Намоз ўқишдан олдин мусулмонларнинг қўлларини ва юзларини тез-тез ювиб туриш, оғизларини ва бурунларини чайиш одати уларни ҳаво орқали юқадиган инфекциялардан ҳимоя қилиши керак, аммо бу Буюк Британиянинг кекса мусулмонлари учун етарли бўлмади - нима учун?
Мутахассисларнинг хулосасига кўра, кекса одамларнинг коронавирусга мойиллиги кўпгина мусулмон оилаларнинг анъанавий турмуш тарзи билан боғлиқ - Буюк Британияда ва бошқа мамлакатларда оиланинг 3 авлоди бир вақтнинг ўзида болалар, катталар ва уларнинг кекса ота-оналари битта том остида яшашлари мумкин. Бундай турмуш тарзи болалар ва набираларнинг кекса қариндошларига ғамхўрлик қилиш ва уларни қаровсиз қолдирмаслик истаги билан боғлиқ.
Болалар тез-тез ҳар хил вирусларни юқтирадилар, бувалар ва бувилар ёш авлоддан инфекцияни юқтирганларида оғир касалликлар ва асоратларга дуч келишади.
Энг кекса авлод мусулмон оилаларининг озгина қисмигина алоҳида яшаш жойларида яшайдилар ва эпидемия пайтида ўзларини изоляция қилиш имкониятига эга бўладилар. Британияда COVID-19дан вафот этганлар орасида кекса мусулмонларнинг улушининг юқорилиги шу билан боғлиқ, деб ёзади The Independent.
Британияда коронавирусдан ўлганларнинг тўртдан бир қисмини нега мусулмонлар ташкил этганлиги маълум бўлди
Мусулмонлар Буюк Британияда коронавирусдан энг кўп азият чеккан аҳоли гуруҳларидан бирига айланди - Британиянинг миллий соғлиқни сақлаш тизими NHS вакилларининг сўзларига кўра, хавфли вирусдан ўлган британияликларнинг чорак қисми ёши катта мусулмонлар эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди