close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
22.02.2021 22:38

АҚШ армиясида хизмат қилаёган биринчи мусулмон аёл Солиҳа Джабин Америка ҳарбий ҳаво кучлари капелланлар корпусида хизмат қилиш имконини берадиган диплом олди. Диплом бериш тарихий маросими 5 февраль куни бўлиб ўтди, дейилади АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари чоршанба куни берган расмий баёнотида.

11.02.2021 19:03

Бирлашган Араб Амирликларида ишлаб чиқилган «ал-Амал» (Умид) сайёралараро станция 9 феврал оқшомида Марс орбитасига муваффақиятли кирди. БАА бу сайёрага ўз миссиясини муваффақиятли жўната олган бешинчи (СССР, АҚШ, Хитой ва Европа космик агентлигидан кейин) мамлакат бўлди, дейди Муҳаммад бин Рашид Космик маркази.

08.02.2021 20:41

Франция ҳукумати "Исломий сепаратизмга қарши кураш" мақсадида тасдиқлашни режалаштираётган кескин чоралар мамлакатдаги мусулмон аёлларнинг кундалик турмушини янада мураккаблаштириши мумкин.

06.01.2021 13:50

БАА университети муҳандислик коллежи талабалари тиббиёт ходимларига беморларни масофадан назорат қилиш имконини берадиган ўта замонавий қурилма ишлаб чиқдилар. Бу қурилма беморларнинг касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда қариялар ва доимий ташхисга муҳтож кишилар устидан тиббий назоратни енгиллатишга имкон беради.

27.12.2020 01:03

BBC рейтингидан ўрин олган мусулмон аёллар орасида кинорежиссер ҳам, генетик олима ҳам, шоира ҳам, ҳуқуқ ҳимоячиси ҳам бор. Рўйхатдаги энг кекса аёл 82 ёшли Билкис Банудир. Ҳиндистонлик кекса аёл мусулмонларга қарши дискриминация деб аталган фуқаролик ҳақида қонунга қарши тинч норозилик ҳаракати етакчиси бўлди, хабар қилади IslamNews сайти MuslimNews.co.uk га таяниб.

26.12.2020 22:18

Мисрлик олима Элхам Фадалийнинг ёруғлик чиқарадиган кремнийга асосланган материал яратиш бўйича муваффақиятли ишини тан олиб, дунёнинг физика бўйича етакчи журнали «Physics World» унинг ютуғини дунёдаги физика соҳасида йилнинг биринчи рақамли ютуғи деб атади, деб хабар қилади CairoScene.

11.12.2020 19:24

Худонинг мавжудлиги ҳақиқати

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан

Сингапурлик нано-технологиялар тадқиқотчиси профессор Джеки Ин (1966 й. туғилган), ўз жамоаси билан биргаликда янги коронавирус (COVID-19) тест қилиш учун энг тезкор восита ишлаб чиқди. У Тайванда таваллуд топган. Болалик пайтларида ота-онаси билан бирга Сингапурга кўчиб келган ва у ерда мактабга қадам қўйган. У ислом динини қабул қилган мусулмон аёлдир. «Агар чиндан ҳам илм билан машғул бўлсангиз, Яратувчига ишонишингиз керак», - дейди у.

26.10.2020 17:55

Парижда муслималар пичоқланди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Парижнинг қоқ марказида, Эйфел минорасининг ёнгинасида икки мусулмон аёлга бир неча марта пичоқ уриб кетилди. Бу ўқувчиларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатураларни кўрсатган бир география ўқитувчиси бошидан жудо қилинганидан кейин Парижда кўтарилган зиддиятлар шароитида рўй берди.

05.10.2020 05:36

Австралияда суд кафеда ҳомиладор мусулмон аёлга ҳужум қилган жангари исломофобга ҳукм чиқарди. Аввалроқ, маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Стипе Лозина ҳижобли мусулмон аёллар ўтирган столга яқинлашгани ва Рана Илясмар исмли аёлни тартибсиз равишда уриб, исломофобик сўзларни қичқиргани хабар қилинган эди.

30.09.2020 02:11

АҚШ да тобора кўплаб муслималар ҳукумат органларида турли лавозимларни эгалламоқда. Америка муслималари ҳақида ҳисоботга кўра, 2016 йилдан 2019 йилгача бутун мамлакат бўйлаб тахминан 138 муслима лавозимга сайланган. Бу йил сайловларда Делавэрда демократик партиядан номзод Мадина Уилсон-Антон тажрибали сиёсатчи Джон Виолани мағлуб этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase