close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Турк обуначилари: «Истанбул» канали Қатар ва АҚШ ҳарбий кемалари учун қуриляпти (En Son Haber, Туркия)

26 июнь куни Босфорни айланиб ўтадиган «Истанбул» канали қурилиши лойиҳаси доирасида биринчи кўприк қурилиши бошланди. Турк обуначиларининг канал қурилиши ҳақида фикрлари ҳайратдан тортиб кесин салбий муносабатгача турли даражада бўлмоқда.

Президент Эрдўған иштирокида «Истанбул» канали лойиҳаси доирасида Сазлидере сув омбори устидан ўтадиган кўприкнинг пойдеворини қўйиш маросими бўлиб ўтди.
26 июнь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан 2011 йилда эълон қилинган ва жамоатчиликка «мегалойиҳа» деб танилган «Истанбул» канали қурилиши лойиҳаси доирасида биринчи кўприк қурилиши бошланди.
Президент Эрдўған ва унга ҳамроҳ бўлган делегация Сазлидере кўпригининг пойдеворини қўйиш ва лойиҳани амалга оширишни бошлаб берадиган тугмани босишди. Кўприк устунлари асосий оралиғи 440 метр, ўнг ва чап томонда 210 метрлик оралиқлар бўлган кўприк 860 метр узунликка эга, кириш виадуктлари бўлган кўприкнинг умумий узунлиги эса 1618 метрни ташкил этади. Ҳисоб-китобларга кўра 136 та қия осма трос ва 272 та анкерга эга бўлган кўприк 2х4 полоса билан транспортга хизмат қилади.

«Истанбул» канали мегалойиҳасига старт берилди

Кўприк платформасининг эни 46 метрни ташкил қилади. Кўприк миноралари баландлиги 196 метрга етади.
«Шимолий Мармара» шоссеси саккизинчи қисмининг бир қисми сифатида канал билан кесишган кўприк миноралари канал билан минимал боғлиқликни таъминлайдиган ромбсимон шаклидаги конструкцияси туфайли бир нуқтада базалар билан боғланади.
Миноралар турли ўлчамдаги ва қалинликдаги қути шаклидаги кесимли иккита темир-бетон таянчлари билан ҳосил қилинади.
Бу таянчлар бир-бирига тахта сатҳида ва юқори қисмида кўндаланг тўсинлар орқали уланган бўлади.

Кўзланган мақсадлар

Истанбулнинг Европа қисмидаги Қора ва Мармара денгизлари орасида қуриладиган «Истанбул» канали тахминан 45 километр узунликка, минимал 275 метр кенгликка ва 20,75 метр чуқурликка эга бўлади.
Ушбу каналнинг қурилиши "Босфорнинг тарихий ва маданий асосини ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлигини яхшилаш", "денгиз ҳаракатидан келиб чиқадиган юкни камайтириш", "Босфорнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва навигация хавфсизлигини таъминлаш", "халқаро денгиз транспортига очиқ янги сув йўлини яратиш", шунингдек, "Истанбулда мумкин бўлган зилзилаларни ҳисобга олган ҳолда горизонтал архитектурага асосланган замонавий зилзилага чидамли турар-жой зонасини яратиш"га қаратилган.
204 олим ва мутахассис иштирокида ишлар олиб борилган
Бундай дала ва лаборатория тадқиқотлари, шунингдек атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш  «Истанбул» канали доирасида 2017-2019 йилда амалга оширилди.
Тадқиқотлардан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда канал лойиҳалаштирилиб, геологик, геотехник, гидрогеологик тадқиқотлар ва рақамли моделлар натижасида тайёрланган ҳисоботлар атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ҳисоботига асос яратди.
Ушбу жараён давомида барча фикр ва танқидий мулоҳазалар таҳлил қилиниб, техник назорат-тафтиш комиссияси йиғилиши якунлари бўйича йиғилишда иштирок этган 56 та муассаса ва ташкилотнинг фикрлари билан иш мувофиқлаштирилди.
Тайёрланган 18 ойлик дастур доирасида 1595 бетлик ва 16000 бетлик ҳажмдаги атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ҳисоботи амалга оширилди. «Истанбул» канали лойиҳаси доирасида турли университет ва муассасалардан 204 нафар олим ва мутахассислар иштирокида иш олиб борилди.

Қиймати

«Истанбул» канали учун зарур бўлган объект ва иншоотларга лойиҳанинг қўшимча таркибий қисми сифатида яхталар учун пристан, контейнер портлари, дам олиш ҳудуди ва логистика марказини қуриш режалаштирилмоқда.
«Истанбул» каналининг нормал фаолият юритиши учун эксплуатация босқичида Қора денгиз ва Мармара денгизига кириш жойларида тўлқин қайтаргичлар, авария причаллари ва швартовка қилиш ҳудудлари, маёқлар, техник хизмат кўрсатиш станциялари ва эксплуатация бинолари, навигация воситалари ва кемалар ҳаракати тизими яратиш режалаштирилган.
Қурилиши 75 млрд  турк лирасига тенг деб баҳоланаётган «Истанбул» каналини давлат-хусусий бизнес шериклиги доирасида қуриш режалаштирилган. Лойиҳа ҳақида эълон қилинган мажлисда президент Эрдўған шунингдек, лойиҳа тўлалигича миллий ресурслар ҳисобидан молиялаштирилишини маълум қилди.

Олтита кўприк қурилади

Тендердан кейин қурилишга тайёргарлик ишлари 1,5 йил, канал қурилиши 5,5 давом этиши, лойиҳани амалга ошириш муддати эса 7 йилни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.
Истанбул шаҳрини икки денгиз шаҳрига алантирадиган «Истанбул» канали узра олтита кўприк қурилади.
Янги сув ҳавзаси бўйлаб 250 минг турар-жойга эга шаҳарлар барпо этиш режалаштирилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase