Би-би-си компаниясига “Оқ каскалар” волонтерларидан бири хабар берганидек, унинг танаси маҳаллий вақт бўйича тахминан 04:30 да “Оқ каскалар” нинг бир қисми саналган Mayday Rescue Foundation ташкилоти офиси яқинидан топилди. Уни топиб олган маҳаллий масжид ходими полицияга хабар берган.
Сурияда кўнгилли-қутқарувчилар жамоалари 2012 йил суриялик исёнчилар назорати остида бўлган ҳудудларда пайдо бўлган.
2012-2013 йилларда бу жамоаларга – пул, жиҳозлар, техника, медикаментлар ва машғулотлар ташкил қилиш билан Европа ҳукуматлари, Туркия, Япония, АҚШ ва бошка кўплаб ноҳукумат ташкилотлари, жумладан, Ле Мезюрье томонидан асос солинган Mayday Rescue ёрдам берган.
2014 йилда Британиянинг собиқ ҳарбий қутқарув гуруҳи командири раҳбарлиги остида улар “Сурия фуқаролик мудофааси” (CФМ) ташкилотига қўшилдилар. Уларнинг норасмий номи – “Оқ каскалар” эди.
Турли манбаларга кўра, "Оқ каскалар" кўнгиллилари Суриядаги можаро пайтида ўн минглаб одамларни қутқарди.
"Оқ каскалар" асосчиси британиялик ҳарбий экани, уларнинг расмий маълумотларга кўра Буюк Британия, Дания, Голландия ва Германия ҳукуматлари, шунингдек, АҚШнинг USAID томонидан молиялаштирилаётгани баъзи мухолифларга ташкилотнинг Ғарб учун иш олиб боришда айблаш учун етарли сабаб бўлиб туюлади.
"Оқ каскалар" нинг ўзи эса сиёсий бетарафлигини айтмоқда.
Башар Асад томонидан бошқариладиган оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Россия, Эрон ва бошқа мамлакатларда"Оқ каскалар" Асад ва Россия авиацияси томонидан тинч фуқаролар бомбардимон қилиниши, шунингдек кимёвий ҳужумларни сохталаштирилганликда айбланди. Кўп ҳолларда ҳужумлар фактлари бошқа кузатувчилар ва халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган.
Аммо Сурия ҳукумати Башар Асад ва унинг иттифоқчилари Россия ва Эрон "Оқ каскалар"ни террорчилик ташкилотларига ёрдам беришда айбламоқда.
Ўтган ҳафта Россия ТИВ вакили Мария Захарова Твиттерда, унинг маълумотларига кўра, Ле Мезюрье гўёки илгари МИ6 Британия разведкасида ишлаганлиги ҳақида ёзганди.
“Оқ каскалар” асосчиси Джеймс Ле Мезюрье Истанбулда ўлик ҳолда топилди
Истанбулда британиялик собиқ ҳарбий, Суриянинг “Оқ каскалар” ноҳукумат ташкилоти асосчиси " Джеймс Ле Мезюрье ўлик ҳолда топилди. Ле Мезюрьенинг танаси унинг уйи ёнидан топилди, ўлимининг сабаблари эса ҳозирча маълум эмас. Турк ОАВ ёзишича, британияликнинг танаси оёқлари ва бош суяги синган ҳола топилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди