Суд манбаси барча айбланувчилар ушбу сунний қироллигидаги шиалар жамоасининг аъзолари эканлиги ҳақида хабар беради.
Прокурорнинг сўзларига кўра, Жиноий ишлар бўйича Олий суд 69 нафар судланувчига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини берган, улар "террорчи" гуруҳларга қўшилганлик, портлашлар, ўлдиришга уриниш, қурол-яроғ ва портловчи моддаларни тайёрлаш каби жиноятларда айбдор деб топилган.
Ҳаммадийнинг сўзларига кўра, гуруҳ аъзолари Ливан, Эрон ва Ироқда ҳарбий тайёргарлик ўтаган.
Хабар қилинишича, айбланувчилар террорчилик ҳужумларини амалга ошириш учун Эрон билан боғлиқ бўлган гуруҳни ташкил қилган ва уни "Баҳрайн Ҳизбуллоҳи" деб аташган. Айбланувчилар суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Адвокатнинг сўзларига кўра, 60 киши сиртдан ҳукм қилинган.
Шу билан бирга, Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти суд қарорини қоралаб, "бу ўзбошичмчалик билан қилинган оммавий денатурализация билан тенгдир", дея таъкидлади.
Буюк Британияда жойлашган Баҳрайн ҳуқуқ ва демократия институти бу жараённи "ўта адолатсиз" деб танқид қилиб, Баҳрайн фуқароликдан маҳрум этишни "зулм қилиш воситаси" сифатида қўллаганлигини таъкидлади.
Сешанба куни қабул қилинган, Баҳрайн фуқаролигидан маҳрум этиш билан боғлиқ қарор бундай кишилар сони 990 нафарга етказилди, шундан 180 таси шу йилга тўғри келади, дейилади институт баёнотида.
Ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан қораланган бундай суд жараёнлари 2011 йилда қўшни Саудия Арабистони ёрдами билан бостирилган шиалар кўпчилигининг қўзғолонидан сўнг одатий ҳолатга айланган.
Баҳрайн 100 дан ортиқ шиани фуқароликдан маҳрум қилди
Баҳрайн суди 138 кишини терроризмда айблаб қамоққа олди ва уларни фуқароликдан маҳрум қилди. Уларга уч йилдан тортиб умрбод қамоқ жазосигача белгиланди. Айбланувчилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари билан алоқада бўлган террористик гуруҳлар ташкил этганлиги учун суд қилинган, деди прокурор Аҳмад ал-Ҳаммадий сешанба куни қилган баёнотида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси