Мусулмонларнинг бошқа жинс вакиллари билан қўл сиқишишдан бош тортиши ғарб мамлакатларида тушунмовчилик ва норозилик уйғотиб, турли можароларга олиб келарди ва уларнинг айримлари ҳатто судгача бориб етарди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчларнинг фикрига кўра, Дания ҳукумати қўл сиқиш борасида мусулмонларга ахлоқий босим кўрсатишада ошириб юборган.
Янги қонунга айрим шаҳарларнинг мэрлари ҳам қарши чиқдилар, ахир айнан мэрлар бундай маросимлар ўтказишига ва Дания фуқаролигини қабул қилаётган мусулмонларга атайлаб қарама-қарши жинс вакилларини жўнатишига тўғри келади.
Парламентарий Мартин Хенриксеннинг таъкидлашича, агар одам эркак ёки аёлнинг қўлини сиқа олмаса, унинг Дания фуқароси бўлишидан маъно йўқ.
Аввалроқ шу йили Дания парламенти, мамлакатда уни кийиб юрадиган аёллар сони юзтадан ҳам кам эканлигига қарамай, ниқобни тақиқлаган эди.
Данияда мусулмонларга бошқа жинс вакилларига тегиниш мажбур қилинди
Пайшанба куни Данияда маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, мамлакат фуқаролигини қабул қиладиган ҳар бир шахс паспорт топшириш маросимида амалдорларнинг қўлини сиқиб қўйишга мажбур бўлади. Ушбу таомил диний мулоҳазаларга кўра, бошқа жинс вакиллари билан қўл сиқишишдан бош тортадиган мусулмон аҳли вакилларига қаратилган, хабар беради NYTimes.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси