close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил Ироқда шиа жангариларини бомбардимон қиляпти

Ироқнинг Ҳашд аш-Шааби қўшинлари ёки Халқ сафарбарлик кучлари Исроилни якшанба куни Сурия билан чегара яқинида дронлар ёрдамида ҳужум қилганликда айблади. "Ироққа сионистик ҳужумларнинг бир қисми сифатида, ёвуз Исроил қарғалари Ҳашд ал-Шаабийга ҳужум қилиш учун, бу сафар икки дрон ёрдамида Ироққа қайтиб келишди", - дейилади гуруҳнинг якшанба куни қилган баёнотида.

Бир жангчи ўлдирилгани, яна бири оғир яраланганлиги айтилмоқда.
"Ушбу аёвсиз ҳужум воқеа жойи яқинидаги ҳудудни кузатиб бориш учун катта аэростатга қўшимча равишда Америка самолётлари томонидан ҳаводан туриб ҳимоя билан таъминланган", - дейилади баёнотда.
Бу Исроилни ўз лагерларидаги портлашларда айблаган гуруҳдан биринчи шундай баёнот.
Исроил ҳарбийлари ушбу баёнотга ҳеч қандай изоҳ беришмади.
Бир ой олдин Ҳашд ал-Шаабий машғулот лагерлари ва қурол-яроғ омборларида бир қатор сирли портлашлар рўй берди. Бунда дастлаб АҚШ айбланди.
Ҳашд ал-Шаабий раҳбари ва Ироқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Фалех ал-Файяднинг айтишича, дастлабки тергов воқеа атайин уюштирилгани, лекин жиноятчилар ҳали аниқланмагани қайд этилди.
Шу аснода унинг муовини, таҳлилчилар фикрига кўра кўнгиллиларнинг асосий етакчиси бўлган Абу Махди ал-Мухандис Вашингтонни узил-кесил айблади.
Пентагон ўзининг дахлдорлигини инкор қилмоқда, хусусан, америкалик амалдорлар New York Times газетасига хабар берганидек, Исроил бу ой Ироққа бир нечта рейд уюштирди.
Исроил жавобгарликни ўз зиммасига олмади, лекин бош вазир Биньямин Нетаньяху Исроил «зарур бўлган тақдирда (Эронга) қарши ҳаракат қилиши»ни айтиб, унинг мамлакати иштирокига шаъма қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase