Британия ўн йил ичида биринчи марта рецессияга юз тутишга яқин - бундай хулоса ўзига алоҳида эътибор қаратадиган тадқиқотда мавжуд. Унда таъкидланишича, сиёсий ноаниқлик хизматлар соҳасига зарар етказади.
Жами маҳсулотнинг бешдан тўрт қисмини ташкил қиладиган бу тармоқдаги фаоллик сустлашди ва августга келиб деярли тўхтади. Бундан IHS Markit компанияси ва Қироллик харид ва таъминот институти (Chartered Institute of Procurement & Supply) томонидан тузиладиган ҳар ойлик ишбилармонлик фаоллиги индекси (purchasing managers' index - PMI) далолат беради.
IHS Markit компанияси маълумотларига кўра, мамлакат иқтисодиёти уч ой, жумладан, сентябрь ичида 0,1% қисқаради. Бу мардан июнгача бўлган даврда кетма-кет икки чорак манфий ўсишни англатди, бу техник рецессия (турғунлик) таърифи ҳисобланади.
«Тадқиқот август ойида ишлаб чиқариш ва қурилиш чуқур пасайишда бўлганини кўрсатганидан кейин, хизматлар секторида бирон-бир сезиларли ўсиш йўқлиги Бирлашган Қироллик иқтисодиёти рецессияга қараб кетиши эҳтимолини оширади», - таъкидлади компаниянинг бош иқтисодчиси Крис Уильямсон (Chris Williamson).
Бирлашган Қироллик молиявий инқироздан кейин ўн йил ўтгач, пасайишдан қутилиб қолишданинг уддасидан чиқиши ёки чиқа олмаслигидан қатъи назар, мамлакат иқтисодиёти бугунги кунда «2009 йилдан буён энг ёмон давр»нинг ўртасида турбиди, дейилади ушбу тадқиқотда.
Британия завод ва қурилиш компаниялари фаоллиги қисқаряпти, банклар, логистика ва юридик соҳани ўз ичига оладиган хизматлар сектори эса қарийб стагнация ҳолатига тушиб қолган. Бизнес оптимизми ва янги буюртмалар сони хусусий секторда пасайиб бормоқда, бандлик ўсмаяпти, харажатларнинг фирмага босими эса ортмоқда.
«Брексит билан боғлиқ ноаниқликлар, шунингдек, ўз навбатида, кўпинча геосиёсий кескинликлар ва савдо урушлари билан боғлиқ мамлакат ичида ва ундан ташқарида иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши истиқболлари билан боғлиқ жиддий хавотирлар туфайли бизнеснинг хавотирлари кучайишда давом этди» - таъкидлади жаноб Уилямсон.
Рецессия ҳақида огоҳлантиришлар август ойида ўтказилган тадқиқотни якунлаган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (PMI) маълумотлари эълон қилинганидан кейин пайдо бўлди. Хизматлар бўйича маълумотлар июль ойида 51,4 дан 50,6 пунктгача пасайди ва башорат қилинган кўрсаткичдан (51) паст бўлди. 50 пукнтдан паст ҳар қандай кўрсаткич иқтисодиётдаги пасайишни англатади.
Нашр қилинган тадқиқотда, шунингдек, ушбу секторда оптимизмнинг кескин пасайганлиги ҳақида гапирилади, бунда келгуси йилга бўлган ишонч 2016 йилда референдум натижалари эълон қилингандан сўнг дарҳол пайдо бўлган кайфият пасайганидан бери энг паст даражада эди.
Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатадиган компаниялар «Брексит билан боғлиқ ноаниқликлар ва корпоратив харажатлар қисқариши туфайли вужудга келадиган барқарор карши шамолни далил қилиб келтиради». Янги экспорт буюртмалари тўхтаб қолди, чунки «сиёсий беқарорликнинг ўсишига авобан европалик айрим мижозлар янги лойиҳаларни амалга оширишни кейинга қолдирди». Компаниялар ҳали қолган буюртмаларга таянган бир пайтда, янги ходимлар қабул қилиш ва ишнинг ўзи секинлашиб қолди.
Учала нашр эълон қилинганидан кейин барча секторлар учун ишбилармонлик фаоллиги индекси 50,3 дан 49,7 пунктгача пасайди.
«Биргаликда олинган июль ва август ойлари учун ишбилармонлик фаоллиги индекси маълумотлари ЯИМ 0,1% қисқарганлиги ва натижада учинчи чорак давомида пасайиб боришидан далолат беради. ЯИМ иккинчи чоракда 0,2% қисқарганлиги сабабли, кейинги ҳар қандай қисқариш гарча мўътадил бўлсада, техник рецессияни ифодалайди».
Ишбилармонлик фаоллиги индекси иқтисодиётнинг ҳолати ҳақида тасаввур бермайди, чунки фақат хусусий секторнинг фаоллигини акс эттиради ва чакана савдони ўз ичига олмайди. Ўтмишда ҳукумат ва уй хўжаликлари харажатлари хусусий сектордаги заиф ўсишга воситани ифодаларди, эҳтимол, яна шундай бўлади. танқидчилар, шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси қоидага кўра, ўсиш ёки пасайишни ошириб кўрсатади, чунки фақат аниқ маълумотларнигина эмас, балки ҳиссиётларни ҳам акс эттиради деб таъкидлайди.
Бироқ уни диққат билан кузатадиган Англия Банки ва Молия вазирлиги унинг маълумотларини иқтисодиётнинг кенгроқ секторида ўзгаришлар илк индикаторлари сифатида қабул қиладилар.
The Times (Буюк Британия): Британия «рецессия ёқасида»
Буюк Британия ишбилармонлик индекси шундан далолат берадики, мамлакат амалда турғунлик (рецессия) ҳолатига ботиб боряпти. Британия завод ва қурилиш компаниялари фаоллиги қисқаряпти, банклар, логистика ва юридик соҳани ўз ичига оладиган хизматлар сектори эса қарийб стагнация ҳолатига тушиб қолган. Брексит билан боғлиқ ноаниқликлар туфайли бизнес хавотирлари янада кучаймоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|