Абу Муслим
Ҳар куни кўплаб одамлар мия фаолияти билан боғлиқ муаммолардан – тобора ўсиб бораётган паришонхотирлик (масалан, консентратнинг этишмаслиги, айрим муаммоларни ҳал қилиш учун фикрларни тўплаш), ахборотни эслаб қолиш қийинлиги, китоб ўқиш у ёқда турсин, катта матнларни ўқиш имкониятининг йўқлигидан шикоят қилади.
Канаданинг Квебек провинцияси энг йирик шаҳри бўлган Монреалда ҳукуматнниг давлат хизматчиларига иш жойида диний атрибутлар, жумладан, мусулмон аёллар рўмоллари тақиқланиши мумкинлигига қарши кўп минг кишилик норозилик акцияси бўлиб ўтди.
Канаданинг француз тилида сўзлашувчи Квебек провинцияси яна бир бор исботламоқдаки, энг жирканч ва радикал секуляристик чоралар аввалгидек, француз тили ва француз якобинча сиёсий анъаналари қарор топган мамлакатлар ва сиёсий тузилмаларга хос бўлиб ккелмоқда.
"Яҳудий экстремизми" – бу таъриф ҳозирги кунда маргинал антисемит ултра-сўл ОАВда эмас, салобатли ғарб шарҳловчилари томонидан тобора кўп фойдаланилмоқда. Бунда оз эмас, кўп эмас, нақ Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху сиёсатига нисбатан.
Яқинда оқ танли Брентон Таррант томонидан 50 кишининг оммавий равишда ўлдирилиши ғарб жамиятларидаги жиддий муаммо – исламофобияга эътиборни жалб қилди. Исламофобия сабабларини аниқ айтиш қийин. Кўплаб тадқиқотчилар 11 сентябрь воқеалари ва шундан кейинги террорга қарши урушни сабаб қилиб келтиради. Гарчи мусулмонларга қарши кайфиятлар 11 сентябрдан кейин ҳақиқатда кучайган бўлсада, бу ўн йилдан кейин ҳам исламофобия тобора кучайиб бораётганлигини изоҳлай олмайди.
Ҳижрий 583 йил ражаб ойининг 27-санасида (1187 йил 9 октябрь) салибчиларнинг 88 йиллик бошқарувидан кейин Қуддус машҳур султон Салоҳиддин Айюбий қўмондонлиги остидаги Миср қўшинлари томонидан озод килинди. 1187 йилнинг баҳор ойларига келиб, Салоҳиддин Айюбий қўмондонлиги остидаги Миср қўшинлари Фаластинни салбчилардан озод қилиш мақсадида юриш бошлаши учун қулай шароит юзага келганди.
Қозоғистонда асосий динлар вакиллари муқаддас китоблар нуфузига таянган ҳолда ўз қавмига порахўрликка йўл қўймаслик ҳақида тушунтириб беришга чақирилди. Бу ҳақида «Коррупциясиз одоб-ахлоқли авлод шакллантиришишда руҳонийларнинг роли» давра столи якунлари бўйича коррупцияга қарши кураш ва давлат хизмати ишлари бўйича Агентлик матбуот хизмати хабар қилади.
Ҳижрий 922 йил ражаб ойининг 25-санасида (1516 йил 3 сентябрь) султон Салим I бошчилигидаги усмонийлар қўшини ва султон Қонсуҳ Ғаурий томонидан бошқарилган мамлуклар қўшини ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди. Усмонийлар империяси ва Миср ўртасидаги муносабатлар Чодирон жангида сафавийлар сулолоаси тор-мор келтирилгандан кейин кескинлаша бошлаган.
Экспертларнинг огоҳлантиришича, ҳар қандай тирноқ лаки соғлиқ учун хавфли экан. Унинг таркибида заҳарли бирикмалар мавжуд. Улар саратондан тортиб бепуштликкача бўлган турли муаммоларга олиб келиши мумкин. Хусусан, формальдегид саратон рискини кучайтиради, деб хабар беради Meddaily. Формальдегид лак қоплами қотиши учун жавоб бериб, кучли канцероген сифатида машҳурдир.
Қўшма Штатлар Анқаранинг С-400 комплексларини харид қилиш борасида қатъият кўрсатаётганлиги сабабли Туркияга F-35 қирувчи-бомбардимончи самолетлар учун бутловчи қисмлар етказиб беришдан воз кечди, деб хабар берди душунба куни Reuters.
Замонавий тарихда диний фанатизм негизида одамларнинг энг катта оммавий қирғини - Жонстаунда "Халқлар ибодатхонаси" коммунасида содир этилган 918 одамнинг ўз жонига қасд қилиши ҳисобланади. Секта бошлиғи Жим Жонс ўз «диндош»ларини заҳар ичишга ишонтирди, шундан сўнг ўзини-ўзи отди.
Кўпчилигимиз жазирама ёз мавсумида иссиқ овқат ёки мураббо солинган идишга тўсатдан хонага учиб кирган пашша тушиб қолган ҳолатга дуч келамиз. Кўпчилик безор қилган ҳашаротни шунчаки олиб ташлайди, инжиқ ва нозик табиатли кишилар эса уларнинг фикрига кўра «бузилган» егуликни ташлаб юбориб қутуладилар.