close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
30.03.2023 02:00

Номаълум шахс Лиссабондаги исмоилийлар марказига келганларга пичоқ билан ҳужум қилди. Икки киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди. Жиноятчи қўлга олинган.

09.12.2022 20:38

Эрон қайта қуриш ёқасида

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Ислом Республикаси "одоб-ахлоқ полицияси" тимсолида инқилобий меросдан воз кечади

28.11.2022 13:21

Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг қариндоши Фариде Морадханий дунё ҳамжамиятига Эрон (шиа) ҳукумати билан алоқаларни узишга чақирган видеомурожаатини ёзганидан сўнг ҳибсга олинди, деди унинг укаси.

01.09.2022 19:49

Ироқдаги сиёсий инқироз зўравонликка айланиб кетди, ҳаммаси шиалар етакчиси Муқтада ас-Садр сиёсатни тарк этишини эълон қилганидан бошланди. Бу эълон норозилик намойишлари ва тўқнашувларга сабаб бўлди, натижада камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.

31.08.2022 07:39

Ироқдаги нуфузли шиа мулла Муқтада ас-Садр тарафдорлари душанба куни ас-Садр сиёсатдан "якуний нафақага чиққани" ҳамда кўплаб идора ва муассасалари ёпилганини эълон қилганидан сўнг, Бағдоднинг Яшил зонасидаги ҳукумат биноларига бостириб киришди.

20.08.2022 15:46

Шиаларнинг муқаддас Қум шаҳрида бир аёл ҳижоби ҳақида танбеҳ берган уламога ташланиб, унинг салласини улоқтириб оёқости қилган. Воқеа акс этган видео ўтган йили интернетда тарқалгач, кўпчилик бу аёлни мақтади, аммо руҳонийнинг тарафини олганлар бўлмади.

14.08.2022 11:32

У шиаларга ҳамда Эроннинг элита ҳарбий бўлинмаси, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига ҳамдард экан.

22.07.2022 11:38

19 июль куни Теҳронда икки томонлама ва уч томонлама шаклда — Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Эрон раҳбарлари — маънавий раҳбар Оятуллоҳ Али Хаменеи ва Президент Иброҳим Раисий ўртасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Путин билан учрашуви пайтида, Хаменеи унинг Украинадаги ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлади.

14.04.2022 18:40

Россия Ироқдан Украинадаги ҳарбий амалиётлар учун Эрон қурол контрабандаси тармоқлари ёрдамида ўқ-дорилар ва ҳарбий техника олади. The Guardian бу ҳақда Ироқдаги эронпараст жангарилар ва минтақавий разведка хизматлари маълумотларига таяниб ёзади.

12.11.2021 06:23

Кичик Аҳмад Масъуд олий раҳнамо Али Ҳоманаий билан Эронда учрашди ва у кичик Масъуд бошчилигидаги Миллий озодлик фронтини афғон инқирозидан чиқиш йўлини топиш учун «Толибон» билан муросага келишга уриниб кўришга чақирди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase