close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
31.03.2021 08:43

Англия шимолидаги давлат ўрта мактабида ўқитувчи шундай карикатуралар кўрсатиб, кейин машғулотлардан четлатилгач, мактабларда болаларга Пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга карикатураларни кўрсатиш мумкин ёки йўқлигини устида Британияда баҳс-мунозаралар кучайди.

27.12.2020 00:53

Буюк Британия ислом уламолари BioNTech билан шерикликда американинг Pfizer фармакология компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатга етказиб бериладиган коронавирусдан янги вакцинани қўллаш борсида фиқҳий-ҳуқуқий хулоса чиқардилар.

22.12.2020 19:53

Буюк Британиянинг жанубий-шарқий қисмида ўта юқумли мутацияланган вирус тури аниқланди. Буюк Британияда аниқланган ва маълум бўлган вирусга нисбатан 70% тезроқ тарқаладиган янги турдаги коронавирус (COVID-19) янги штамми бутун дунёда ваҳима уйғотди.

22.12.2020 19:22

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган суткада аниқланган коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 33364 тага ўсди ва 251 киши вафот этди. Бир кун олдин мамлакат пандемия бошланганидан буён янги антирекорд қайд этганди: 35928 кишига шу ташхис қўйилиб, 326 киши вафот этган.

15.12.2020 12:23

Лондонда карантин чоралари кучайтирилди. Лондон ва унинг атрофидаги ҳудудларда COVID-19 туфайли карантин чекловлари энг юқори даражага эга бўлади – Буюк Британия пойтахтида касаланганлар сони тез ўсиб бормоқда. Бу ҳақида душанба куни Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок маълум қилган, дея хабар беради ВВС.

18.11.2020 22:47

Коронавируснинг иккинчи тўлқини Буюк Британия қабристонлари ишида ўз аксини топмоқда. Қабристонлар ходимлари COVID-19 барча қурбонларини дафн этишга улгуриш учун уч смеада ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақида Брэдфорд масжидлар кенгаши аъзоси Зулфи Карим маълум қилди.

13.09.2020 12:04

Британия мусулмон ва яҳудий жамоалари учун уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ҳуқуқшунослар муҳим ғалабани қўлга киритдилар. Мазкур давлат Олий судининг қарорига кўра, эндиликда агар мурдани паталогоанатомик жиҳатдан ўрганиш талаб этилса-ю, бироқ ўлган шахс ёки унинг вакиллари динига кўра мурдани ёриш маъқул бўлмаса, бундай ҳолатда жасадни ёриш ўрнига уни скан қилиш ва зарурий таҳлилларни ўтказиш керак бўлади.

08.05.2020 15:18

Англия ва Уэльсдан олинган, 7 май куни Бирлашган Қироллик Миллий статистика бошқармаси (ONS) маълумотларга кўра, Буюк Британиядаги миллий озчилик вакиллари, айниқса қора танли эркаклар ва аёллар, COVID-19 коронавирусидан ўлиш хавфи юқори, хабар қилади CNN телеканали.

05.04.2020 14:22

Буюк Британиянинг академик ҳамжамияти вакиллари 5G уяли миноралари коронавирус тарқалишига ёрдам беради деган миш-мишларни кескин қоралаб чиқишди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар бермоқда. Хусусан, Англия Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг тиббиёт директори Стивен Повис бундай хабарларни "сохта янгиликларнинг энг даҳшатли тури" деб атаган ва микробиология профессори Саймон Кларк уларни "мутлақ ахлат" деб таърифлаган.

04.04.2020 16:37

Британияда коронавируснинг тарқалиши мамлакатнинг мусулмон жамоатчилигига айниқса оғир тушмоқда. Лондонда истиқомат қилувчи, COVID-19 тести ижобий натижа берган 13 ёшли Исмоил Муҳаммад Абдулваҳоб икки кун олдин вафот этди.
У коронавируснинг Буюк Британиядаги энг ёш қурбони ҳисобланади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase