айёр стратегия туфайли вирус ҳужайранинг дастурлаш механизмини бузиб ўз дастурини ўрнатади ва ҳужайранинг бир қисмига айланиб олади.
Ҳеч қанча вақт ўтмай вирус ҳужайранинг бутун ишлаб чиқариш тизимини қўлга олади. Тизимдаги барча оқсил кодларини бузади ва ядрога ўзидаги кодларни киритади. Қарабсизки, ҳужайра ҳеч қандай қаршиликсиз вирус оқсилларини ишлаб чиқара бошлайди. Қандай қилиб вирус ҳужайранинг оқсил ишлаб чиқариш механизмини ўз назоратига олади ва унинг ферментларига таъсир қилиб, ўзининг кодини жойлаштиради ва ўз оқсилларини ишлаб чиқаради? Бу ҳалигача сир. Бу ҳодиса ҳужайранинг муқаррар ҳалокатига замин тайёрлайди. Ўлаётган ҳужайра ўзининг ядросида мавжуд ўзгартирилган коддаги оқсилни ишлаб чиқариш учун бутун энергиясидан фойдаланади. Охир-оқибат у ўлади ва парчаланади. Ушбу ҳужайрадан ҳаётни тортиб олган ва бир неча юз баробарга кўпайган вирус қон оқими орқали бошқа ҳужайраларга тарқалади ва ўзи учун янги қурбонларни топади.
Тасаввур қилиб кўринг, бир фабрикада ўша малакатдаги энг сифатли шакалад ишлаб чиқарилади. Мана шу шакаладни ишлаб чиқариш учун 100 та ақлли компутер ва минглаб ишчилар хизмат қилади. Энди қачондир, ичида зарарли моддаларни ишлаб чиқариш ҳақида маълумотлар уюми бўлган бир номаълум диск ташқаридан келтирилади ва фабрика раҳбари у дискни олиб, ҳар бир компутер дастурига ўрнатади. Бир неча соат ичида юзта компутер ва ишчиларнинг барчаси номаълум дискдаги йўриқнома бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, фабрика шакалад ўрнига захарли моддалар ва уларнинг кўпайтирилган дисклари сақланадиган омборхонага айланади. Атиги бир дона диск арзимаган соатлар ичида фабриканинг бутун бошқарув тизимини бузиши ҳисобига ўзини юз минг маротаба кўпайтиради ва заводни вайрон қилиб, бошқа заводларга тарқалади.
Вируснинг ҳужайрага қиладиган ҳужуми ҳам худди шунга ўхшайди. Агар тананинг мудофаа тизими бўлмаганида, бу босқин бир неча кун ичида ҳар қандай одамни ҳалок қилиш учун етарли бўлар эди. Аммо, жуда қисқа вақт ичида бизнинг мудофаа тизимимиз вирус ҳужумини пайқайди ва дарҳол қарши ҳужумни бошлайди.
Шундай қилиб, оддий вирусдан ўлиши мумкин бўлган одамнинг омон қолишига рухсат берилади.
Вирусларнинг бундай қизиқарли хатти-ҳаракатлари ниҳоятда ҳайратланарли.
Аввало, мавжуд вирус қандай қилиб инсон танасини босиб олиши ва унинг ҳужайраларини эгаллаш учун зарур билимга эга бўлиши мумкинлигини сўрашимиз керак.
Вирус буни қила олиши учун у инсон ҳужайрасини яқиндан билиши ва ўз ДНКсини инсон ДНКига қўшиш ёълини топа олиши керак. Аммо, бу тасодифан содир бўлиши мумкин деб ўйлаш мутлақо мантиққа тўғри келмайди. Вирусда фақат ДНК ва уни ўраб турган қобиқ мавжуд. У инсон танасини таниб олиш ва шунга мос равишда ўзини ўзгартириш қобилиятига эга эмас. Бу ерда биз муқаррар бир ҳақиқатга дуч келамиз: вирус инсон танасига кириб, унинг ДНКсига ўзиникини киритиш учун махсус яратилган. Бошқа ўхшашликдан фойдаланиш учун, тасаввур қилинг-а, бўш майдонда юриб, сиз жуда мураккаб эшик қулфига дуч келдингиз ва бироз вақт ўтгач, калитни топдингиз. Агар сиз калитни қулфга қўйсангиз ва эшик очилган бўлса, қандай хулосага келган бўлардингиз? "Қандай тасодиф! Бу металл парча қулфни тасодифан очди", дейсизми? Ёки калит қулфни очиш учун махсус ўйлаб яратилган, деган хулосага келасизми? Инсофли киши албатта иккинчи хулосани қабул қилади. Вирус ва инсон худди қулф-калит муносабатларига ўхшайди. Табиатда ўн минг йиллар давомида инсон ҳужайраси билан алоқаси бўлмаган вирус бирданига танага кириб, ҳеч қандай қийинчиликсиз ҳужайра қобиғини ғафлатда қолдириб уни ишғол қилади ва ядро қулфини очади.  Кейин у ҳужайранинг ДНКси билан бирлашади, чунки у буни қилишга қодир қилиб яратилган. Бошқача айтганда, вируслар инсон танасига кириб, касалликлар келтириб чиқариш учун яратилган. Аллоҳ одамларни касалликларга мойил қилиб яратди. Инсон такаббурлик ва мағрурликка берилувчан бўлганлиги сабабли, у фақат мана шундай касалликлар билангина ўзининг заифлигини ва Аллоҳга мутлақо тобе эканлигини англаши мумкин.
Ҳолбуки, Аллоҳ касалликни яратса, унинг давосини ҳам яратади. У вирусни яратган бўлса-да, унга қарши ажойиб тарзда кураш олиб борадиган ҳимоя механизмини ҳам яратди.
Бундан ташқари, Аллоҳ баъзан ўлим сабаби сифатида вируслардан фойдаланади. Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган кишига яшаши учун бир муддат белгилаб қўяди ва бу белгиланган муддат Ўзи хоҳлаган вақтда тугайди. Шундай қилиб, вирус Аллоҳ ишлатадиган ўлим сабабларидан биридир. Тарих давомида миллионлаб одамлар улар ҳеч қачон кўра олмайдиган номаълум вируслар туфайли ўзларининг қимматбаҳо буюмлари, мол-мулки, яқинлари, фарзандлари, қисқаси, бутун ҳаётини ёъқотдилар.
Замонавий тиббиёт кўплаб вирусларга даво топаётган бўлса-да, янги, юқори даражадаги дори-дармонларга чидамли вирусларларнинг пайдо бўлиши тобора кўпайиб бормоқда. ОИВ, Эбола ва Ковид каби нисбатан янги вируслар Қаерда бўлсангиз ҳам, ўлим сизларга етиб боради” (Қуръон, 4;78) оятида айтилганидек, Аллоҳ таоло интиҳосини хоҳлаган бандаларининг ўлимига сабаб бўлишда давом этмоқда.

Инглиз тилидан Аслиддин Жалолов таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase