close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муслима-косметолог муслима бўлмаганларга хизмат кўрсатиши мумкинми?

Савол: Муслималарнинг косметолог бўлиб ишлаши ҳақида нима дейсиз? Мен фақат аёллар билан ишлайман, шу сабабли эркаклар билан йўлим кесишмайди. Лекин менинг ишимда шундай жиҳатлар борки, уларни аниқлаштириб олишни истардим. Илтимос, мен ўз фаолиятимда амал қилишим лозим бўлган қоидалар ва доиралар ҳақида гапириб берсангиз.

Жавоб:  (Мухаммад Байбиков, Ульяновск вилояти Мусулмонлар Диний идораси раиси)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Сизнинг саволингизни диққат билан ўқиб чиқиб, қуйидагиларни айтишни лозим топдим.
Кўпчилик мусулмон олимлар, косметолог бўлиб ишлаш масаласини кўриб чиқар экан, табиийки, аёлларнинг эркаклар билан ишлаши мумкин эмаслиги борасида асосий шартни ҳисобга олмаган ҳолда (саволда айтилганидек, эркак кишиларга хизмат кўрсатилмайди), ушбу фаолият доирасини белгилаб берадиган бир нечта қоидани ёдга олиб ўтади.
Дастлаб шуни айтишни истардки, косметолог бўлиб ишлаётган муслима икки тоифадаги аёлларга – муслималар ва ислом нуқтаи назаридан рухсат этилган ишлардан ташқари муслималар меҳнатидан (косметология соҳасида) фойдаланиши мумкин бўлган аёлларга дуч келади.
Мусулмон олимларнинг айтишларича, косметология фаолияти айнан ислом томонидан тақиқланмаган нарсаларга тааллуқли бўлиши лозим. Яъни, масалан, агар бу аввалда муқаддас матнларда тақиқланган қош, киприк ва ҳ.к.ни юлиб олиш билан боғлиқ ишларга ёки сочни аёл кишининг эркак кишига ўхшаб қоладиган даражада қисқаритиришга тааллуқли бўлса.
Агар муслима-косметолог бундай жиҳатлардан ўзини олиб қочадиган ва бу фаолият билан шуғулланадиган бўлса, у келгусида юқорида айтиб ўтилган икки тоифадаги аёлларга дуч келади, холос. Табиийки, бундай фаолият рухсат этилган ва унинг ишлаб топган пули ҳалол ҳисобланади.
Мусулмон олимларининг айтишича, агар у бундай фаолият билан шуғулланадиган бўлса, муслималарга турмуш ўртоғига ўз гўзаллигини кўрсатишда ёрдам берган ва никоҳни мустаҳкамлашга хизмат қилган ҳолда янада гўзал бўлишга ёрдам берганлиги учун Аллоҳдан ажр олади.
Ислом меъёрларига риоя қилмайдиган аёллар ёки умуман муслима бўлмаган аёлларга келадиган бўлсак, бу ерда мусулмон олимлар ушбу масалага қаттиқ ва юмшоқ ёндашувга эгалар.
Лекин биз бугунги кунда кўриб турганимиздек, кўпчилик олимлар айтадики, агар косметолог хизматлари косметологиядан бегона эркаклар эътиборини жалб қилиш учун фойдаланадиган аёлларга кўрсатиладиган бўлса, бундай хизматлар кўрсатиш, бу олимларнинг кўпчилиги фикрига кўра, ножоиз ҳисобланади.
Улар ўз сўзларини «Моида» сурасининг қуйидаги ояти билан далиллайди: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг». (Моида сураси, 2)
Бундан келиб чиқиб, улар айтадиларки, муслима-косметолог ўз фаолиятини ислом қоидаларини писанд қилмайдиган муслималар ва муслима бўлмаган аёлларга нисбатан қўллаши мумкин эмас, чунки улар бу хизматлар маҳсулидан ножоиз ишларда фойдаланади.
Бошқа ҳар қандай ҳолатда, гап бу хизматлардан тақиқланган ишлар учун фойдаланмайдиган аёлларга шариат рухсат этган хизматлар кўрсатиш ҳақида борганда, бунга рухсат этилади.
Валлоҳу аълам!

Манба: Ансар.Ру
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase