close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
25.09.2020 12:10

Келиб чиқиши жазоирлик бўлган Квебек университети талабаси Линда Алиан ишлаб чиққан компьютер тизимлари хавфсизлиги бўйича янги модели эътироф этилди. Магистр илмий даражасини олиш доирасида Линда исталган компьютер тизимига уланиш устидан назоратни таъминлайдиган янгича хавфсизлик моделини ишлаб чиқишга эришди.

28.08.2020 11:14

Ёш мусулмон қизлар яна бир бор исботламоқдаки, уларнинг бошига ўрайдиган рўмоллари нафақат ўқишда муваффақиятга эришишга халал бермайди, балки билим олиш борасида юқори чўққиларга чиқишш учун стимул ҳам ҳисобланади.

29.05.2020 16:29

Савол: Ассалому алайкум! Мен — журналистман. Муслималар телевидениеда журналист бўлиб ишлаши, эфир олиб бориши мумкинми?

15.05.2020 00:46

Испаниялик мусулмон аёл Аманда Фигерас учун жорий Рамазон унинг ҳаётидаги биринчи эмас, аммо унинг сўзларига кўра, рўза тутишнинг биринчи ойи ҳақидаги хотиралари ҳали ҳам янги. "Бошида, мен Исломга ёлғиз кириб келган пайтимда ва менинг оила аъзоларимдан ҳеч бири буни қабул қилмаганида, мен масжидга бориб, у ерда ифторлик қиларим ва таровиҳ ўқирдим", - деб эслайди испаниялик аёл.

10.05.2020 01:56

Америка Қўшма Штатларида ўнлаб сиёсатчилар таҳдид ва нафратга учраган, конгресс аъзолигига номзод мусулмон аёлни қўллаб-қувватладилар. 27 ёшли Амани ал-Хатахтби Нью-Жерси штатига сайловларда қатнашган биринчи мусулмон аёл бўлди, хабар қилади Religion News.

01.05.2020 22:48

Сара Минкара - 1988 йилда АҚШда Ливанлик муҳожирлар оиласида туғилган мусулмон аёл. Етти ёшида у кўриш қобилиятидан бутунлай маҳрум бўлди, шунда онаси унга: “Қўрқма! Ҳаммаси яхши бўлади", деди. Ва у бунга ишонди: "Агар ҳамма нарса яхши бўлишини билсангиз, мақсадга эришишни кўзлайдиган бўласиз".

12.04.2020 18:01

Хитойлик мусулмон аёл томонидан бир неча дақиқа ичида коронавирус аниқлаши мумкин бўлган экспресс-тест ишлаб чикилди. Джеки Ин Сингапурдаги NanoBio Lab лаборатории ходимлари билан биргаликда ўз олдига қимматбаҳо асбоб-ускуналарсиз бажарлиши мумкин бўлган тез ва аниқ диагностика ишлаб чиқишни мақсад қилиб қўйдилар.

06.04.2020 03:09

Буюк Британияда коронавирусга чалинган беморлар билан муоқотда бўлган тиббиёт ходимларининг олтинчиси оламдан ўтди, бу сафар ҳам мусулмонлар ҳамжамияти вакили вафот этди. 36 яшар ҳамшира Арима Насрин Уолсолл Манор касалхонасида меҳнат қилиб, хавфли вирусга қарши курашда олд сафларда бўлди.

31.03.2020 13:31

Кашмирлик муслима онахон ҳаж қилишни орзу қилиб бутун умр давомида йиғиб келган бор маблағларини хайрия мақсадлари учун сарфлади. Кашмирда яшайдиган 87 яшар Халида Бегим бутун умр меҳнат қилиб 500 минг ҳинд рупийси миқдорида (тахминан ярим миллион рубл) пул тўплаган бўлиб, бу йил ҳажга боришни режалаштирган эди, бироқ унинг режаларига коронавирус пандемияси суқилиб кирди – ҳаж эпидемия туфайли қолдирилмаган тақдирда ҳам, Халидага ноқулай эпидемиологик вазиятда хорижга сафар қилишга унинг кекса ёшда эканлиги ҳам йўл қўймаган бўларди.

06.03.2020 10:42

1997 йилнинг 1 июнь куни туғилган бу жажжи қизалоқ 21 йиллик умри давомида мусулмонларнинг дарди ва қонли тўқнашувлари гувоҳи бўлди... Бу муслима синглимизнинг исми Разан Ашраф Абдулқодир ан-Наджжар фаластинлик ҳамшира (фельдшер), Исроил мудофаа кучлари томонидан Ғазо сектори билан чегарада, фаластинлик ярадорларга ёрдам бераётган пайтда ўлдирилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase