«Энди, жанглар тоғ ва чўллардан кейин шаҳарлар дарвозаларига етиб келгач, мужоҳидлар шаҳарлар ичкарисида жанг қилиш истагида эмас», - деди Амир Хан Муттақий сешанба куни «Толибон» расмий вакилининг эълон қилинган хабарида.
«Яхшиси ... бу шаҳарларнинг йўқ қилинишини олдини олиш учун ҳар қандай каналдан фойдаланиб, даъват ва раҳбарлик комиссиямиз билан боғланиб, мантиқий келишувга келиш керак", - дейди Толибонга таслим бўлган одамларни назорат қилувчи комиссия раҳбари Муттақий.
«Толибон» нинг алоҳида баёнотида айтилишича, АҚШ қўмондонлиги остидаги қўшинлар Афғонистонни тарк этганидан кейин Туркиянинг Кобул аэропортини хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги қарори «ножўя» ҳисобланади.
«Қарор... уйламасдан килинган, бу бизнинг суверенитетимиз ва ҳудудий яхлитлигимизни бузади ва миллий манфаатларимизга зид келади», - деди гуруҳ Туркия Вашингтон билан аэропорт ҳимоясини таъминлаш ҳақида келишиб олганидан бир неча кун ўтгач.
Кобул ҳукуматининг қочқинлар ишлари ва репатриация вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда, ўтган 15 кун ичида Толибон ҳужуми 5600 дан ортиқ оилани ўз уйларини тарк этишга мажбур қилган. Оилаларнинг аксарияти мамлакатнинг шимолий ҳудудларида жойлашган. Ушбу минтақа анъанавий равишда АҚШ га иттифоқчи бўлган қўмондонларнинг таянчи ҳисобланади, бу ерларда этник пуштун бўлмаганлар кўпчиликни ташки қилади.
Қизиғи шундаки, Associated Press хабарига кўра, 2020 йил февралида АҚШ билан имзоланган келишувга кўра, «Толибон»га вилоятлар марказларини босиб олиш тақиқланган.
Бироқ иккита шаҳар – жанубда Қандаҳор ва шимолда Багдис – қамал ҳолатида.
Афғонистон ички ишлар вазирлигининг ўтган ҳафта охирида билдиришича, кўпчилик «Толибон»нинг эҳтимолий ҳужумидан қўрқадиган пойтахт Кобулда ракетага қарши мудофаа тизими ўрнатилган.
Баёнотда унинг келиб чиқиши ёки қиймати ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
АҚШ, Россия, Хитой ва ҳатто Афғонистоннинг қўшниси бўлган Покистон – уларнинг ҳаммаси «Толибон»ни ҳарбий ғалаба қозонишга уринишдан огоҳлантириб, бу ҳолатда улар халқаро миқёсда жамият томонидан қабул қилинмаслигини айтмоқда.
Гарчи яқинда Эрон ва Россияда бўлиб утган учрашувларда ўз муваффақиятлари билан мақтанган бўлсада, «Толибон» етакчилари мамлакатни босиб олмаётганини айтган.
«Толибон» Кобул ҳукуматини баҳс-мунозараларни фаоллаштириб, можаронинг ҳар икки томони раҳбарларини ўзига жалб қиладиган тўхтаб қолган музокараларга туртки беришга қаратилган уринишларига халал берганликда айбламоқда.
«Толибон» ҳаракатининг сиёсий вакили ва унинг музокаралар гуруҳи аъзоси Суҳайл Шахин AP агентлигига маълум қилишича, улар уч ҳолатда Кобулдан Дохага музокаралар учун юқори даражали делегация келишини кутган. Унинг айтишича, ҳеч ким келмаган.
Кобул делегациясига собиқ президент Ҳамид Карзай, шунингдек, Миллий ярашув Кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла ва энг қудратли шимолий қўмондонлардан Ата Муҳаммад Нур каби юқори мартабали дала қўмондонлари кириши керак эди.
Афғонистон расмий шахслари аноним равишда Доҳага бориб, музокараларда иштирок этиш ниятини тасдиқлашди, бироқ президент Ашраф Ғанининг буни истамагани ва тез-тез уларнинг ҳаракатларига тўсқинлик қилганини айтишди.
Ўтган ҳафта АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги турли партиялар раҳбарларини бирлашишга чақириб, афғонлар ўн йиллар давом этаётган урушга чек қўйиши кераклигини айтди.
Бугунги кунга келиб, АҚШ ва НАТО қўшинларининг 90 фоизини олиб чиқиш якунланди ва уларнинг бош қўмондони генерал Скотт Миллер қўмондонликдан воз кечди. Вашингтон ўзининг "абадий уруши" якунига яқинлашмоқда.
«Толибон» афғон шаҳарларида урушишни истамайди
«Толибон» нинг юқори мансабли етакчиларидан бирининг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистон шаҳарларида жанговар ҳаракатларда қатнашишни истамайди. Шу билан бир пайтда, минглаб оилалар жанговар ҳаракатлардан қўрқиб, ўз уйларини тарк этмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди