Ушбу урушда Ғазо “янгиликлар қабристон”ига айланди. Анклавда ҳар уч кунда бир журналист ҳалок бўлмоқда — бу эса замонавий тарихдаги энг ёмон кўрсаткичдир. Охирги 18 ой ичида секторда I ва II Жаҳон урушлари, шунингдек, сўнгги юз йилликдаги барча қуролли тўқнашувлар давомида ҳалок бўлганларга нисбатан кўпроқ мухбирлар ўлдирлди.
Бугун тонгда Носир шифохонасида журналист Аҳмад Мансур вафот этди. У бир кун ҳаёти учун курашди, аммо олган жароҳатлари жуда оғир эди. Аввалги куни нацистлар Хан-Юнусда журналистлар турган палаткани бомбардимон қилди. У ердан мухбирлар дунёга босқинчилар қаттиққўллик билан ўчиришга уринаётган ҳақиқатни доимий равишда етказиб туришарди. Нишонга олинган ўқ палаткани ёқиб юборди — Ҳилмий ал-Фақавий тириклай ёниб кетди, яна 9 нафар журналист яраланди.
Ғазодан келаётган репортажлар баҳоси чексиз баланд бўлиб, дунёдаги ҳеч қайси валютада ўлчанмайди. Фаластинлик журналистлар ўз ишлари учун ҳаёти ёки соғлиғи билан тўлайди. Аммо шунга қарамай, геноциднинг даҳшатлари ҳақида дунёга сўзлаб беришни давом эттирмоқдалар.
2023 йил октябр ойида босқинчилар хорижий мухбирлар учун Ғазога киришни ёпди ва шу билан бирга, Ғазодаги журналистларга нисбатан “ов” эълон қилди. 18 ой ичида секторда камида 211 нафар ОАВ ходими ўлдирилди, яна 380 нафар яраланди. Ёзувчи Энтони Ловенштайн фикрича, Ғарб мамлакатлари орасида “Хитой, Россия ва Эрон журналистларни таъқиб қилаётгани катта қизиқиш уйғотади, аммо агар бундай ишни Исроил қилса, бу деярли эътиборсиз қолади”. “Халқаро норозиликнинг йўқлиги матбуотда ким муҳим, ким эса йўқлиги борасида иерархия пайдо бўлганидан далолат беради ва фаластинликлар бу рўйхат бошида турмайди”, — дейди у.
Босқинчиларга фаластинлик журналистларни ўлдириш учун ҳатто сабаб излашнинг ҳам ҳожати йўқ. Халқаро ташкилотлар сўровларини ёки эътиборсиз қолдирадилар, ёки ўйлаб топилган баҳоналар билан жавоб қайтарадилар. “Нацист армияси бизга сабабсиз ҳужум қилмоқда, — дейди журналист Сулаймон Ҳижжий. — Бу — тарихни етказишга тўсқинлик қилиш усулидир.”
Анклавда журналист бўлиш ўта хавфли касбга айланди. Босқинчилар фақат мухбирларни эмас, балки уларнинг оилаларини ҳам йўқ қилмоқда.
“Ҳамдардлик” жамғармаси бу каби қатллардан фақатгина бир нечта мисолларни эълон қилмоқда.
2024 йил 22 август куни Al Quds TV журналисти Хуссам Манал ад-Даббака ўз аёли ва болалари билан бирга Аль-Мовазидаги уйларига қилинган авиаҳужум пайтида ҳалок бўлди.
2024 йил 11 декабрь куни нацистлар Voice of Al-Aqsa радиостанцияси журналисти Ийман аш-Шантийнинг хонадонларини вайрон қилди. Репортёр, унинг эри ва уч нафар фарзанди ҳалок бўлди.
2024 йил 26 декабрь куни Al-Quds Today телеканалида фаолият юритган беш нафар журналист ўлдирилди. Улар Нусайротдаги “Аль-Авда” клиникаси фаолиятини ёритишарди. Бомба “Матбуот” белгиси қўйилган автомашинага тегди.
2025 йил 26 март куни анклавда “Ҳамдардлик” жамғармаси васийлик кенгаши аъзоси билан қариндош бўлган журналист Муҳаммад Солиҳ Бардвил ўлдирилди. У билан бирга унинг аёли ва уч қиз фарзанди ҳам ҳалок бўлди.
Ғазода репортёр бўлиш — ўзини икки баробар хавф остига қўйиш демакдир. Журналистлар ҳар куни дунёга етказишга урган воқеаларни ўз жонларида ҳис қилишмоқда. Ғазодаги бошқа фаластинликлар сингари, улар ҳам оч, сув учун навбатда туришади, болалари учун озуқа излашади, жойдан жойга кўчишади. Ва энг муҳими — сионистларнинг нишонида туришади.
Al Jazeera журналисти Ҳуссам Шабатни Исроил армияси ярим йил давомида таъқиб қилди. Ҳуссам бу ҳақда биларди, аммо ишини тўхтатмади. Босқинчилар Ҳуссамдан қўрқарди. 23 ёшли журналист самимий ва ҳаққоний репортажлар тайёрларди. У оддий одамларнинг оғриғини етказа оларди. Унинг материаллари сўзлардан ҳам кўра кўпроқ нарсани айтган. Бу — унинг кучи эди. Ўлимли куч: Ҳуссам бўлган машина 2025 йил март ойида босқинчилар томонидан портлатилди. У ўша заҳоти ҳалок бўлди.
«Аллоҳга қасамки, мен журналист сифатидаги бурчимни адо этдим. Ҳақиқатни етказиш учун ҳаммани хавф остига қўйиб, — деб ёзган эди Ҳуссам васиятида. — Мен барини қилдим, чунки Фаластин ишига ишонаман. Мен бу ер бизга тегишли деб ишонаман, ва мен учун уни ҳимоя қилиш ва унинг халқига хизмат қилиш йўлида ўлиш олий шараф бўлди».
Ҳуссамнинг ўлдирилиши, Ахмад Мансур ва Ҳилмий ал-Фақавийнинг тириклай ёқиб юборилиши каби Ғазодаги бошқа журналистларнинг қасддан ўлдирилиши ҳануз жазосиз қолмоқда. 18 ойлик уруш мобайнида босқинчи тузумнинг ҳеч бир вакили содир этган жиноятлари учун жавоб бермади.
Ғазода Исроил ҳужуми натижасида тириклай ёниб ҳалок бўлган журналист билан видолашилди
Ғазода фаластинлик журналист Ахмад Мансур билан видолашиш маросими бўлиб ўтди. У Исроил томонидан амалга оширилган ҳужум пайтида тириклай ёниб ҳалок бўлди. Олдинги куни ракета Хан-Юнус шаҳрида, Ғазо сектори жанубида жойлашган Носир шифохонаси яқинига уриб тушган. Ҳужумнинг асосий нишони оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлган чатир эди. Palestine Today телеканали мухбири Ахмад Мансур ўт ичида ҳалок бўлди. Яна бир нечта журналист жароҳат олди.
2023 йил октябрь ойидан бери Ғазода халқаро ташкилотлар маълумотига кўра 210 дан ортиқ журналист ҳалок бўлган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Исроилни ОАВ вакилларини систематик таъқиб қилиш, халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларини бузиш ва можаро зонасида сўз эркинлигини йўқ қилишда айбламоқда.
Абу Муслим тайёрлади