Тожикистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган кенг кўламли рейдлар давомида сеҳргарлик ва фолбинлик билан шуғулланган 1,5 минг киши қўлга олинди.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ушбу маълумотларни мамлакат президенти Эмомали Раҳмон келтирган. У таъкидлашича, бундай чора-тадбирлар ички ишлар органлари томонидан унинг топшириғи асосида амалга оширилган.
Шунингдек, давлат раҳбари маълум қилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фанатизмда айбланган "беш мингдан ортиқ ўрта савиядаги муллаларни" рўйхатга олган.
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги лайклар учун таъқибларни тўхтатишга чақирди.
Аввалроқ Тожикистон ИИВ фолбинлик ва сеҳргарлик хизматларидан фойдаланган фуқароларга нисбатан чоралар кўрилиши ҳақида хабар берган эди. Мижозлар ҳақидаги маълумотлар маълумотлар базасига киритилади.