close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қийноқлар, зўрлашлар ва қотилликлар: Афғонистондаги Британия ҳарбий операциясининг тафсилотлари ошкор бўлди

Оммавий ахборот воситаларида Британия ҳарбий хизматчиларининг Афғонистондаги операциясининг янги ёқимсиз тафсилотлари аниқланди, нашрларга кўра, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ўрнига, уни жиддий равишда террор қилишган.

The Sunday Times  газетаси ва BBC телекомпанияси қўшма тергов олиб бориб, мамлакат мудофаа вазирлиги SAS махсус кучлари ва Black Watch баталонининг пиёда аскарлари томонидан содир этилган жиноятларнинг судга тортилишига йўл қўймаётганлигини аниқлади.
Қабул қилинган ҳужжатларга кўра, Британия қуролли кучлари қўмондонлиги қотилликлар, зўрлаш ва қийноқларни яшириш мақсадида маълумотларни сохталаштирган.
Энг шов-шувли жиноятлардан бири тинч аҳолининг куч ишлатиш органлари ходимлари томонидан ўз уйларида ўлдирилиши эди. Прокуратура фожеани тергов қилишни бошлаган бўлса-да, айбдорлар жазоланмади.
Икки йил олдин, Times газетаси ҳарбий манбаларга таяниб, Британия ҳарбий-ҳаво кучлари разведка хизмати уруш жиноятлари тўғрисидаги хабарларни қалбакилаштирганини ва тинч аҳолининг ўлдирилиши учун жавобгарликни афғон ҳамкасбларига юклаганини ёзганди.
2014 йил Буюк Британия ҳарби полицияси 2010-2013 йилларда Афғонистонда рўй берган ҳарбий жиноятларни тергов қилишни бошлади. Бу ишда Қироллик ҳарбий полициясининг юздан ортиқ офицерлари қатнашди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase