close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сеҳрнинг турлари


1.Сеҳрнинг турлари ҳақидаги Ар-Розийнинг қарашлари
2.Роғибнинг бу хусусда мулоҳазалари
3.Сеҳрнинг қисмлари мавзусини ёритиш ва изоҳ бериш.
Розий сеҳрни неча турга бўлган:

1.Сеҳрнинг турлари ҳақидаги Ар-Розийнинг қарашлари
2.Роғибнинг бу хусусда мулоҳазалари
3.Сеҳрнинг қисмлари мавзусини ёритиш ва изоҳ бериш.
Розий сеҳрни неча турга бўлган:
Абу Абдуллоҳ Розий айтганлар: «Сеҳр саккиз хил бўлади:
Биринчиси, калдонийлар ва кашдонийлар сеҳри. Улар етти юлдуз, яъни сайёрага ибодат қилмай, бу сайёралар оламни бошқариб туради ва ё яхшилик ёки ёмонлик келтиради, деб эътиқод қилишган. Бу тоифага Аллоҳ таоло Иброҳим Ҳалил алайҳиссаломни пайгамбар қилиб юборган;
Иккинчиси, хаёл эгалари ва кучли нафсларни сеҳрлаш сеҳри. Розий хаёл ҳам инсонга таъсир қилиши мумкин эканига далил қилиб, агар ер сатҳига бирор ёғочни қўйилса, унинг устида инсон бемалол юра олади, аммо шу ёғочни дарёнинг устига қўйилса, юра олмайди, деган.
Розий айтади: Тиб олимлари бурни қонаб, қон тўхтамаётган кишини қизил нарсаларга қарашдан қайтаришни, ҳушдан кетиб турадиган кишини эса, кучли ялтироқ ёки айланаётган нарсаларга қа-рашдан қайтаришни билиттифоқ тавсия қилганлар. Нега шундай? Чунки, инсон нафси хаёл ва ваҳмларга бўйинсунгувчи қилиб яратилган;
Учинчиси, ерлик арвоҳлардан ёрдам сўраш. Улар жинлардир. Улар икки тоифа - мусулмонлар ва кофирлардан иборат. Кофирлари шайтонлардир. Розий айтади: «Бу иш билан шуғулланувчи ва бу соҳада тажриба орттирганларнинг гувоҳлик беришича, ерлик арвоҳлар билан алоқага киришишга тилсим ўқиш каби осон амаллар кифоя қилади. Сеҳрнинг бу турини «азайимхонлик» ва «тасхир» илми, деб аталади.
Тўртинчиси, хаёлни ўғирлаш, кўзни алдаш ва фокус каби сеҳрлар. Кўз гоҳида хато қилади ва унга кўрсатилаётган нарсага чалиниб, бошқасини пайқамай қолади. Эътибор берган бўлсангиз, қўл устаси тикилаётганлар фикрича бир ишни қилаётганини кўрсатиб, кўзларини ўша нарсага буради ва улар ўша нарсага қаттиқ дикқат қилганларида бошқа бир ишни тез бажариб ташлайди, ўша фурсатда одамларга кутганлари эмас, бошқа нарса кўринади. Бундан жуда таажжубланадилар. Агарда фокусчи одамлар фикрини чалғитадиган гапларни гапирмай, амалга ошириладиган ишидан фикр ва ўйларини буриб юбормаса, унинг қилаётганларини пайқаб қолишарди.
Бешинчиси, ажойиб амаллар. Бу каби амаллар муҳандисликка биноан амалга ошади. Масалан, отлиқнинг ҳайкали соат ичидан чиқиб, ҳар соатда бирор кишининг ёрдамисиз ўзи бонг уради. Розий айтади: «Бунга соат қутилари ҳам мисолдир». Ҳақиқатда бу сеҳрнинг бир тури ҳисобланмайди. Чунки бу хатти-ҳаракатларнинг муайян сабаблари мавжуд. Уни истаган киши ўргана олади. Менимча, ҳозирда бу каби механизмлар тараққиёт ўсиши билан сир бўлмай қолди ва кўпгина ажойиб ихтироларга сабаб бўлган.
Олтинчиси, егулик ва ичимликлардаги ўзига хос нарсалар ёрдамида сеҳрлаш. Розий айтади: «Албатта, магнит таъсирига гувоҳ бўлганмиз, бу каби таъсир ва хос нарсаларни инкор қилишга ҳожат йўқ».
Еттинчиси, қалбни боғлаш. Сеҳргар «исми аъзам»ни биламан, жинлар менга кўп ишларда бўйсуниб итоат қиладилар, деб даъво қилади. Агар эшитувчи ақли заиф, оқ-қорани ажрата олмайдиган бўлса, уни рост гапираяпти деб ўйласа, унинг қалби шу гапларга боғланиб қолади. Сўнг қалбида титроқ ва қўрқув ҳосил бўлади. Қўрқув ҳосил бўлгач, ҳистуйғулар қуввати заифлашади. Мана шу вақт сеҳргар хоҳлаган ишини қилиши мумкин.
Саккизинчиси, ўзини мулойим ва очиқюзли кўрсатиб, чақимчилик билан шуғулланиб юриш. Бу иш одамлар ўртасида кенг тус олган. Ибн Касийр раҳмаҳуллоҳ айтади: «Розий юқорида зикр қилган турларнинг кўпини келиб чиқиши нозикликка бориб тақалгани учун «сеҳр фани»га киради, деган. Чунки сеҳрнинг луғавий маъноси ҳам нозикликка тақалувчи ва сабаби номаълум бўлган нарса демакдир». («Тафсиру Ибн Касийр, 1 жилд, 147-саҳифа).
Роғибнинг бу ҳақда айтганлари:
Роғиб: «Сеҳр бир неча маънони англатади», деган.
Биринчиси, нозик ва диққатга сазовор нарса. Болани сеҳрладим? Деганда уни алдадим ва ўз томонимга оғдирдим, деган маъно англанади. Бирор нарсани ўзига оғдирган киши уни сеҳрлаган бўлади. Шоирлар инсонлар нафсини ўзига оғдиргани учун ҳам, уларни «кўзни сеҳрловчилар», деб аташади. Табиблар ҳам «сеҳрли табиат» деганларида табиатнинг жозибаси тушунилади. Аллоҳ таолонинг: «Балки биз сеҳрланган қавммиз» деган сўзи «яъни, биз ҳақни билишдан буриб қўйилганмиз» деб тафсир қилинган. Ҳадиси шарифда ҳам: «Албатта, баъзи бир гаплар сеҳрлидир» дейилган.Иккинчиси, асоси йўқ, ёлғон ва хаёлот билан содир этиладиган тури. Худди қўл манераги билан кўзни бошқа томонга буриб юбориш каби.
Учинчиси, шайтонларга баъзи бир йўллар орқали яқинлашиб, улар ёрдамида бажариладиган тури. Бунга Бақара сурасининг 102-оятида:
Лекин одамларга сеҳр (жоду)ни ўргатадиган шайтонлар кофир бўлдилар, дея ишора қилинган.
Тўртинчиси, юлдузларга хитоб қилиб, даъво қилишларича, ундаги руҳонийларни ерга тушишини сўраш ва сеҳр қилиш тури. («Фатҳул Борий» 10-жилд, 222-саҳифа).
Сеҳрнинг қисмлари мавзусини ёритиш ва уларга изоҳ бериш
Роғиб, Розий ва бошқа олимларнинг сеҳр ва унинг турлари ҳақидаги фикрларига қаралса, асли сеҳрдан бўлмаган нарсани сеҳр туридан деб очаётганларини кўрамиз. Бунга улар сеҳрнинг луғавий маъносигагина суянилгани сабаб бўлган. Сеҳрнинг луғавий маъноси эса: «Келиб чиқиши нозик бўлган ва сабаби номаълум нарса дегани эди». Сеҳр бўлмиш сеҳр - жоду қилувчи шахс жин ва шайтонларга суяниб қиладиган сеҳри ҳақида бўлади. Бу ўринда айтиб ўтиш лозим бўлган бошқа бир нарса ҳам борки, уни Розий ҳам, Роғиб ҳам ўз сўзларида айтиб ўтишди. Уларни: «Юлдузларнинг руҳонийлари», деб аташади.
Динимизтаълимотидаайтилишича,юлдуз ва сайёралар ҳам Аллоҳнинг яратгани қаторида бўлиб, У зот амрига буйсунувчи ва амрига кўра жорий бўлувчи махлуқдир. Уларнинг руҳи ҳам ва махлуққа таъсири ҳам йўқдир. Агар бирор киши: «Биз гувоҳ бўлдик, баъзи сеҳргарлар баъзи бир номларни айтиб, бу ишлар юлдузларники, дейишади ва унга хитоб-илтижо қилишади, шундан сўнг сеҳр-жодулари амалга ошиб, кўз ўнгингизда қарор топади, дейишса, бунга жавоб шуки, «Агар ростдан бу нарса юз бергандек кўринсада, аслида бу юлдузлар таъсири эмас, балки сеҳргарлар-ни адаштириб, уларни фитнага солаётган шайтонлар таъсиридандир. Ривоятларда айтиладики, кофирлар соқов ва тошдан иборат бут-санамларига хитоб қилганларида, шайтонлар уларнинг ичидан эшитиладиган овоз билан жавоб берганлар. Одамлар бу олиҳаларимизнинг овози деб ўйлаганлар. Аслида ундай эмас эди! Адаштиришнинг йўллари кўп. Аллоҳ бизни ҳам, сизларни ҳам инсон ва жин шайтонларнинг ёмонлигидан сақласин!

Абдусалом Балийнинг
"Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase