close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
05.06.2019 22:34

Стаффордшир университети томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Британия футболи юлдузи Мўҳаммад Салоҳ Буюк Британияда ва айниқса, футбол мухлислари орасида исломофобия даражасини пасайтирмоқда. Бу ҳақида «ал-Арабия» хабар берди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Англияда «Ливерпул» клубида мисрлик Салоҳ ўйнаб келаётган давр мобайнида ижтимоий тармоқларда ислом ҳақидаги салбий хабарлар сони 50 фоизга камайди.

28.05.2019 23:46

Буюк Британияда ҳижобли мусулмон аёл биринчи марта мэр лавозимига сайланди. Сомалида туғилиб ўсган Ракхия Исмоил шу ой аввалроқ бўлиб ўтган сайлов натижалари бўйича шаҳар кенгашининг бўлиб ўтган мажлисида Ислингтон мэри лавозимига тайинланди, деб хабар беради islamnews сайти islington media га ҳавола қилган ҳолда.

16.04.2019 11:44

Москвада Буюк Британия назорати остида бўлган мамлакатлар руҳонийлари вакилларининг Қоҳирада бутун мусулмонлар халифалик конгресси ўтказишнинг энг фаол тарафдорлари бўлганлиги бежиз эмас деб ҳисоблашди. Кўплаб давлатлар мусулмон руҳонийларнинг ушбу тадбирда қатнашишни истамаслигига қарамай, Қоҳира конгресси барибир бўлиб ўтди. Конгресс 1926 йил 13 майдан 19 майгача бўлиб ўтди.

15.04.2019 23:12

Буюк Британия мустамлакачилик йиллари даврида (1765 йилдан 1938 йилгача) Ҳиндистондан қарийб 45 триллион долларга тенг бойликлар олиб чиқиб кетган, дейилади машҳур иқтисодчи Утса Патнайкнинг Колумбия университетида чоп этилган тадқиқотида.

26.03.2019 08:26

Буюк Британияда Бирмингем масжидларида вандализм ҳаракатларида шубҳа бўйича қўлга олинган эркак ғайришуурий ҳаракат қиладиган деб топди ва суд махсус тартибда  бўлди. Полиция шаҳардаги 5 та масжидга ҳужум бўйича тергов ишлари бошлангач, 34 яшар эркак Бирмингем полиция маҳкамасига ўзи ташриф буюрди, хабар беради Business Standard.

20.02.2019 05:47

Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида мактаб ўқувчиларининг ота-оналари таълим муассасасида жинсий  тарбия борасида ахлоқсиз дарсларга қарши норозилик акцияси ўтказдилар. 300 дан ортиқ киши вояга етмаганлар орасида эркин севги ва гомосексуализмни тарғиб қилишга қарши норозилик маъносида Бирмингемда Паркфилд мактаби яқинида тўпланди. Қатнашчилар орасида ота-оналар ҳам, болалар ҳам бўлиб, уларниг аксариятини мусулмонлар ташкил қилади.

05.12.2018 03:05

Мусулмонлар, айниқса, ёш авлод, британ маданияти ва динни муросага келтириш йўлларини топишга ҳаракат қилмоқдалар. Ва бу табиий – агар Ислом таълимоти Малайзия, Покистон ва Миср каби мамлакатларни мослаштира олган бўлса, демак у Британияни ҳам ўзига мослаштира олади.

27.10.2018 07:44

Усмонийлар салтанатининг парчаланиши

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Мусулмон-арабларнинг насронийлар Ғарбига қаратилган кучли қаҳру-ғазаби кичик Буш томонидан терроризмга қарши уруш очилишига жавобан юзага келган бўлсада, бу нафратнинг илдизлари узоқ тарихга бориб тақалади. Ғарб давлатларининг сиёсати 1914-1918 йиллар бўлиб ўтган Биринчи жаҳон уруши воқеаларини ёдга соладики, бунда айрим араб етакчилари Британия империяси насронийларининг берган ваъдаларга ишонган эди.

08.10.2018 01:04

Золимлар стратегияси (тўлиқ)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Британия империяси ҳинд ерларини мустамлакага айлантирган дастлабки йиллар. Инглиз зобити саф қилиб турғизиб қўйилган мағлублар орасида қаддини тик тутиб турган ҳинд йигитининг қаршисига келди, кўзларига тикилиб қаради. Ўзи кутган қўрқувни кўрмагач, ҳинднинг юзига шапалоқ тортиб юборди.

05.10.2018 22:15

Буюк Британиянинг етакчи ислом ташкилотларидан бири аёлларни масжидлар ва диний ташкилотларда раҳбар лавозимларга тайёрлаш ва ўқитиш бўйича дастурни ишга туширди.  20 нафар аёлдан иборат бўлган гуруҳ Британия Мусулмонлар кенгаши томонидан ташкил қилинган олти ойлик таълим дастурига киритилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase