close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
23.03.2020 23:58

Буюк Британияда бир суткада коронавирус юқтириб олганлар сони 967 кишига ортиб, 6650 кишини ташкил этди, хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. "23 март соат 9.00 (12.00 мск) ҳолатига Буюк Британияда 83 945 киши текширилди, шундан 77 295 киши касаллик юқтирмаган бўлиб чикди, 6650 кишида эса ушбу ташхис тасдиқланди", - дейилади соғлиқни сақлаш вазирлигининг «РИА Новости»га берган хабарида.

21.03.2020 10:03

Мусулмонлар Буюк Британияда коронавирусдан энг кўп азият чеккан аҳоли гуруҳларидан бирига айланди - Британиянинг миллий соғлиқни сақлаш тизими NHS вакилларининг сўзларига кўра, хавфли вирусдан ўлган британияликларнинг чорак қисми ёши катта мусулмонлар эди.

09.01.2020 02:13

Буюк Британияда телеюлдуз-мусулмон аёл қиролича Елизавета II қўлидан рицарлик орденини қабул қилди. Британияда оммавий бўлган кулинария мавзусидаги Great British Bake Off телевизион реалити-шоу ғолибаси Надия Хуссейн, мамлакатда илк ҳижобли телеюлдуз, Британия империясининг энг ажойиб ордени (The Most Excellent Order of the British Empire) билан тақдирланди.

20.11.2019 16:32

Оммавий ахборот воситаларида Британия ҳарбий хизматчиларининг Афғонистондаги операциясининг янги ёқимсиз тафсилотлари аниқланди, нашрларга кўра, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ўрнига, уни жиддий равишда террор қилишган.

11.11.2019 23:16

Истанбулда британиялик собиқ ҳарбий, Суриянинг “Оқ каскалар” ноҳукумат ташкилоти асосчиси " Джеймс Ле Мезюрье ўлик ҳолда топилди. Ле Мезюрьенинг танаси унинг уйи ёнидан топилди, ўлимининг сабаблари эса ҳозирча маълум эмас. Турк ОАВ ёзишича, британияликнинг танаси оёқлари ва бош суяги синган ҳола топилди.

19.10.2019 03:37

«Британияликлар Ҳиндистон мусулмонлари маънавий меросининг катта қисмини йўқ қилган», – деб баёнот берди Нью-Дели шаҳри Халқаро тадқиқотлар академияси доценти Абузар Хайри шу кунларда Булғорда бўлиб ўтаётган «Россия мусулмонлари илоҳиётшунослик мероси» форумида сўзга чиқар  экан. Олимнинг маърузаси ҳинд мусулмонларининг Россиядаги ислом ҳамжамияти  қарашларига бағишланди, шунингдек, у Ҳиндистонда ислом маърифатининг ҳозирги аҳволи ҳақида батафсил сўзлаб берди.

08.09.2019 02:21

Буюк Британия ишбилармонлик индекси шундан далолат берадики, мамлакат амалда турғунлик (рецессия) ҳолатига ботиб боряпти. Британия завод ва қурилиш компаниялари фаоллиги қисқаряпти, банклар, логистика ва юридик соҳани ўз ичига оладиган хизматлар сектори эса қарийб стагнация ҳолатига тушиб қолган. Брексит билан боғлиқ ноаниқликлар туфайли бизнес хавотирлари янада кучаймоқда.

10.08.2019 07:17

Бу йил ҳажга борадиган 2,5 миллион мусулмон орасида инглиз парламентининг аъзоси бўлган икки нафар аёл ҳам бор. Буюк Британия парламентининг депутатлари, лейбористлар партияси аъзолари Ясмин Қурайший ва Наз Шох бугун зиёратчилар қаторида ҳаж маросимларини амалга оширишга киришдилар.

11.07.2019 07:27

Ирландия мусулмонлари Лимерик шаҳрида масжид қурилиши учун пул тўпламоқдалар. Ан-Нур ислом маркази GoFundMe да Лимерик шаҳрида масжид қурилишига маблағлар тўплаш бўйича саҳифа очди. Ҳозирча зарур бўлган 20150 фунтдан 860 фунт тўпланди, хабар беради Limerick Reader.

05.06.2019 23:16

Лойиҳа бўйича Чирчиқ дарёсининг нариги қирғоғида 20 минг гектарга тенг «Янги Тошкент» қурилиши режалаштирилган бўлиб, унда ҳукумат ва маъмурий бинолар, элчихоналар жойлаштирилади. «Янги Тошкент» яна 2 миллион кишини сиғдира олиши кутилмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase