close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
10.03.2024 23:12

Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади: «Алий розияллоҳу анҳунинг хутба қила туриб, бундай деганини эшитганман: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг номимдан ёлғон гапирманглар. Чунки ким менинг номимдан ёлғон гапирса дўзахга киради», дедилар».

26.05.2023 18:44

Ибн Саъд ўзининг "Табақот" китобида Оиша онамиз розияллоҳу анхудан шундай ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузуридан етмиш (байъатчи байъатлашиб) қайтгач, қувондилар. Зеро, Аллоҳ таоло у зот учун ҳимоячиларни, жангчиларни ва қўллаб-қувватловчиларни ҳозирлади.

01.10.2022 05:00

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага кирганларида Зубайр ибн Аввом, Абу Убайда ибн Жарроҳ ва Холид ибн Валидларни отлиқларга раҳбар қилдилар.  Ва: «Ё Абу Ҳурайра, ансорларни чақир». Мана бу йўлдан юринглар. Ким устингиздан ҳамла қилса, албатта, уни «ухлатинг»лар», – дедилар.

29.09.2022 06:42

Расулуллоҳ қайтарганлар

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! (Ҳашр сураси, 7-оят).

23.07.2022 00:15

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари куфрда ўтишган. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толиб ҳам куфрда ўтган.

23.04.2021 18:17

Бу ҳам Қуръонни ўқиш ва у билан ҳаёт кечиришнинг бир самарасидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ инсонларнинг энг сахийси эдилар. Айниқса, Рамазонда Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида сахийликлари янада ортар эди.

12.04.2021 18:26

Тунни қоим қилиш солиҳлар белгиси, обидлар йўли ва буюк ислоҳотчилар сийрати саналади. Улар бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашадилар. Зеро, у зот узрсиз ҳеч бир тунни ибодатсиз ўтказмаганлар. Айниқса, Рамазон ойида бунга катта эътибор қаратганлар!

10.04.2021 13:18

Ҳидоят элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавжудотлар ичида Аллоҳни энг кўп билувчи ва Унинг буйруқларини бажо келтиришда энг пешқадами бўлганлар. У зот Аллоҳга бандалик қилиш поғонасидан шу даражада юқори кўтарилганки, бу мақомнинг энг чўққисигача етиб, ҳеч қайси мавжудот етиб бора олмаган мартаба ва манзилларни забт этганлар. Яъни, Аллоҳ таоло У зотнинг олдинги-ю кейинги гуноҳларини мағфират қилган.

09.04.2021 10:11

Шариатнинг бу қоидаси ҳар бир замон ва маконга мос келадиган қонун бўлиб, уни бажариш ҳамма учун қулай ва осон саналади. Рамазон ойининг рўзаси, агар осмон булутсиз бўлса, янги ойнинг кўринишига қараб тутилади.

07.04.2021 08:33

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёдан бутунлай юз ўгирган ва Аллоҳ таолога бутун борлиғи билан талпинган зот эдилар. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойини ҳар вақт хурсандчилик ва шодлик билан кутиб олар эдилар. Чунки бу ой тоат-ибодат, сахийлик, раҳмат ва барака мавсуми саналади. Бундан ҳам ортиқ хурсандчилик борми?! Аллоҳ тоало Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase