Бағдодда камида битта намойишчи отиб ўлдирилди ва 10 киши яраланди, хабар қилди Associated Press агентлиги соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизмати вакилларидан бири.
Шанба куни қонли зўравонликлар авжига олиб, қарийб 70 нафар намойишчи ҳалок бўлгач, Абдул-Махди истеъфо берди.
Эслатиб ўтамизки, октябрнинг бошларида Бағдодда ва шиалар кўпчилиги истиқомат қиладиган мамлакат жанубида корррупцияга, иқтисодиётни самарасиз бошқариш ва жамиятдаги хизмат кўрсатиш сифатининг ёмонлигига қарши намойшлар бошланган.
Мамлакатда суннийлар истиқомат қиладиган ҳудудларнинг аксарияти шиалар устунлик қиладиган марказий ҳукуматга қарши чиқиш уларга «террорчи» ёки собиқ диктатор Саддам Хусайн тарафдори ёрлиғини ёпиштириши мумкинлигидан хавфсираб, норозилик намойишларидан ўзини тийиб турганди.
Бироқ Эроннинг Нажафдаги консулхонасига ўт қўйилагнидан сўнг шу ҳафта намойишчиларнинг қонли бостирилиши мамлакатнинг деярли барча вилоятларидаги ироқликларни бирдамлик кўрсатишга ундаган.
Якшанба куни қора кийинган юзлаб талабалар шимолий Мосул шаҳрида мотам марши уюштиришди, дея хабар беради AFP.
«Бу Мосулнинг Ди Кар ва Нажаф жафокашларига бериши мумкин бўлган энг кичик нарса», - деди стоматолог талаба Заҳраа Ахмед, сўнгги қурбонлар келиб чиққан жанубий икки вилоятни айтиб.
Шимолдаги суннийлар яшайдиган бошка бир вилоятда жойлашган Салоҳаддин шаҳрида ҳозирча митинглар ўтказилмаган, ҳукумат жума куни қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Намойишлар суннийлар кўп бўлган Ал-Анбар вилоятидаги Фаллуж ва Рамади шаҳарларида ҳам қайд этилди.
Шиалар кўпчиликни ташкил этадиган бошқа саккизта вилоят якшанба куни мотам куни бўлиб, давлат идоралари ёпилади.
Ироқда норозилик намойишлари: бош вазир истеъфоси ва ўлдирилганлар хотирасига мотам
Ироқ парламенти якшанба куни расман бош вазир Адел Абдул-Махди истеъфосини қабул қилди ва шу тариқа бутун Ироқ бўйлаб норозилик намойишлари давом этаётган шароитларда янги етакчи излашни бошлади. Шу аснода намойишчилар ҳукуматга қарши митингларда ўлдирилганларга аза тутиш ва йиғлаш учун якшанба куни кўчаларга чиқдилар. Намойишлар ҳаттоки илгари уларга қўшилишни истамаган суннийлар ҳудудларида ҳам бўлиб ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси