close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.01.2019 18:30

Бурчин Мутлу-Покдил – янги галактика турини кашф қилган ёш муслимадир. У мактабда ўқиб юрган чоғларидан физикага қизиқа бошлаган. Эйнштейн ҳақида эссе ёзган ва коинот сирларига қаттиқ қизиқиб қолган. Бурчин ўшандаёқ ҳаётини физикага бағишлашга қарор қилганди.

17.01.2019 01:43

Ҳижоб тажовузга қарши

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Бугунги дунё янгидан-янги ташвишлар ва муаммоларни келтириб чиқармоқда. Аммо шундай муаммолар ҳам борки, инсоният пайдо бўлгандан буён аёллар бу муаммоларда ҳар доим дуч келадилар. Бу – таъқиб ва тажовуздир. Баъзи даврларни истисно қилганда, аёлларга нисбатан тажовуз жамиятда долзарб муаммога айланмаган пайт бўлмаган бўлса керак.

12.01.2019 01:12

Америка университети муҳандиси бўлган бир мусулмон аёлнинг кашфиёти ўпка касалликларига ташхис қўйиш, ўпка жарроҳлиги ва сунъий ўпка вентиляцияси соҳасида янги технологиялар яратишга олиб келиши мумкин, дея хабар беради Риверсайддаги Калифорния университети сайти.

30.12.2018 22:58

Замонавий феминизм

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Ғарбда аёллар тенг ҳуқуқлилиги (феминизм) учун олиб борилган узоқ курашлар аёлларга бахт-саодат, ҳуррият, оилавий фароғат ўрнига чексиз кулфат, бахтиқаролик, оналик саодатидан мосуволик ва хўрлик олиб келганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Деярли ҳар куни ОАВларда жинслар тенг бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни ҳали ҳам эшитиб турамиз.

25.12.2018 11:16

Пайшанба куни Данияда маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, мамлакат фуқаролигини қабул қиладиган ҳар бир шахс паспорт топшириш маросимида амалдорларнинг қўлини сиқиб қўйишга мажбур бўлади. Ушбу таомил диний мулоҳазаларга кўра, бошқа жинс вакиллари билан қўл сиқишишдан бош тортадиган мусулмон аҳли вакилларига қаратилган, хабар беради NYTimes.

08.12.2018 00:15

Қирғизистонда қийинчиликларга қарамай, 34 яшар Чинара Заитова молиявий ёрдам сўраётгани йўқ. "Илтимос, менга раҳм қилиш ёки нима учун кўзларим кўр бўлгани ҳолда учта бола туғишга қарор қилганим ҳақида савол бериш керак эмас", - шундай сўзлар билан суҳбатни бошлади Чинара Заитова. Унинг катта ўғли олти ёшда, қизи уч ёшда, кичиги эса – атиги тўрт ойлик.

05.12.2018 03:48

Мода брендлари Шарқни мўлжалламоқда

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

FW’17-18 мода ҳафталиги мавсумининг бошқа ҳодисалари орасида мода саноатининг араб тематикасига қизиқиши яққол аён бўлиб қолди. Дизайнерлик буюмларини харид қилишга тайёр мусулмонлар пулларига назар ташланди, ҳолбуки улар илгари брендларнинг эътиборидан маҳрум эдилар.

04.12.2018 07:25

Савол: Муслималарнинг косметолог бўлиб ишлаши ҳақида нима дейсиз? Мен фақат аёллар билан ишлайман, шу сабабли эркаклар билан йўлим кесишмайди. Лекин менинг ишимда шундай жиҳатлар борки, уларни аниқлаштириб олишни истардим. Илтимос, мен ўз фаолиятимда амал қилишим лозим бўлган қоидалар ва доиралар ҳақида гапириб берсангиз.

20.11.2018 10:24

Муслима шоира ғарб томонидан аёл образини ҳаддан ташқари сексуаллаштираётгани ҳақида фикр билдирди ҳамда муслималарни урф бўлган макияж ва имидж тенденцияларига эргашмасликка чақирди. Британиянинг келиб чиқиши суданлик бўлган адибаси Асма Эльбадави достон нашр эттириб, унга юзида қора фломастер билан штрих чизилган фотосуратини ҳам қўшди.

17.10.2018 12:25

Американинг Миннесота штатининг мусулмонлар жамоаси икки ёш муслима қизнинг ўлимидан чуқур қайғудадир. 19 яшар муслималар Бушра Абди ва Зейнаб Абдалла, қалин дугоналар, ўтган шанба куни учрашмоқчи эдилар. Amazon компанияси ходимаси бўлган Бушра қариялар уйида ишлайдиган Зейнабнинг олдига йўл олди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase