Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Қирғизистонда COVID-19нинг учинчи тўлқини бошланди, Бишкек шаҳар ҳокимлиги 17 июндан бошлаб кўнгилочар жойлар ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолиятига чеклов қўйди, бу чеклов эпидемиологик вазият яхшилангунга қадар амал қилади. Ўтган кун давомида касалхонадан ташқарида орттирилган пневмонияни ҳисобга олган ҳолда коронавирус юқиши бўйича 787 та ҳолат қайд этилди. Сўнгги марта бундай юқори кўрсаткич ўтган йилнинг «қора июль» деб ном берилган июль ойида қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатда коронавирус юқишининг 877 та янги ҳолати аниқланган эди.
Тегишли тузилмаларга вақтинчалик санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиниши устидан мунтазам рейдлар ўтказиш топширилган. Бу ҳақида 17 июн куни коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича Республика штаби маълум қилди. Қирғизистонда жами 112777 киши касалланган, 1912 киши вафот этган.
Улуғбек Мариповга кўра, Қирғизистон учун аҳолини эмлаш тезлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. 17 июн куни Россиянинг «Спутник V» вакцинаси Бишкекка олиб келинди. Манас аэропортида юкни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари кутиб олди. Хитойдан Sinopharm вакцинасининг 150000 дозаси кутилмоқда. Лекин бу республика учун етарли эмаслиги аниқ. Вакциналар сони чекланган экани туфайли, фақат сурункали касалликка чалинганлар, кекса фуқаролар ва шифокорларгина эмланмоқда, деб хабр қилади Sputnuik.kg ресурси.
Бироқ, гарчи унинг ҳудудида Россия вакцинасини ишлаб чиқариш варианти бир неча бор Бош вазирлар ва ҳатто икки мамлакат президентлари даражасида кўриб чиқилган бўлса-да, республика ўз вакцинасига эга эмас. Жумладан, Сочида Садир Жапаров ва Владимир Путин пандемияга қарши кураш чораларини муҳокама қилишди.
Вакцина ишлаб чиқариш бўйича лойиҳага пул керак, Бишкекда эса бу ҳозир муаммо ҳисобланади. Лойиҳани амалга ошииш учун, аввалроқ Қирғизистон Бош вазирининг собиқ маслаҳатчиси Кубат Рахимов «НГ» нашрга айтганидек, Қирғизистон Россия вакциналари «pool»и учун Россиядан кредит олиш мақсадида эмлаш фонди ташкил қилиш мумкин эди. Рахимовнинг фикрига кўра, Россия вакцинасини ишлаб чиқариш утувор вазифаси бўлиши мумкин эди, чунки биринчи босқичда коронавирус дунёнинг алоҳида мамлакатларида оғир вазият ва иқтисодий инқирознинг «триггери» бўлган, лекин кейинчалик у шунчаки омилга айланди. «Биз туризм соҳасини тез ва самарали тиклаб олишимиз, фуқаролар ва юклар ҳаракати эркинлиги, транспорт коммуникацияларига тўлиқ очила олишимиз мақсадида аҳолининг катта қисмини эмлаш учун максимал ҳаракат қилишимиз керак», – деб ҳисоблайди Рахимов. Бироқ ҳозирча буларнинг ҳаммаси режа, холос.
Россиянинг «Спутник V» вакцинаси қўшни Қозоғистонда муваффақиятли ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари, мамлакатда ўзининг ишлаб чиқарилаётган QazVac вакцинаси ва Хитойнинг Sinopharm ва Sinovac компаниялари ишлаб чиқарадиган вакциналар бор. Шундай қилиб, республикада COVID-19 билан касалланиш даражасини икки баравар пасайтиришга эришилди. Бу ҳақида яқинда Қозоғистон президенти билан бўлиб ўтган учрашувда республика соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алексей Цой маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, умуман олганда вазият барқарор, икки ҳафта ичида республика бўйича ўлим ҳолатлари сони 1,6 баравар пасайди. Вакцинанинг биринчи таркибий қисми билан 2 млн 587 минг киши, иккинчи таркибий қисми билан эса 1 млн 480 минг киши эмланди. Кундалик эмлаш суръати 80-100 минг кишини ташкил қилади. Минтақаларда вакциналар тақчиллиги йўқ, етказиб бериш жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда, деди Цой.
Расмий статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда охирги бир кун давомида 371 киши касалланган. Аҳолиси 32 млн киши бўлган мамлакат учун бу ҳозирча катта кўрсаткич эмас. Лекин ҳатто шуни ҳам ҳукумат ҳалокатли деб ҳисобламоқда. Чунки мамлакатда хавфсизлик чораларига риоя қилиш давом этмоқда. 1 апрелдан оммавий эмлаш ишлари бошланди. 1,3 миллиондан ортиқ киши эмланди. Йил охиригача бу рақамни 7 миллионга етказиш режалаштирилган.
Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, мамлакатда COVID-19 янги ҳолатлари қайд этилмаган. Шу билан бир пайтда, хусусий лабораториялар маълумотига кўра, кундалик ўсиш юз киши атрофидани ташкил қилади. Лекин Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотларни рад қилмоқда. Вазирликнинг таъкидлашича, COVID-19 аломати бўлган янги беморлар аслида сил касалига чалинган. Бу одамлар коронавирус билан касалланиб ўтган ва шифокорлар тавсияларини писанд қилмаган.
Шу билан бирга Душанбе коронавирусга қарши вакциналар сотиб олиш учун Осиё тараққиёт банкидан 25 млн доллар миқдорида грант олади. Бу ҳақида ОТБ президенти Масацугу Асакава маълум қилди, дея хабар беради банк матбуот хизмати. Унга кўра, аҳолини эмлаш республиканинг иқтисодий тикланиши учун зарур. Ажратилган маблағлар билан 3 млн дозага яқин вакцинани утилизация учун контейнерлар ва шприцлар билан харид қилиш режалаштирилган.
Радио «Озоди» манбаларининг фикрича, Тожикистон ҳукумати чегараларни қайта ёпиб, бошқа давлатлар билан ҳаво ҳаракатини тўхтатишни истамайди ва шу боис пандемиянинг янги тўлқини ҳақидаги ҳар қандай хабарларни рад этади. Фақат Туркманистондагина ҳамма нарса яхши. Президент Гурбангули Бердимуҳамедов «Мир» телерадиокомпаниясига берган интервьюсида: «Туркманистонда COVID-19 ҳолатлари ҳали аниқланмаган» деган. «COVID-19 таҳдидининг дастлабки кунлариданоқ мамлакат ҳукумати коронавирусга қарши кураш бўйича ягона миллий стратегияни шакллантирди ва тайёрлади», - деб тушунтирди Бердимуҳамедов.
Коронавируснинг учинчи тўлқини Марказий Осиёга етиб келди
Қирғизистонда коронавирус рекордларни урмоқда. «Қора июл»дан бери биринчи марта ўтган кун давомида COVID-19 инфекциясининг деярли 800 та янги ҳолати аниқланди. Бишкекда мини-локдаун жорий қилинмоқда. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Улуғбек Марипов давлат органларига ўтган йилги инқирознинг такрорланишига йўл қўймаслик ҳақида кўрсатма берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди