close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Rai Al Youm (Буюк Британия): АҚШга қарши уруш бошландими?

Ироқ ғарбида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига қарата камида 14 та ракета учирилди. Бир нечта дрон Эрбилдаги базага ҳужум қилди. Сурияда америкаликлар назорати остида бўлган йирик нефт кони ўққа тутилди. Бундан ташқари, учувчисиз учиш аппарати АҚШ нинг Ироқдаги элчихонасини бомбардимон қилишига сал қолди. Қўшма Штатларга аниқ сигналлар берилмоқда. Айнан қандай сигналлар экани ҳақида Rai Al Youm бош муҳаррири мулоҳаза юритади.

«Айн ал-Асад» авиабазаси, Суриядаги «ал Умар» нефть кони ва Ироқ Курдистонидаги Эрбил аэропорти ҳудудидаги америка ҳарбий базалари ракетадан ўққа тутилиши америка қўшинлари Ироқ ва Суриядан олиб чиқиб кетилгандан кейинги йирик қаршиликнинг илк қадамлари бўладими? Бу Эрон «ядровий битими» бўйича Вена музокараларига халал берадими? АҚШ нинг жавоби қандай бўлади?
7 июл, чоршанба куни Ироқнинг «Халқ сафарбарлик кучлари» қисмлари ва Ироқдаги америка ҳарбий кучлари ўртасида жанговар тўқнашувлар бошланди. «Халқ сафарбарлик кучлари» Ироқ Курдистонидаги Эрбил аэропорти ҳудудидаги америка ҳарбий базалари, шунингдек, Бағдоддаги «яшил ҳудуд»га қарата 20 дан ортиқ ракета учирди. Ҳужумларда шунингдек, бомба ташлайдиган учувчисиз учиш аппаратлари ҳам қатнашди.
Ироқ ғарбидаги Анбар вилятида жойлшган «Айн ал-Асад» америкаликлар авиабазасига камида 14 та ракета отилди. Бир нечта зарбдор учувчисиз учиш аппаратлари Эрбил халқаро аэропорти яқинида жойлашган базага ҳужум қилди. 6 июл, сешанба куни Бағдоднинг махсус қўриқланадиган «яшил ҳудуди»да жойлашган АҚШ нинг Ироқдаги элчихонаси томон учиб бораётган бир нечта зарбдор учувчисиз учиш аппаратлари йўқ қилинди. Бундан ташқари, бир нечта учувчисиз учиш аппаратлари Сурияда АҚШ раҳбарлиги остидаги энг йирик халқаро коалиция базаси жойлашган Дор-аз-Зордаги «ал Умар» нефт конига зарбалар берди.
Бу ҳужумлар АҚШ президенти Жо Байденга АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий иштироки ва базалари ноқонуний экани ҳақида аниқ сигналдир. Америкаликлар бу ерда бўлишини давом этиши олқишланмайди. Улар ўз қўшинларини имкон қадар тезроқ олиб чиқиб, Ироқ парламенти қабул қилган қарорни тўлиқ амалга ошириши керак.
АҚШ президенти Жо Байден «Толибон» ҳаракати босими остида АҚШ ҳарбий контингентини Афғонистондан 11 сентябрга қадар олиб чиқиш ҳақида қарор қилди. У мағлубиятни очиқ тан олди ва Ироқнинг «Халқ сафарбарлик кучлари» ҳам шу йўлни танлаган кўринади. Уларнинг бошқаруви шундай демоқда: «Биз афғон мужоҳидлари каби мард ва жасурмиз. Сизларга то кетмагунингизча ёпилмай турадиган жаҳаннам дарвозаларини очамиз».
АҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррор коалициясининг расмий вакили полковник Уейн Маротто бир вақтда рўй берган бу қатор ҳужумларни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ракета ҳужумлари натижасида уч нафар америкалик аскар енгил жароҳатланган. Бу январ ойи бошида Эрон томонидан элита «Ал-Қудс» махсус кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ва «Халқ сафарбарлик кучлари» коалицияси раҳбари муовини Абу Маҳдий ал-Муҳандиснинг ўлдирилишига жавобан шу базада амалга оширилган ҳужумни эслатади. Ўша пайтда АҚШ раҳбарияти ҳам қурбонлар йўқлигини билдирган, бироқ кейинчалик ракеталардан ўққа тутиш натижасида 100 дан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани аниқланган. CNN кейинчалик Эрон ракета зарбалари оқибатида кенг вайронагарчиликлар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этди.
Нима учун Ироқда АҚШ базалари ва ҳарбий контингенти борлигини ва Ироқ халқи ўз ҳудудида америкаликларнинг мавжудлигини қандай қабул қилишини билмаймиз. Қўшма Штатлар уларнинг мамлакатини босиб олиб, вайрон қилди, икки миллиондан ортиқ Ироқ фуқаросини, жумладан, аёллар ва болаларни ўлдирди, қамал қилди, одамларни оч қолдирди ва 12 йил давомида ёлғон тарқатди. Улар диний ва миллатлараро нифоқ уруғини экиб, турли террористик ташкилотлар, жумладан, ИШИД пайдо бўлиши учун қулай шароитлар яратди.
АҚШ маъмурияти сурбетлик ва қўрқитиш туфайли Суриянинг «ал Умар» нефт кони ҳудудида ҳарбий база яратишга муваффақ бўлди. Америкаликлар автомобилга ёқилғи қуйиш станцияларида ўн соатлаб турадиган Сурия халқига уларни қайтармаслик ва минтақадаги Америка мустамлакачилик лойиҳасини қўллаб-қувватловчи «Сурия демократик кучлари»га совға сифатида тақдим этиш мақсадида Суриядаги нефт ва газ захираларини ўзлаштириб олган.
Ишончимиз комилки, «Халқ сафарбарлик кучлари» томонидан уюштирилган қатор ҳужумлар тасодиф эмас ва Эрон ҳукумати билан олдиндан келишиб олинган. Эслатиб ўтамизки, айнан шу куни Эрон Форс кўрфазининг Шарқий соҳилида жойлашган Бушир шаҳридаги тинч мақсадларда қурилган деб айтилаётган ядровий иншоотда уран бойитишни 20% даражасида бошлашга буйруқ берган.
Америка ҳарбийларининг Ироқдаги саноқли кунлари қолди. Президент Байден АҚШ ҳарбий контингентини бир неча ҳафта ёки ой ичида Ироқдан олиб чиқиб кетишини эълон қилиб, мағлубиятни тан олса, ҳайрон қолмаймиз, бу қурбонлар сонини камайтиришга ёрдам берган бўларди. Аввалроқ, мамлакатда ҳарбий амалиётлар авж олганидан сўнг собиқ президент Барак Обама АҚШ қўшинларини Ироқдан бутунлай олиб чиқишга қарор қилган эди. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, АҚШнинг Ироқдаги йўқотишлари 6 трлн долларга яқинлашди.
Ироқ халқи америкаликлар томонидан тўкилган шаҳидларининг қонини ҳеч қачон унутмайди ва АҚШ қамали олиб келган 12 йиллик очлик ва хўрликларни, шунингдек, диний квота тизимини жорий етиш ва барча бойликларни талон-тарож қилган мамлакат раҳбариятида коррупцияни тарғиб қилишни кечирмайди. Бу ҳозирги ҳужумлар кенг кўламли қасос йўлида биринчи қадамлар, холос деб айтиш ҳам мумкин.
«Айн ал Асад» авиабазасига отилган биринчи ракета, Эрбил аэропорти яқинидаги америка базасига ҳужум қилган биринчи учувчисиз учиш аппарати ва деярли АҚШ элчихонасини бомбардимон қилган иккинчи учувчисиз учиш аппарати, уларнинг ҳаммаси биргаликда ёки алоҳида ҳолда, эҳтимол, Эрон «ядровий битими» бўйича Вена музокараларини бузиш ва Яқин Шарқдаги вазиятни авж олдириш мўлжалланган бўлиши мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase