Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу даражада бўлишларига қарамасдан тунларини ибодат билан ўтказар, ҳаттоки намозда кўп тик турганларидан товонлари шишиб кетар эди. Оиша розияллоҳу анҳо бу ҳолатдан ажабланар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, мулойимлик билан: “Шукр қилувчи банда бўлишни ёқтираман-да!”, дер эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йиғилари қўрқинч, дуолари эса мусибатли инсонларнинг ўтинчлари каби эди. Абдуллоҳ ибн аш-Шахир розияллоҳу анҳу бу ҳақда шундай деган: “Мен Расулуллоҳнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. У зотнинг кўкрагидан тегирмон тошининг шовқинига ўхшаш йиғи шовқини эшитилиб турар эди”(Абу Довуд ривояти, 904-ҳадис. Бу саҳих ҳадис).
Мўминлар онаси Оиша розйяллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг ҳайратланарли ҳолатлари ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Тунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Оиша, менга рухсат беринг, Раббимга ибодат қиламан”, дедилар. Мен: “Аллоҳга қасамки, мен сизга яқин (сиз билан бирга) бўлишни ёқтираман ва сизни ҳурсанд қилган нарсани яхши кўраман”, дедим. Сўнг Расулуллоҳ ўринларидан туриб, таҳорат олдилар, сўнг намоз ўқишга киришдилар. У зот тўхтамай йиғладилар, ҳатто этаклари ҳўл бўлди. Сўнг яна тўхтовсиз йиғладилар, ҳатто соқоллари нам бўлди. Сўнг яна тўхтовсиз йиғладилар, ҳатто ер ҳам нам бўлиб кетди. Шунда Билол намозга чақириш учун келди. Билол Расулуллоҳнинг йиғлаб турганларини кўриб: “Ё Расулаллоҳ! Нима учун йиғлаяпсиз? Ахир, Аллоҳ Сизнинг олдинги-ю кейинги гуноҳларингизни мағфират қилган-ку!”, деди. Шунда Расулуллоҳ: “Шукр қилувчи банда бўлмайми?! Зеро, бу кеча менга бир оят нозил бўлди. Бу оятни ўқиб, уни тафаккур қилмаганга вайл бўлсин!”, дедилар ва оятни ўқидилар:
“Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир” (Оли Имрон сураси, 190-оят)” (Ибн Ҳиббон ривояти, исноди Муслим шартига кўра).
Эй тавфиқли дўстим! Бу Аллоҳнинг амрини бажо келтиришнинг энг комил кўринишидир. Одам фарзандининг саййиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Иллиййинда эканликларини аниқ билсалар-да, бор кучлари ва тоқати билан Аллоҳнинг розилиги учун ҳаракат қилар, шунчалар умидсиз бўлар, муҳаббат, хавф ва ражони шу қадар гўзал тарзда жамлар эдилар!
Биз-чи?! Биз ибодатларга бепарво бўлиб, кўп гуноҳларни содир этамиз ёки шу гуноҳлар атрофида айланиб юрамиз, Аллоҳга бўлган тавозе ва итоатимиз кам ва заиф ҳолда ҳаёт кечирамиз. Ҳатто ғафлат зулматига ғарқ бўлиб ҳам, Аллоҳнинг мағфиратини умид қиламиз, ўзимизни Унинг макридан омонда деб ўйлаймиз. Ҳатто айрим ҳолатларда шунчалик хатокорлигимизни унутиб, Аллоҳнинг ғазабидан қўрқмаймиз, балки ўзимизни худди жаннатий одамдектутамиз!
Бизнинг бу ҳолатимиз билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳолатлари орасида тупроқ билан сурайё юлдузича - ер билан осмонча фарқ бор.
Ё Аллоҳ! Ё Маннон! Ё Карим! Бизларга лутф қил! Бизларни афв эт!
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазондаги Аллоҳ билан бирга бўлиш ҳолати барча мусулмонларга абадий ўрнак бўла оладиган даражада мукаммал бўлган. Биз қуйида шу ҳолатларнинг энг муҳимлари ҳақида тўхталиб ўтамиз:
Расулуллоҳнинг рамазон ойида рўза тутишлари
Бу ҳаммага маълум бўлса-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг кўп ибодатга машғул бўладиган ҳолатларини яна бир эсга олиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. У зотнинг мазкур ҳолатлари қуйидагиларда ўз аксини топган:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ифторлик ва саҳарлик қилишга тарғиб қилишлари.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вақти кириши билан ифторликни тез, яъни шом намозини ўқимасдан олдин қилишлари, шунингдек, саҳарликни кечиктириб, яъни бомдод намозига яқинроқ вақтгача суришлари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатлари эди.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳўл ёки қуруқ хурмо ёки сув билан оғиз очишлари ҳамда саҳарлик қилишга тарғиб қилишлари.
Бу ишларга далолат бўладиган ҳадиси шарифлар жуда кўп. Жумладан, Анас розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: “Расулуллоҳ намоз ўқишдан олдин бир нечта хўл хурмо билан оғиз очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, кичик қуруқ хурмолар билан очар эдилар. Агар кичик қуруқ хурмолар ҳам бўлмаса, бир неча қултум сув ичар эдилар” (Термизий ривояти, 696-ҳадис. Бу саҳиҳ хадис. Агар сув ҳам топилмаса, мавжуд ҳарқандай ҳалол таом билан оғиз очиш мумкин. Агар бунинг ҳам иложи бўлмаса, оғиз очишни ният қилса ҳам бўлаверади).
Абу Атийя розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қилади: “Масруқ билан Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кирдик. Масруқ розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳога: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг икки саҳобаси бор. Иккаласи ҳам яхшиликдан оғишмайди. Уларнинг бири шом намози ва ифторликни тезроқ вақтида қилади, бошқаси эса кечиктириб қилади”. Оиша розияллоҳу анҳо: “Шом намози ва ифторликни ким тезроқ қилади?”, деб сўради. Масруқ раҳматуллоҳи алайҳ: “Абдуллоҳ”, деди. Оиша розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ ҳам шундай қилар эдилар”, деди” (Муслим ривояти, 1099-ҳадис.).
Абдуллоҳ ибн Абу Авф розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда қуйидагиларни ўқиш мумкин: “Биз Расулуллоҳ билан Рамазон ойида сафарга чиқдик. Қуёш ботганида у зот: “Эй фалончи, туш ва шавласимон аралаштир”, дедилар. У: “Ё Расулаллоҳ, ҳали кун ёруғ-ку?!”, деди. Расулуллоҳ: “Туш ва аралаштир”, дедилар. У тушиб, аралаштирди. Сўнг ундан Расулуллоҳга олиб келди. У зот шавласимондан тановул қилдилар, сўнг қўллари билан кўрсатиб: “Агар қуёш бу ердан ғойиб бўлса ва бу ердан тун кириб келса, рўзадор оғзини очади”, дедилар” (Бухорий ривояти, 1941-ҳадис. Муслим ривояти, 1110-ҳадис. Ҳадис лафзи “Саҳиҳ Муслим”дан олинган).
Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саҳобаларининг биридан шундай ривоят келтирган: “Мен Расулуллоҳ ҳузурларига кирдим. У зот саҳарлик қилаётган эканлар. Расулуллоҳ: “Бу (саҳарлак) Аллоҳ сизларга берган баракадир. Уни тарк қилманглар”, дедилар” (Насоий ривояти, 2162-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис).
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ билан бирга саҳарлик қилдик. Сўнг У зот намозга турдилар. Мен: “Азон ва саҳарлик орасида қанча муддат бор эди?”, дедим. У зот: “Эллик оят (ўҳиш) миқдорича”, дедилар” (Бухорий ривояти, 1921-ҳадис). Саҳарликни кечиктириш рўзани енгиллаштиради, рўзадорга осонлик туғдиради ва бомдод намозигача ухлаб қолишдан сақлайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ айтдилар: “Курук, хурмо мўмин учун қандаям яхши саҳарлик!”(Абу Довуд ривояти, 2345-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис)
Анас розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ саҳарлик пайтида айтдилар: “Эй Анас, Мен рўза тутмоқчиман. Менга бирор таом бер. Мен У зотга ҳурук, хурмо ва бир идишда сув олиб келдим ...” (Насоий ривояти, 2167-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис). Агар бомдод намозининг вақти кирган ёки кирмаганида шак-гумон бўлса, тановул қилмаслик мустаҳаб саналади. Қуёшнинг ботишида шак бўлса ҳам, оғиз очилмай туради. Ифтор вақти бўлмасдан илгари оғиз очса, бир кун қазо қилади? (Алоуддин ал-Косоний. Бадоиъ ас-саноиь. Ж.2.).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ифторликни тезроқ қилиш ва оз бўлса-да, тановул қилиб саҳарлик қилиш ҳақида Анас розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳнинг ифторлик ҳилмасдан туриб шом намозини ўқиганликларини кўрмадим. У зот бир култум сув билан бўлса ҳам, оғиз очар эдилар” (Ибн Ҳиббон ривояти, 3504-хадис. Исноди Бухорий ва Муслим шартига кўра).
Шунингдек, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ҳам қуйидаги ривоят мавжуд: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Бир хўплам сув билан бўлса ҳам, саҳарлик ҳилинглар” (Ибн Ҳиббон ривояти, 3476-ҳадис. Бу ҳасан ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Бизнинг рўзамиз ва аҳли кшпоб рўзаси орасидаги фарк, саҳарликдир” (Муслим ривояти, 770/2-ҳадис).
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга яқинлашиш ва ибодат қилишда энг гўзал амалларни амалга ошириш билан бирга нафсининг ҳақини ҳам адо қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ҳолатларини таҳлил қилар эканмиз, айрим мусулмонлар бу борада камчиликларга йўл қўйиши кўзга ташланади. Жумладан, баъзи рўзадорлар саҳарлик қилмайди ёки саҳарликни жуда эрта - тун ярмида қилади ва нафсининг ҳақига риоя қилмайди. Бу у зот саҳобаларига эргашмасликнинг оқибатидир. Зеро, Амр ибн Маймун розияллоҳу анҳу шундай деган: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ифторликни тезрок, қилиб, саҳарликни секинлаштиришар эди” (Абдураззоқ, 7591-ҳадис).
Шунингдек, ҳозирда кўп гувоҳ бўладиган яна бир таассуфли ҳолат шуки, айримлар саҳарлик ва ифторликларда ҳаддан ортиқ исрофга йўл қўйишмоқда. Натижада ибодат қилиш малол келиб, энг барокатли ва улуғ ойда кўп ажр олишдан маҳрум бўлиб қолишмоқда.
Нега инсон ўзини алдаши ва молу фарзандлар фойда бермайдиган, фақат саломат қалб эгасигина нажот топадиган кунда нажот топишига ва улуғ даражаларни қозонишига сабаб бўладиган катта ажрлардан ўзини маҳрум қилиши, ўткинчи дунё лаззатларини охират савобларидан устун қўйиши керак?! Ахир, бу муборак ойда энг катта ажру савобларга эга бўлиш, ҳеч кимга насиб қилмаган даражаларга кўтарилиш, Аллоҳнинг раҳмати ҳамда афвига муяссар бўлиш имкониятлари мавжуд-ку!
Шундай экан, бу ойдан манфаат кўраман деган инсон нафсини жиловлаши, унинг истакларини тўхтатиши, бошқарувни қўлга олиши, унинг лаззат ва фойдасиз нарсалар билан машғул бўлиб қолишига йўл қўймаслиги лозим. Чунки вақт ўтган сари кунлар ортга қайтмайди, фурсатлар бой берилади ва умрлар қисқаради. Ҳақиқий ва фаросатли мусулмон Рамазон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига тўлиқ амал қилади, лаззатлардан ўзини тийиб, ғафлатдан узоқда бўлади ва бу муборак мавсумдан унумли фойдаланиш мақсадида тоат-ибодат ҳамда яхшиликларни кўпайтиради.
Расулуллоҳнинг ифтор вақтидаги дуолари
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ оғиз очганларида шундай дер эдилар: “Ташналнк кетди, томирлар намланди ва ажр-савоб собит (ҳосил) бўлди, инша Аллоҳ!” (Абу Довуд ривояти, 2375-ҳадис. Бу ҳасан ҳадис)
Ифторлик пайти дуолар қабул бўладиган вақтлар сирасига киради. Бу имкониятдан унумли фойдаланиб, холис дуолар қилиб қолишимиз даркор
Ифтор пайтида дуо тўсиқсиз қабул бўлиши маълум ва машҳур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар эса оғиз очиш пайтида ўқишга одатланилса, жуда ҳам яхши бўлади. Пайғамбаримиз қачон ифтор қилсалар: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма лака сумту ва ала ризқнка афторту» деб дуо қилар эди.
Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан