Долзарб мавзу (1113)
Подкатегории
Ўзига итоат қилган ва тақволи бандаларини азиз, амрларини зое қилиб осий бўлганларни хор, тақводорларни Ўз розилигига эриштирувчи амаллар қилишга муваффақ қилган, осий бўлганлар устидан эса қазо ва қадарини жорий этган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
Middle East Eye нашрининг хабар қилишича, Эрон амалдорларини уларга иттифоқдош Ироқ шиа қуролли гуруҳларининг бўйсунмаслигидан, уларни назорат қилишга тайинланган шахс эса норозилик билдириб ўз лавозимини тарк этганидан хавотири ортиб бормоқда.
Исроил ва ХАМАС ўртасидаги сулҳ учинчи кун амал қиляпти, воситачилар камида 248 нафар фаластинлик, шу жумладан, 66 та бола ҳалок бўлган Исроил бомбардимони кўп йиллар давомида жанговар ҳаракатлар энг ёмон авж олганидан сўнг тинчлик муддатини узайтириш учун томонлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Бир неча кун давомида ХАМАС ва «Ислом жиҳоди» жангчи гуруҳлари Исроил марказини ўққа тутди. Ҳаракат вакилларининг айтишича, ракеталар ишлаб чиқариш Ғазо сектори ҳудудида жойлашган. Боз устига, яқинда фаластинликлар мамлакат шимолига зарба бериши мумкин бўлган янги ракета билан қўрқитувчи роликни эълон қилди. ХАМАС қўлида яна қандай қуроллар бор?
Туркия ХАМАС билан қарама-қаршиликда Тел-Авивга кўрсатилган босим етарли даражада бўлмаган, деб ҳисоблайди. Шу сабабли муаллифнинг фикрича, Анқара Исроилга жиддий зарба бериш учун ўзининг асосий «кўзири»ни чиқариши керак. Лекин унда АҚШ билан шундоқ ҳам таранг бўлиб турган муносабатларни қурбон қилишга тўғри келади... Ўқувчилар эса ўйлаб ўтирмасдан ҳаракат ҳаракат қилишга даъват этмоқда.
Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари имомларни даъват, жамоат намозига бош бўлиш ёки никоҳ ўқиш каби «жиноятлар» учун таъқиб қилганлар. Айримлар Қуръонни ёқиб юбориш учун топширишдан бош тортгани сабабли ҳибсга олинган.
Фаластин масаласи бўйича мусулмон раҳбарларининг барча қуруқ гап ва сафсаталар орасида (нари борса ҳамжиҳатлик, БАА каби қоралаш эмас) эътиборга лойиқ ягона, аниқ бир таклиф Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли томонидан билдирилган.
Инсон ҳур туғилади ва ҳурлигича вафот этади. У туғилмасидан олдин ва ўлими олдида унинг ҳурриятига Аллоҳдан ўзга ҳеч бир зот дахл қилолмайди. Машҳур шоир айтганидай: “...ки сен ҳам ҳур туғилғонсан”.
Хитой Марказий Осиёда ўз тактикасини ўзгартирмоқда. Маҳаллий хавфсизлик кучларига ёки Россияга таяниш ўрнига муаммоларни ўз кучлари билан ҳал қилишга уринмоқда. Албатта, ҳеч ким маҳаллий ҳокимият ёрдам беришидан бош тортмайди, лекин умуман олганда, Пекин ҳозир Марказий Осиёдаги хавфсизлик муаммоларини ўз хоҳишига кўра ҳал қила олиш учун шундай йўналишга амал қилади.
Ислом оламининг XV асргача илмнинг турли тармоқларига қўшган ҳиссаси эътиборни тортади. Буларни "ал-жабир", "кимё" атамаларидан ҳам англаш мумкин. Нафақат илмда, балки санъат, тижорат, сиёсат каби соҳаларда ҳам инкор қилиб бўлмайдиган даражада меҳнатлари сингган. Ҳозирга келиб нима учун ислом олами Европадан илм борасида ортда қолди? Бунинг сабаблари нимада?
Шунингдек, Биз бани Исроилга у Китобда: «Сизлар албатта (Шом) заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар», деб хабар бердик. Бас, қачон у (бузғунчилик)лардан аввалгисининг вақти келганида, Биз сизларнинг устингизга (қилмишларингиз баробарида жазолаш учун) куч-қувват эгалари бўлган бандаларимизни юбордик. Улар (сизларни ҳалок қилиш, асир олиш учун) ховли-жойлар оралаб кездилар. (Бу ваъда) адо қилингувчи ваъда бўлди. Сўнгра (тавба-тазарруъ қилиб ўзларингизни ўнглаганингиздан кейин) Биз сизларни қайтадан уларнинг (Бобил ҳукмдорининг) устига ғолиб қилдик ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад бериб, сон-саноқларингизни кўпайтирдик. Исро сураси, 4-6-оятлар
Туркиянинг адолат ва тикланиш партияси инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги Исроилнинг Қудусда бугунгача поймол қилинган инсон ҳақ-ҳуқуқлари бўйича ҳисобот тайёрлади.
Исроил Фаластинликларга қарши "апартеид ва таъқиб шаклидаги инсониятга қарши жиноятлар"ни содир этмоқда ва халқаро ҳамжамият бу давлат билан дипломатик алоқаларни қайта кўриб чиқиши керак, дейилади етакчи инсон ҳуқуқлари гуруҳи сешанба куни берган ҳисоботида.