close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дунё Ҳорут ва Морутдан ҳам сеҳргарроқдир

Абдуллоҳ ибн Буср Мозаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абдуллоҳ ибн Буср Мозаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дунёдан қўрқинглар. Нафсим қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, у Ҳорут ва Морутдан ҳам сеҳргарроқдир», дедилар».
Абу Абдуллоҳ деди: Ҳорут ва Морут одамийларнинг жинсидан эмас. Ҳар бир нарса ўз жинси билан унс-улфат топади. Одам дунёдан яратилган ва у билан унс топади, ундан алданади. Ҳорут ва Морут, албатта, биз фитнадан ўзга нарса эмасмиз, куфр келтирма демай туриб ҳеч кимга сеҳр ўргатмайди.
Бу сенга сеҳрини ўргатади ва фитнасининг хабарини беради. Дунё эса, сеҳрини ўргатади ва фитнасини беркитади. Шу билан бирга, ўзига ҳар тарафлама ҳирс қўйишга, жамлашга ва (уни бошқалардан) ман қилишга чақиради. Банда ундан Аллоҳнинг тоати билан ўзининг орасини ажратадиган, ҳақни кўриш, риоясини қилиш, муҳаббатини йўлга қўйиш билан ўзининг орасини ажратадиган нарсани ўрганади.
Дунё сени шаҳватлари билан лаззатлантиради ва ёлғончи орзу умидлари билан умидлантиради. Охир-оқибат у сенинг қалбингни ишғол қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор нарсага бўлган муҳаббатинг кўр ва кар қилади» деганлар.
Бас, ким дунёга муҳаббат қўйса, у уни Аллоҳ(амри) дан кўр ва кар қилади. Ким Аллоҳга муҳаббат қилса, У Зот уни (балои) нафсидан кўр ва кар қилади. Зотан, дунё уни охиратдан тўсади. Нафс эса Аллоҳдан тўсади. Банданинг дунёси унинг нафси ва шаҳватларидан бошқа нарса эмас. Бас, у(дунё)нинг сеҳри унга Ҳорут ва Морутнинг сеҳридан кўра яқиндир. Зотан, унинг нафси ва дунёсининг сеҳри аслийдир. Ҳорут ва Морутнинг ссҳри келгиндидир. Келгинди эса аслийча бўлмас.

Ҳаким Термизийнинг
"Нодир асллар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase