close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мода брендлари Шарқни мўлжалламоқда

FW’17-18 мода ҳафталиги мавсумининг бошқа ҳодисалари орасида мода саноатининг араб тематикасига қизиқиши яққол аён бўлиб қолди. Дизайнерлик буюмларини харид қилишга тайёр мусулмонлар пулларига назар ташланди, ҳолбуки улар илгари брендларнинг эътиборидан маҳрум эдилар.

FW’17-18 мода ҳафталиги мавсумининг бошқа ҳодисалари орасида мода саноатининг араб тематикасига қизиқиши яққол аён бўлиб қолди. Дизайнерлик буюмларини харид қилишга тайёр мусулмонлар пулларига назар ташланди, ҳолбуки улар илгари брендларнинг эътиборидан маҳрум эдилар. “Биринчи мусулмон модели” Ҳалима Аденнинг ютуғи нимада эканлигини, нима сабабдан мода уйлари Шарқни “нишонга олаётганини”, шунингдек, улар ҳам буни қилишига арзийдими ёки йўқлигини аниқлашга қарор қилишди. Fashion week daily нинг материаллари шу ҳақида.
Европа, Америка ва Хитой харидорларига нима бўлган?
Замонавий ғарб бозори 2008 ва 2012 йилги инқирозлардан кейин секин – асталик билан ўзига келмоқда, атиги охирги бир неча мавсумда бутиклар сотув бюджети салгина кўтарилгани, йирик брендлар даромадининг ошганлиги ва майда маркаларнинг тижоратдаги ютуғи кўзга ташлана бошлади. Лекин умуман олганда, ҳаттоки энг бадавлат инсонлар ҳам асосланадиган буюм харид қилиш тамойиллари ўзгармоқда: инсоннинг мақомини кўрсатиб берувчи намойишкорона ҳашамат ва кийим учун хаддан зиёд сарф – ҳаражатлардан кейин affordable luxury (ижозат этилган ҳашам) тренди келди. Эндиликда харидор пулини саёҳат ёки таълим учун сарфлашни афзал билади. Модада, соғлиқ, яшаш сифати учун сарф – ҳаражат қилишда “мақом” тушунчасиниг моҳияти унинг “безак” эканлигига қарама - қарши тарзда ўзгарди, шунингдек, fast-fashion тартибига кўра бизга сингдириб қўйилган онгли истеъмол қилиш такрорий истеъмолнинг муқобили бўлиб қолди.
Бойлигини ҳаддан зиёд кўз – кўз қилишни тарк этиш Хитойлик харидорларга ҳам хосдир. Хитой ҳукумати 2013 – 2014 йилларда кўплаб аксилкоррупцион рейдлар ўтказди, бу эса анчагина илгаридан таъминланган оилаларга ўз таъсирини ўтказди, адолат қўлидан бу сафар қутилиб қолганларини эса бу ҳол яхшигина қўрқитди.
Global Risk Insights агентлигининг маълумотларига кўра, 2013 йилнинг ўзида тартиб комиссияси 182000 дан ортиқ хитойликларга жарима солди ёки жавобгарликка тортди. Натижада люкс маҳсулотларнинг савдоси нафақат ўсмай қолди (2012 йилдаги европа инқирози шароитидаги 7 % лик ўсиш брендлар учун қутилишдай туюлганди), балки сезиларли даражада камайди. 2015 йилда барча халқаро люкс компаниялар, LVMHдан тортиб Estee Lauder ва BMWгача хитой бозорларидаги йўқотишлари ҳақида ҳисоб беришди. Хитойлик люкс маҳсулотлар харидорларига бошқа мамлакатлардан сотиб олинган товарларни қайта сотишнинг даромадли схемаси йиғиштириб ташланди – ушбу “бизнес” киритиш учун белгиланган йирик миқдордаги солиқларни кўтара олмади ва фирибгарликда айбланиш ҳавфидан қўрқди.
2017 йилнинг февралида Financial Times хитойлик харидорларнинг люкс кийимларга бўлган янги ва кучли қизиқишига доир дастлабки оптимистик рақамларни намойиш қилди, лекин бу “жонланиш” мода уйларидан қарашларини тўлалигича қайта кўриб чиқишни ва хитойликлар учун саёҳат пайтида эмас, балки Хитойнинг ўзида сотувни амалга оширишга диққатларини қаратишларини талаб қилди.
Охирги йиллардаги оғир иқтисодий шароитларда люксга унинг тоза ва хатто бирмунча уятли кўринишидаги эҳтирос араб мамлакатларида барқарор ва анъанавий тарзда сақланиб қолмоқда. Араб брендларининг, шунингдек исломга эътиқод қилувчи ўзига тўқ синф вакили бўлган аёлларда нафақат дин талабларига кўра, балки жаҳон мода трендларига кўра ўз қиёфаларини мослаштириш истагининг пайдо бўлиши ўтган асрнинг 80 – йилларига бориб тақалади.
Мода саноати ушбу бозорнинг имкониятларини дарров англагани йўқ, лекин халқаро мода ҳафталигининг охирги мавсуми кутилмаган ҳолда араб тематикаси билан бойитилган мода ҳодисаларига тўла бўлди. Индонезиялик дизайнер Анниса Хассибиан Нью – йорк мода ҳафталиги доирасида илк бора ready-to-wear ҳижоблар коллекциясини намойиш қилди. Халима Аден номусулмон тематикасидаги йирик мода шоусига ўтказилган кастингдан ўтган биринчи мусулмон модели бўлди: унинг илк чиқиши Канье Уэстанинг Yeezy Season 5 коллекциясининг намойишида бўлди, у ерда у ерга тегадиган йирик ҳажмдаги шуба ва қора рангли ҳижобда пайдо бўлди. Яқинда Vogue Arabia нинг дастлабки номери чиқади, унинг бош мухаррири саудия шаҳзодасининг хотини малика Дина Жуҳани Абдулазиз бўлди. Муқовадаги Жижи Ҳадид матбуотдаги йирик шов – шувларга сабаб бўлди. Ва кўплаб фисқу – фасодларга ҳам: кўпчилик моделни “етарлича араб эмас” деб топишди (ваҳоланки унинг генетик жиҳатдан Шарққа алоқаси бор, чунки отаси - фаластин).
Бу яхшими ёки ёмон, таъкидлаш жоизки: мода саноати ва ниҳоят “сипо мода”дан (modest fashion – ислом қонуниятларига тўғри келадиган мода) даромад топишга қарор қилди. Лекин бу йўналишдаги ривожланиш стратегияси мақсадлари учун кўпчилик брендларга бу ҳақиқатда яхши ёки ёмон эканлигига аниқлик киритиб олиш ҳалақит бермасди.

Араб fashion – бозорининг ўлчамлари қандай?

Аввал айтилганидай, араб мамлакатларининг мода бозорлари ҳали энди шаклланмоқда, лекин унинг кўлами ва ўсиш суръатлари сезиларли таассурот уйғотмоқда. Global Islamic Economy Indicator нинг маълумотларига кўра, 2014 йилда мусулмонлар кийим – кечак учун 266 миллиард $ га яқин пул сарфлашган, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич деярли икки баробарга ошиши кутилмоқда – 484 миллиард $ гача. Бу миқдор ўз ичига буюмларнинг оммавий хариди билан бирга люкс бренд маҳсулотлари сотувини ҳам олади, лекин шуниси равшанки, пулларнинг катта қисми айнан люкс учун сарфланади.
Шу билан бирга олимларнинг ҳисобига кўра, 2050 йилларга келиб дунё мусулмон аҳолиси сони христианлар билан тенглашади – бу эса, мода уйлари учун Z ва Y авлоди бўлган замонавий миллениаллардан (мингйиллик вакиллари) кам бўлмаган қадрли мижоз бўлган жуда кўп миқдорда ёш харидорлар синфи шаклланади демакдир.

“Сипо мода” нима дегани?

Диндор муслималар кийишни ўзларига жоиз деб биладиган кийим – кечак жуда ҳам хилма – хилдир – рухсат берилган бичим ва чегаралар нафақат мамлакат қонунларига, балки ҳар бир оиланинг раҳбари томонидан ўрнатиладиган хусусий қонуниятларига мос келадиган ҳолда турли – тумандир. Буларнинг бари “сипо мода” эркин қиёфа, қулай бичимлар ва ёпиқ танани (қўл ва оёқларнинг кафтидан бошқа) назарда тутишида бирлашади. Анъанавий мусулмон кийими турлари ўз ичига паранжи, абай, ҳижоб, жилбоб, чодра, ниқоб, шунингдек, оддий кийимлардан йиғилган анъанавий кийим кўринишларини олади. Мисол учун, MaxMara нинг яқиндаги коллекциясини араб блогерлари “ҳижоб талабларига осон мос келади” деб аташди.

Нима сабабдан мусулмонлар фақат Рамазон ойида брендларнинг эсига тушиб қолади?

Муслималарнинг харид қобилиятига қарамасдан, кўпчилик бренд ва ретейлерлар (чакана савдо вакиллари) мақсадли аудитория сифатида уларга фақатгина Рамазон ойи мобайнида диққатларини қаратишади. Рамазон – мусулмон тақвимининг тўққизинчи ойи бўлиб, у йирик байрам – Рамазон ҳайити – билан якунланади ва айни совғалар харид қиладиган палла ҳисобланади.
Шундай қилиб, Tommy Hilfiger, DKNY, Oscar de la Renta ва Monique Lhuillier лар бир неча бор араб аёлларининг талабларига жавоб берадиган, байрамли рамазон ойи учун мўлжалланган махсус кийимлар коллекциясини яратишди. Бундай тизимни оммавий бозор учун Zara ва Mango сингари йирик гигантлар ҳам чиқазди, Net-a-Porter ва Moda Operandi каби онлайн – магазинлар ушбу мавзуга доир реклама кампанияларини тайёрлашди. Лекин аксар ҳаракатлар маркалар томонидан фақат “мавсумда” амалга оширилади – йилнинг қолган вақтларида муслималар маҳаллий брендларнинг маҳсулотлари билан қаноатланишга мажбур бўладилар.
Ислом иқтисодий ривожланиш марказининг вакили Дубайда Bloomberg нашрига берган интервьюсида тушунтириш беришича, “глобал ислом брендларининг йўқлиги БАА дизайнерларига бўшлиқни тўлдириш имконини беради”. Дубай ҳақиқатда моданинг араб пойтахтига айланмоқда, бунда давлат томонидан қўллаб – қувватлашнинг ўрни ҳам катта. Шундай бўлсада, бундай имконият яна бир мусулмон ва айни дамда европалашган мамлакат бўлган – Туркия брендларида ҳам мавжуд.
Европа брендлари “сипо мода”дан фойдаланишга ҳақлими?
2016 йилда француз саноатчиси ва YSL Модалар уйи асосчиларидан бири Пьер Берженинг француз радиосига берган интервьюсидаги сўзлари кутюрьенинг “бағрикенликка” ундовидай туюлган эди. Берже модадаги кийим яратувчилари ҳеч қандай ҳолатда диний либослар анъаналарини қўлламаслиги керак деди. Унинг фикрига кўра, “дизайнерлар аёлларни яширинишга ва бутун умр “ўранган ҳолда” яшашга мажбурлайдиган яккахокимчилик тузумлари билан бирлашмасдан, аёл гўзаллигини намойиш қилишлари, уларга эркинлик беришлари лозим”.
Бу сўзлар французнинг сўзи эканлигини англаш керак, Франция эса анъанавий мусулмон кийимига қарши давлат миқёсида кучли кураш олиб бормоқда ва келиб чиқиши араб бўлган француз оилаларидан ушбу анъаналарни ўчириб ташлашга уринмоқда. Эҳтимол, Берженинг охирги фикри француз жамиятининг кайфиятига боғлиқ ҳолда шаклланмагандир, Италия ва Америкалик дизайнерлар балки у билан ҳамфикр эмасдирлар. Лекин унинг тушунчалари муҳим масалани кўтаради: мижозларининг диний эътиқодларини қўллаб – қувватламаган ҳолда, араб тематикасида европа дизайнерларининг даромад топишга интилиши қанчалик аҳлоқийликка тўғри келади? Ва қайси палладан бошлаб мода бағрикенглиги чегараларни бузиб, маданий апроприацияга айланади – яъни камчиликка оид бўлган миллий ёки диний рамзларни ғаразли мақсадларда олиб қўйиш?
Ўзининг Hijabtrendz блогини юритувчи муслима Мириам Собб мусулмонлар аудиторияси учун кийим – кечак ишлаб чиқарувчи халқаро брендлар, аввало, мусулмон кийимининг турлари, уларнинг хилма – хиллиги ва турли вазиятлар учун мўлжалланганлиги ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишлари ва муслима – маслаҳатчиларни жалб қилишлари лозим деб ҳисоблайди. “Ҳозирча компаниялар ушбу коллекцияларни фақат пул учун чиқазишмоқда, мижозлар эса ўзи билан бир хил эътиқодда бўлган ва айни миллатга мансуб маҳаллий дизайнерларга кўпроқ ишонч билдирадилар”, - дея тушунтириш беради у Fashionista сайтига берган интервьюсида.
Глобал брендлар учун ушбу вазиятда коллекция яратишда ёш муслима дизайнерлар билан ҳамкорлик қилиш мантиқий ечим бўлган бўларди. Бу йўлни япон оммавий савдо гиганти Uniqlo қўллади, у 2016 йил учун ҳижоб коллекциясини яратиш учун дизайнер ва блогер Хану Тажимани таклиф қилди. Акс ҳолда, дин ва моданинг маданий ва аҳлоқий жиҳатдан тўқнашувини ҳисобга олмаган ҳолда молиявий чуқурни тўлдиришга уринаётган брендлар, тез орада ўз маҳсулотларининг диндор истеъмолчиларини ҳафсаласини пир қилиши ва ҳаттоки уларни ҳақоратлаб қўйишлари мумкин.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase