close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
17.02.2020 16:21

Ақийдавий фирқаланиш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат

Ақоид илмини ўрганмоқчи бўлган ҳар бир толиб илм билиши зарур бўлган ўзини илми каломга урган фирқалар қуйидагилар:

14.12.2019 05:34

Яман пойтахти Санадан амалда бемаъни хабарлар келди. Маълум қилинишича, маҳаллий хусийлар ҳукумати масжидлардан фойдаланиш учун тўловларни жорий қилган. Айтилишича, бу масала ҳозирданоқ интернетда тарқатилиб келинаётган масжид эшикларига илова қилинган хабарда кўрсатилган. Хабарнинг ишончлилигини текширишнинг ҳали имкони бўлмади.

05.12.2019 04:25

Ироқ парламенти якшанба куни расман бош вазир Адел Абдул-Махди истеъфосини қабул қилди ва шу тариқа бутун Ироқ бўйлаб норозилик намойишлари давом этаётган шароитларда янги етакчи излашни бошлади. Шу аснода намойишчилар ҳукуматга қарши митингларда ўлдирилганларга аза тутиш ва йиғлаш учун якшанба куни кўчаларга чиқдилар. Намойишлар ҳаттоки илгари уларга қўшилишни истамаган суннийлар ҳудудларида ҳам бўлиб ўтди.

24.11.2019 17:44

Теҳрон бош имом-хатиби оятулло Ахмад Хотамий оммавий норозилик намойишлари давом этаётган бир вазиятда Эрон ҳукуматининг интернетни блокировка қилиш ҳақидаги қарорини узил-кесил қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида «Анадолу» хабар қилади.

13.09.2019 14:37

Карбалода яна фожеа

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Ироқда рўй берган фожиада, Ашура маросимида ур-йиқит оқибатида 31 киши ҳалок бўлди ва юзга яқин одам яраланди.  Бу ҳақида "Анадолу" хабар берди.Анъанавий равишда мусулмон-шиалар Ашура куни (муҳаррам ойининг ўнинчи куни) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳалок бўлган набираси Ҳусайн хотирасига махсус тадбирлар ўтказишади.

30.08.2019 03:49

Ироқнинг Ҳашд аш-Шааби қўшинлари ёки Халқ сафарбарлик кучлари Исроилни якшанба куни Сурия билан чегара яқинида дронлар ёрдамида ҳужум қилганликда айблади. "Ироққа сионистик ҳужумларнинг бир қисми сифатида, ёвуз Исроил қарғалари Ҳашд ал-Шаабийга ҳужум қилиш учун, бу сафар икки дрон ёрдамида Ироққа қайтиб келишди", - дейилади гуруҳнинг якшанба куни қилган баёнотида.

24.07.2019 16:57

Абуджадаги шиалар гуруҳи тарафдорлари ва Нигерия хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларни ёритиб бораётган журналист, ҳалок бўлганлар умумий сони камида саккиз кишига ўсган бир пайтда, ҳалок бўлган деб тан олинди. «Нигерия ислом ҳаракати (ИДН)» шиалар гуруҳи аъзолари душанба куни уларнинг етакчиси – 2015 йилдан бери қамоқда бўлган Иброҳим ал-Закзакийни – унинг ва қамоқда бўлган хотинининг саломатлиги ёмонлашганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг озод қилиш талаби билан митингга тўпландилар.

22.04.2019 03:48

Баҳрайн суди 138 кишини терроризмда айблаб қамоққа олди ва уларни фуқароликдан маҳрум қилди. Уларга уч йилдан тортиб умрбод қамоқ жазосигача белгиланди. Айбланувчилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари билан алоқада бўлган террористик гуруҳлар ташкил этганлиги учун суд қилинган, деди прокурор Аҳмад ал-Ҳаммадий сешанба куни қилган баёнотида.

10.02.2019 04:07

Бугунги кунда бутун дунёнинг назари Эронга қаратилган. Унинг ҳукмдорлари нима қилмоқчи? Яқин Шарқда уруш бошлаб юборадиларми? Теҳрон анчадан бери ядровий қуролга эгалик қилишни орзу қилади. Қирқ йил олдин нафақат Эроннинг ўзини, балки бутун дунё тарихини ўзгартирган инқилоб бошланган эди.

16.11.2018 12:28

Эрон: Кеча ва Бугун

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Кўпчилик Эрон ислом динига эътиқод қилинадиган, аёллар эса камроқ ҳуқуққа эга бўлган қаттиққўл мусулмон мамлакат эканлигига кўникиб қолган. Эрон 1979 йилгача дунёвий давлат бўлган. Ўша пайт аёллар ва қизлар бемалол мини ва чўмилиш кийими кийиб юрганини, таълим олганини ва умуман, мамлакат ғарб йўналишида ривожланишни танлаганини ғарбпарстлар қандайдир завқу-шавқ билан гапирадилар...

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase