Надия кулинария санъатини оммалаштириш ва телевидение соҳасига қўшган ҳиссаси учун мукофотга сазовор бўлди, хабар қилади ArabNews.
«Ҳатто менинг машинам ҳам қувончдан йиғламоқда! Ҳаммангизга илиқ сўзларингиз ва ажойиб хабарларингиз учун раҳмат! Ҳатто тасаввур қилиб бўйлмайдиган тушларимда ҳам мен билан шундай ҳолат рўй беришини хаёлимга келтирмаганман», – деб ёзди Хуссейн Instagram саҳифасида.
Надия оммабоп телелойиҳада ғалаба қозонганидан кейин у инглиз тилидаги каналларда кулинария мавзусидаги телекўрсатувлар бошловчисига айланди ва бир нечта китоб ёзди.
Ҳижобли аёл Британия империясининг рицарлик орденига муносиб кўрилди
Буюк Британияда телеюлдуз-мусулмон аёл қиролича Елизавета II қўлидан рицарлик орденини қабул қилди. Британияда оммавий бўлган кулинария мавзусидаги Great British Bake Off телевизион реалити-шоу ғолибаси Надия Хуссейн, мамлакатда илк ҳижобли телеюлдуз, Британия империясининг энг ажойиб ордени (The Most Excellent Order of the British Empire) билан тақдирланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|