Тонг пайтида масжидда бомдод намозини ўқишни истаганлар 100 яман риални (0,40 АҚШ доллари) тўлашлари керак, ва ҳафта давомида бошқа барча намозларга, шу жумладан жума намозларига қатнашганларга 50 яман риалини (0,20 АҚШ доллари) тўлаш буюрилган.
Рамазон ойида таровеҳ намози ўқиш учун 100 яман риали талаб қилинади, дейилади хабарда.
Масжидга доимий ташриф буюрувчилар учун 4000 яман риали (16 доллар) миқдорид абонентлик тўлови жорий қилиниши мумкин.
Хусийлар ҳукумати бундай бемаъни қадамни мсжиднинг жорий харажатлари, жумладан, сув ва электр харажатларини тўлаш зарурати билан изоҳлайди.
Бироқ ҳамма намозлар ҳам тўлов талаб қилмайди.
Хабарномада айтилишича, агар ўлган одам улар билан бир оилада бўлса, жаноза намози учун пул олинмайди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, хбарнинг ишончли эканлигини ҳозирча текширишнинг имкони йўқ. Бироқ, ҳатто бу ёлғон бўлганда ҳам, шуниси қизиқки, хусийларга қарши бўлган ижтимоий тармоқлар бу воқеани уларга қарши ғоявий курашдан ишлатмоқдалар. Бу эса яна бир бор Яман жамиятида ихтилофининг чуқурлиги ва тинчлик жараёнига эришиш қанчалик қийин бўлиши мумкинлигидан далолат беради.
Яман: хусийлар масжидга кириш учун ҳақ оляптими?
Яман пойтахти Санадан амалда бемаъни хабарлар келди. Маълум қилинишича, маҳаллий хусийлар ҳукумати масжидлардан фойдаланиш учун тўловларни жорий қилган. Айтилишича, бу масала ҳозирданоқ интернетда тарқатилиб келинаётган масжид эшикларига илова қилинган хабарда кўрсатилган. Хабарнинг ишончлилигини текширишнинг ҳали имкони бўлмади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди