"Котиллар тунги соат бирда кириб келишди, бу оғир қуроллар билан қуролланган, тўқ рангли униформадаги бир гуруҳ одамлар эди, - ҳикоя қилади журналист Клаус Эрингфельд. – қўрқувдан даҳшатга тушиб қолган қўшним Гаити раҳбари Жовенелнинг Порт-о-Пренс яқинидаги энг яхши ҳудудлардан бири Пелериндаги қароргоҳига килинган ҳужумни мобил телефонида видеотасвирга олди. Видео 35 секунд давом этади. Унда ёлланма қотиллар гуруҳи раҳбари америка-инглиз тилида таъкидлашича, тунги ҳужум – АҚШ гиёҳвандлик воситаларига карши кураш Бошқармасининг (DEA) акцияси эди. "Ҳамма қочсин, бу DEA операцияси", - деб қичқиради у.
Кейинроқ Гаити ҳукумати вакиллари буни рад қилишди. Уларнинг таъкидлашича, Моизнинг қотиллари "ёлланма қотиллар" бўлган.
"Ҳужум қилганлар, афтидан, қўл гранаталари билан ҳам қуролланган бўлиб, Моизнинг қароргоҳига чоршанба куни эрта тонгда бостириб киришди ва 53 яшар сиёсатчини отиб ўлдиришди. (...) Моиз 2017 йилдан бери лавозимини эгаллаб келаётган бўлиб, февралдан бошлаб декретлар асосида бошқарарди. Унинг сиёсий ваколатлари аллақачон баҳс-мунозаралар предметига айланган ва тез-тез қуролли норозиликларга дуч келаётганди",- дейилади мақолада.
"Мана ўн йилликлардан бери зуравонликдан азият чекиб келаётган Кариб ҳавзаси мамлакати қотиллик туфайли тартибсизлик ва зўравонликлар уммонига янада чуқурроқ шўнғиши мумкин. Ахир Гаитида (...) ўлдирилган давлат раҳбарининг ворисига дарҳол айланиши мумкин бўлган сиёсатчининг ўзи йўқ", - деб ёзади Der Spiegel.
"Шу ҳафтанинг бошида Моиз янги Бош вазир Ариэл Генрини тайинлаган, у яқин икки йилда мамлакатни сайловларга тайёрлаш билан шуғулланиши керак эди. Бироқ Генри ҳали қасамёд келтирмаган, шу сабабли расман лавозимини эгалламаган. Ҳозирги пайтда конституцияга мувофиқ, вақтинчалик президент бўлиши мумкин бўлган Олий суд раиси ҳам йўқ. (...) Ҳозир Гаитига хавфли сиёсий ва конституцион бўшлиқ таҳдид соляпти".
"Конституцияда бундай вазиятга жавоб йўқ", - деди собиқ адлия вазири Бернар Гусс. Welthungerhilfe хайрия ташкилотининг Гаитидаги минтақавий директори Аннализа Ломбардо ҳам хавотирда: "Институционал бўшлиқ кузатиляпти, ҳозирги вазиятда уни тўлдиришнинг имкони ҳам йўқ. Нималар рўй беришини олдиндан айтиб бериш қийин", - деди Ломбардо Der Spiegel га берган интервьюда".
"Норозилик ҳаракатларида қатнашган фуқаролик жамиятининг бир қисми ва мухолифат ўтмишда Моизни ўзбошимчалик билан ҳокимиятни ўзлаштириш, коррупция ва жиноятчи гуруҳлар билан қалин алоқада айблаганди. Мана бир йилдан бери мамлакатда унинг ҳукуматига ва мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг издан чиққарлигига қарши кескин норозиликлар ва намойишлар бўлиб ўтаётганди. Шу йилнинг февралида Моиз унга тайёрланган суиқасд ва давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида маълум қилганди".
"Ўшанда унинг ваколатлари давом этиш муддати ҳақида мунозаралар норозилик уйғотганди, - изоҳ беради. – Мухолифларнинг фикрига кўра, бу муддат февралда тугаган. Бироқ президентнинг ўзи унинг ваколатлари 2022 йил 7 февралдан эрта тугамаслигини айтганди. Моиз биринчи турда ғолиб чиққан 2015 йил октябидаги президент сайловлари қалбакилаштиришлар туфайли бекор қилинганди. Бир йидан кейин у такрорий сайловларнинг иккинчи турида ғолиб деб эълон қилинди ва ниҳоят, 2017 йил 7 февралда қасамёд қилди. Унинг фикрига кўра, ваколатлар муддати ўшанда бошланган – демак, келси йилгача чўзилиши керак. АҚШ янги маъмурияти ва Америка давлатлари ташкилоти (OAS) Моизнинг фикрини қўллаб-қувватлади".
"Мухолифат эса, ўз навбатида, Олий суд аъзолари қаторидан ўтиш президентини тайинлаш учун "ўтиш комиссияси" ташкил қилишни истади. Бу ҳолатда икки йил давомида сайловар ташкил қилишга тўғри келган бўларди. Бунда Моиз 1986 йил Дювалье диктатураси тугаган пайтдан бери амал қилиб келаётган президентнинг қайта сайланишига тақиқни олиб ташлаш учун референдум ўтказмоқчи эди. Энди эса ўлдирилган давлат раҳбари ўз лавозимидан бойиб кетиш ва ҳокимиятни қўлида ушлаб қолиш учун фойдаланишга ҳаракат қилган Гаити мансабдорлари тарихий рўйхатидан ўрин олди. Айтишларича, Моиз шунингдек, Petrocaribe Венесуэла ёрдам дастуридан катта маблағ ўзлаштирган экан".
"Гаитидаги тўқнашувда иштирок этувчи томонлар бир-бирига нисбатан шундай душманлик руҳида-ки, муроса учун ҳеч қандай имконият йўқ, деб танқид қилганди февраль ойида Гаитида адлат ва демократия Институтидан таҳлилчи Александра Филиппова. Бу хавотирга соладиган аломатлар, дея таъкидлаганди ўшанда эксперт. Афсуски, унинг хавотирлари амалга ошди", - қайд қилади Der Spiegel.
"Ер шарининг энг қашшоқ мамлакатида ҳозирги инқироз 2018 йил июлида, Моиз бензин нархини бирданига 50% оширганда бошланган. Шу патдан бошлаб аҳоли президентга бўлган ишончини йўқотди, - дейди нашр. - (...) Энг бошидан баҳс-мунозараларга сабабчи бўлган Моиз қисқа вақт ичида жамиятнинг барча қатлмлари: черков, тадбиркорлар, аёллар уюшмалари, касаба ташкилотлар, рассомларни ўзига қарши қилиб қўйди, ҳатто полиция вакиллари ҳам охирги йилларда ва ойларда унга қарши норозиликларда қатнашарди".
"Бундан ташқари, охирги пайтларда Гаити бу мамлакат учун ғайриодатий бўлган уюшган жиноятчилар гуруҳларининг фаоллигидан азият чекарди, - дейилади мақолада. - (...) 11 млн аҳолининг 60%и қашшоқликда яшайди".
"Келажакда уларнинг тақдири нима бщлиши ушбу тунги қотилликдан сўнг номаълум бўлиб турибди. Қотилларнинг мотивлари ва шахси ҳам номаълум", - деб ёзади Der Spiegel.
Гаити: зўравонлик давлати
"Гаитининг мунозарали президенти Жовенел Моиз номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган. Қотилликдан сўнг жиноятчилик ва қашшоқликка ботган Кариб денгизидаги орол янада чуқурроқ сиёсий тартибсизликка шўнғиши мумкин", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар