close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой контрразведкаси бошлиғининг ўринбосари COVID-19 ҳақида махфий маълумотлар билан АҚШ га қочиб кетган

Агар дезертирлик ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланса, у ХХР тарихидаги душман томонига қочиб ўтган энг юқори мартабали киши бўлиши мумкин.

Америкалик журналистлар Хитойнинг мухолифатчи ОАВга таяниб, ХХР давлат хавфсизлик вазири ўринбосари  мамлакатдан қочиб кетгани ҳақида хабар тарқатдилар. Маълум қилинишича, юқори мансабдаги амалдор коронавирус сунъий яратилгани ва лабораториядан чиқиб кетгани ҳақида миш-мишлар у билан боғлиқ бўлган Ухан вирусология институти лабораторияси ҳақида махфий маълумотларни АҚШ га олиб чиқиб кетган эмиш.
The Daily Beast маълумотларига кўра, хитойлик амалдор Гонконгдан АҚШ га феврал ойининг ўрталарида қизи билан бирга учиб кетган. Айтишларича, қочоқ америкаликларга Ухан лабораторияси ҳақида «Байден маъмуриятининг COVID-19 пандемияси келиб чиқиши борасидаги позициясини ўзгартириши» мумкин бўлган ҳужжатлар тақдим этган. Шу билан бирга, нашрнинг таъкидлашича, бу маълумотларни ҳали текшириш керак.
Дун Цзинвэй кўп йиллар давомида Хитой давлат хавфсизлик вазирлигида ишлаган. 2018 йилдан амалдор контрразведка фаолияти учун жавоб берган. Шу тариқа, агар дезертирлик ҳақида миш-мишлар ўз тасдиғини топса, бу ҳолда Дун ХХР тарихидаги душман томонига қочиб ўтган энг юқори мартабали киши бўлиб чиқади.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги собиқ амалдори, доктор Лянчао Хан хабар қилишича, Дун дезертирлиги масаласи ўтган йилнинг март ойида Аляскада бўлиб ўтган Хитой-Америка саммитида ҳам кўтарилганди. Ўтган ҳафта бошида собиқ маҳкама ходими Твиттер саҳифасида ёзишича, ХХР ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ван И ва Хитой компартияси МҚ ташқи ишлар бўйича комиссия бошлиғи Ян Цзечи америкаликлар зудлик билан қочоқни ортга қайтаришларини талаб қилган. Бироқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен рад жавобини берган.
Ўз навбатида, собиқ Пентагон, Давлат департаменти ва МРБ эксперти Николас Эфтимиадес қочоқ ҳақида янгиликни шубҳа билан қарши олиб, буни навбатдаги миш-миш деб атади. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, «Хитой ва чет элда фаолият юритаётган антикоммунистлар ўртасида ахборот уруши» шароитида бундай вазиятлар тез-тез рўй бериб туради. Бунда Эфтимиадеснинг айтишича, доктор Лянчао Хан «унга ҳалоллиги учун ишонч билдиришадиган ростгўй аскар» ҳисобланади.
АҚШ Давлат департаменти ОАВнинг юқори мансабдаги хитойлик амалдор ҳақида саволларига ҳозирча жавоб бермади. Қолаверса, маҳкама одатда бундай мавзуда изоҳ бермайди.
SpyTalk томонидан саволлар берилган Хитой разведкаси бўйича бир нечта экспертлар ҳам уларда Дун қочиб ўтганлиги ҳақида маълумот йўқлигини таъкидлашди.
Шу билан бир пайтда, Давлат хавфсизлик вазирлиги ҳам санаб ўтилган Хитой Давлат кенгашининг расмий веб-саҳифасида Чэн Вэнцин маҳкамаси раҳбарлиги остида ишлайдиган вазир ўринбосарлари бошқа кўрсатилмаяпти. «Кадрлар билан боғлиқ ўзгаришлар» бўлимида фақат бошқа бир вазир ўринбосари – 2018 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ма Цзянга нисбатан коррупция билан боғлиқ тергов ҳақида маълумот бор, холос.
COVID-19 юзага келиши сабаблари ва ҳолатларини ўрганиш охирги ҳафтада медиа, сиёсат ва илм-фан соҳасида яна фаол муҳокама қилина бошлади. Яқинда Ухан вирусология институти етакчи мутахассиси Ши Чжэнли COVID-19 лабораторяда яратилгани ҳақидаги тахминни рад этди.
Эксперт коронавирус инфекцияси Ухан лабораториясидан (Хубэй провинцияси) чиқиб кетгани ҳақида баёнотларни асоссиз деб атади. Бундан ташқари, пандемия бошланишидан аввал Ухан вирусология институти ходимларида оғир касаллик ҳақида маълумотларни у «ёлғон» деб атаган.
«Қандай қилиб йўқ нарсанинг исбот-далилини келтиришим мумкин, – дея Чжэнли сўзларини келтиради The New York Times. – Мен асло тушунмайман, қандай қилиб дунё ҳеч нарсада айбдор бўлмаган олимларни балчиққа ботирадиган даражага келиб қолди?».
Аввалроқ коронавирус лабораториядан чиққани ҳақида тахминни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус ҳам баҳолаганди. Ўз томонидан у SARS-CoV-2 лаораторияда келиб чиққан бўлиши эҳтимолини инкор қилмади. Унинг сўзларига кўра, Ухандаги бошланғич тергов ва текширувлар давомида хитойлик ҳамкасблар ҳамкорлиика етарлича ташаббус билдирмаган. Бундан ташкари, ЖССТ экспертлари унинг «шаффофлиги» борасида хавотир ҳис килган. Шунингдек, маълумотлар, айниқса, «ишлов берилмаган» маълумотлар алмашинишда ҳам муаммолар пайдо бўлган.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase