close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Икки ёш муслиманинг ҳалок бўлиши кўплаб саволларни пайдо қилди

  • Чоршанба, Окт 17 2018
  • Муаллиф  ИсламОнлайн.Уз

Американинг Миннесота штатининг мусулмонлар жамоаси икки ёш муслима қизнинг ўлимидан чуқур қайғудадир. 19 яшар муслималар Бушра Абди ва Зейнаб Абдалла, қалин дугоналар, ўтган шанба куни учрашмоқчи эдилар. Amazon компанияси ходимаси бўлган Бушра қариялар уйида ишлайдиган Зейнабнинг олдига йўл олди.

Бундан кейин уларни тирик ҳолда ҳеч ким кўрмаган. Эртаси куни маҳаллий аҳоли Америка-Ислом Кенгаши (CAIR) даъватига кўра кенг кўламли қидирув ишларини бошлади. Афсуски, иккала қиз Часк шаҳри яқинидаги ботқоқлардан ўлик ҳолда топилди. Судмедэксперт Бушра ва Зейнабнинг ўлими сабабини аниқлади – чўкиб ўлиш, деб хабар беради IslamNews сайти Shakopee Valley News га ҳавола қилган ҳолда. Ҳалок бўлган қизлар уларга мансуб бўлган штатнинг Сомали диаспораси ҳасратга тўлган оилаларга тасалли бериб, уларга ғамхўрлик кўрсатди. Полиция тергов ўтказиб, ёш муслималарнинг ботқоқда ҳалок бўлиши ҳолати ва сабабларини аниқламоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase