close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Британияликлар Ҳиндистон мусулмонларининг маънавий меросини йўқ қилган

«Британияликлар Ҳиндистон мусулмонлари маънавий меросининг катта қисмини йўқ қилган», – деб баёнот берди Нью-Дели шаҳри Халқаро тадқиқотлар академияси доценти Абузар Хайри шу кунларда Булғорда бўлиб ўтаётган «Россия мусулмонлари илоҳиётшунослик мероси» форумида сўзга чиқар  экан. Олимнинг маърузаси ҳинд мусулмонларининг Россиядаги ислом ҳамжамияти  қарашларига бағишланди, шунингдек, у Ҳиндистонда ислом маърифатининг ҳозирги аҳволи ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Тадқиқотчининг сўзларига кўра, Ҳиндистон ҳудудида Британия босқинчи қўшинлари томонидан қоғоз шаклида битилган ислом илоҳиётшунослик фикри бутун бошли қатлами йўқ қилинган бўлиб, бу мерос тикланмаган.
Эслатиб ўтамизки, форум доирасида «Илоҳиётшунослик меросида анъаналар ва  янгиланишлар» III Халқаро Болгар ўқишлари» Халқаро илмий- амалий конференцияси, «Ислом ва жамият: минтақавий жиҳатлар» Бутунроссия илмий-амалий конференцияси, «Глобаллашув даврида илоҳиётшунослик ечимларини излаб топиш» Ш.Маржоний номидаги III ўқишлар» Халқаро илмий-амалий конференцияси, «Россияда ва хорижда мусулмон ёшларнинг фуқаролик тенглигини шакллантириш» Халқаро талабалар илмий-амалий конференцияси, шунингдек, араб тили ва рус тили бўйича Олимпиада, пленар ва секцион мажлислар ва маърузалар бўлиб ўтади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase