close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Циркад ритмлари ва рўза

«Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз» (Бақара сураси, 185). «Белгиланган сонли кунлар» рўзага риоя қилиш нафақат маъанавий фойда келтиради. Биоритмларга жисмоний, чунончи хайрли таъсир ҳақида қуйидаги гаплашамиз.

Уйқу босқичлари

Уқудаги одам беш босқичдан ўтади. Бунда унинг мияси фон фаоллигини, аниқроғи, унда рўй берадиган мураккаб ўзгарувчан электрик жараён – бу скальп юзасида электродлар жойлаштириш ёрдамида қилинади. Натижада олинган график ҳисобот электроэнцефалограмм (ЭЭГ) деб аталади.
Бу жараённи қамраб оладиган тебранишлар тез-тезлиги ва амплитудаси уйғониш даражасига боғлиқ бўлади.
Тинч-хотиржам бедорлик 8-12 Гц частота диапазонида (секундига цикл) тебранишлар ҳамда аралаш частотали ва паст амплитудали тўлқинлар билан бирга кузатилади. Бу ритм альфа-ритм деб аталади ва инсон кўзларини очиши билан якун топадиган биринчи босқичга мос келади.
Уйқунинг чуқурлашуви билан «уйқу урчуғи» деб номланадиган тўлқинлар амплитудаси ўз-ўзидан ўзгариши билан вужудга келади, частота 12-14 Гц га етади, юқори амплитудада суст тўлқинли фаоллик кузатилади.
Учинчи ва тўтинчи босқичлар чуқур уйқуга мос келади. Улар учун юқори амплитудали ва суст тўлқинли нисбатнинг ортиши ва бир маромда нафас олиш хосдир.
Дельта-ритм (0,5-4 Гц частотали жуда секин юқори амплитудали тўлқинлар) уйғоқлик ҳолатида кам қайд қилинади, у чуқур уйқу, яъни учинчи ва тўртинчи босқич учун хос.
Асосан учинчи ва тўртинчи босқичларда ўтказилган тахминан 70 дақиқадан сўнг одатда кўз ва тана ҳаракатларини, тўртинчи босқичдан иккинчи бсша ҳамкорнинг ЭЭГ ўзгариши билан бирга кузатиладиган тез уйқу келади.
Унга ҳамроҳлик қиладиган паст амплитудали тартибсиз тез тўлқинлар одамда ташвишга тушган, хавотирланган ҳолатда қайд қилинадиган ҳолатга ўхшайди. Бироқ, бу уйқуга тўсқинлик қилмайди.
Бу бешинчи босқич ёки тез уйқу босқичи деб аталади, ЭЭГ фаоллик ресинхронланади, кўз соққаси тез ҳаракатланишига қарамай, мушаклар атонияси, тартибсиз нафас олиш кузатилади.
Катта ва бир хил тўлқинлар мос келадиган тета-ритм оддий болаларда, қисқа вақт давомида - биринчи босқичда, шунингдек, тез уйқу босқичида қайд этилади.
Сўнгра «секин уйқу» деб аталадиган, биринчи ва иккинчи босқичлардан ўтадиган, учинчи ва тўртинчи босқичларда 60-70 дақиқа давом этадиган ва кейин тез уйқуга йўл берадиган босқич келади.
Ушбу цикл уйқу вақтига қараб тахминан 90 дақиқалик оралиқ билан тун давоида уч-тўрт марта такрорланади. «Тез уйқу» умумий уйқу вақтининг 25% ни ташкил қилади.
Кўзлар очилганда, алфа ритми ўрнига маълум бир частота устунлик қилмайдиган тез нотекис паст-тўлқинли фаоллик билан алмашилади. Бу алфа ритми блокадаси дейилади.
Ҳар қандай сенсорли стимуллаш ёки ақлий зўриқиш - масалан, арифметик муаммони ҳал қилиш учун - алфа ритмининг бузилишига олиб келиши мумкин. Мунтазам алфа-ритмни номунтазам паст тўлқинли фаоллик билан алмаштириш ресинхронлаш деб аталади.

Рўза уйқуга ижобий таъсир кўрсатади

Рўзанинг дастлабки бир неча соати ЭЭГ меъёрда бўлади. Бироқ алфа ритми тез-тезлиги қондаги глюкоза даражасининг пасайиши туфайли тушиб кетади. Бу рўза кунининг охирида, қанд даражаси пасайганда рўй бериши мумкин.
Рўза уйқу сифати ва чуқурлигини яхшилайди, бу эса катта ёшдагилар учун жуда муҳим, чунки уйқунинг учинчи ва тўртинчи босқичи (яъни чуқур уйқу босқичлари) ёш ўтиши билан қисқариб боради. Уйқу вақтида мия ва организмнинг тикланиш жараёни рўй беради. Рамазон ойида икки соат уйқу оддий шароитлардаги бир неча соат уйқудан кўра самаралироқдир.
Тез уйқу тушлар билан боғлиқ. Ушбу босқич соғликни сақлаш учун зарурдир, лекин узоқ муддат давомида тез уйқунинг йўқлиги психикага салбий таъсир кўрсатмайди. Кичкинтойларда туш кўриш уйқу циклининг деярли ярмини олади ва ёш ўтган сари у қисқариб боради. Аксинча, чуқур уйқу пайти бош мияда оқсил молекулаларининг синтез жараёни содир бўлади, улар мия функциясини тиклаш учун "тез" уйқу пайтида ишлатилади. Рўза чуқур уйқу муддатини сезиларли даражада оширади, "тез" уйқу фазасини бошлашга ёрдам беради, протеин молекулаларининг синтезини ёки "хотира молекулаларини" тезлаштиради.

Рўза ва циркада ритми

Циркада ритми бу – 24 соат 11 дақиқа давом этадиган кимёвий, физик ва руҳий жараёнлар цикли бўлиб, у ёки бу – мунтазам ёки номунтазам гормонлар даражасининг тебранишлари билан биргаликда кузатилади, бу даврлар бир неча дақиқа ёки масалан, бир йил давом этиши мумкин.
Организмнинг циркада ритмларини бошқарадиган синхронлаш тизими фаоллик ва дам олиш цикли, табиий ёруғлик ва қоронғуликнинг алмашинуви, ижтимоий фаоллик ва ҳ.к. ташқи омиллар таъсирига учрайди.
Организмда биологик ритм стимуляторлари бор, улар ташқи цикллар билан, масалан, кундузги ва тунги ўзгаришларни синхронлаштириши мумкин. Биологик регуляторларни синхронлаштирадиган табиий тартибга солувчилар «цайтгебер» (немисча «вақт бериш») деб номланади. Стимуляторни «қайта ишга тушириш» жараёни ресинхронлаш деб аталади.
Кун ва туннинг алмашиниш цикли – циркада ритми учун кучли цайтгебердир. Лекин циркада ритмини синхронлашга ҳароратнинг ўзгариши, озиқ-овқат мавжудлиги, ижтимоий ўзаро алоқалар (масалан, жамоавий ибодат) ва ҳатто электромагнит майдоннинг кучи таъсир кўрсатади.
Кун ва тун алмашиниш циклларининг такрорланиши, ҳарорат, озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги шунга хизмат қиладики, организмда атроф-муҳитнинг муайян циклларига жавоб берадиган хулқ-атвор ва моддалар алмашинуви муайян ички ритмини белгилашига ёрдам беради. Кўпгина биологик ритмлар тўртта табиий циклдан бирига мос келади, яъни: сувнинг кўтарилиши ва қайтиши, кун ва тун, ой кўриниши ва йил мавсумлари.
Болалигидан мунтазам рўза тутиб келган мусулмонлар йилда энг яхши бир ой давомида кун ва тун алмашинуви (бедорлик - уйқу) бошқа циклларига бўйсунади. Улар оғир шароитларда ўзларининг циркада, ой ва йил биоритмларини синхронлаштириши осонроқ бўлади.

Рўза, соат пояслари алмашинув синдроми ва сменали ишлар

Соат пояслари алмашинув синдроми аломатлари вужудга келишига хизмат қиладиган омиллар бу (1) узоқ парвоз якунига келиб, «ички соат» келган жойдаги вақтдан фарқ қиладиган вақтни кўрсатиши сабабли ташқи десинхронизация; (2) организм ички цикллари ўзгаришига олиб келадиган ресинхронизация тезликлари турлича эканлиги сабабли ички десинхронизация.
Турли соат поясларини босиб ўтган ҳолда узоқ масофаларга учиш уйқунинг бузилиши, овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши, диққат-эътиборнинг пасайиши, толиқиш каби сутка ритмлари бузилиши аломатларига олиб келади.
Общие симптомы, вызванные Десинхронизация юзага келтирадиган умумий аломатлар кун давомида толиқишни, нотинч уйқу, реакция бузилишини ўз ичига олади. Бу аломатлар оғирлиги ва мос равишда, ресинхронизацияга талаб қилинадиган вақт парвоз олдидан организм ҳоалтига, босиб ўтилган соат пояслари сонига, парвоз йўналишига, ёшига, ижтимоий ўзаро алоқалар ва фаолликка боғлиқ бўлади.
NASA маълумотларига кўра, нормал ритмни ва энергия даражасини тиклаш учун ҳар битта босиб ўтилган соат поясига бир кун тўғри келади. Шундай қилиб, вақт бўйича 6 соатлик фарқ мавжуд бўлганда қайта тикланишга 6 кун кетади.
Янги цикл белгилаш учун цайтбергерларни максимал даражада жалб қилган ҳолда янги соат поясига мослашувни тезлатиш мумкин, бу овқатланиш ва ухлаш вақтини янги соат поясига мос келадиган тарзда ўзгартириш бўлиши мумкин.
Ижтимоий алоқалар ортиши, табиий ёруғликда узоқ вақт бўлиш ҳам ёпиқ бинода бўлиш ва маҳаллий вақтдан қатъи назар, аввалга оқатланиш графигини сақлаб қолиш билан таққослаганда тезроқ ресинхронизацияни таъминлайди. Қолаверса, ресинхронизация учун талаб қилинадиган вақт кўплаб индивидуал омилларга боғлиқ бўлади.
Мунтазам рўза тутадиган ва ҳар йили бедорлик-уйқу режими алмашинувини ўзида ҳис этадиган мусулмонлар турли соат поясларида тезроқ мослашиб олиши ва соат поясларини алмаштиришнинг оғир шаклдаги синдромига эга бўлмаслиги мумкин.
Бундан ташқари, таровеҳ намози ва бошқа жамоавий ижтимоий фаолият вақтларида ижтимоий алоқалар десинхронизация қилинган биоритмларни тартибга солишга хизмат қиладиган цайтбергерлар бўлиб хизмат қилади.
Сменали ишда ишлайдиганлар соат поясларинини алмаштириш синдроми аломатларига, жумладан, овқат ҳазм қилиш тизими ва юрак-қон-томир тизими, уйқу режими ва аёлларда репродуктив функция бузилишига тез-тез учрайди.
Бедорлик ва уйқу «ағдарилган» графиги тунги вақтда унумдорлик ва диққат-эътиборнинг пасайишига ва, оқибатда, толиқиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўпайишига олиб келади.
Одатда сменали ишда ишлайдиганлар биоритмини тиклаши учун уч ҳафта етарли бўлади, лекин рўза тутаётган мусулмонлар рамазон ойининг  тўрт ҳафтаси давомида ресинхронизацияга мослашиши сабабли худди тунги сменада ишлайдиганлар каби уларда ҳам соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келмайди ва улар тезда тикланиб олади.
Қайд этилишича, рамазон ойи якунланиши билан рўза тутаётган мусулмонларда циркада ритмлари шаввол ойининг биринчи кунларида, яъни Ийд ал-фитра кунлари тикланади.

Рўза ва энкефалинлар

Рўза вақтида организмда гиёҳванд воситаларга ўхшаш опиоидлар ажралади, улар транквилизатор каби ҳаракат қилади ва шу билан бир пайтда кайфиятни кўтаради. Улар психосоматик касалликларнинг олдини олиш учун жавоб бериши ҳам истисно қилинмайди.
Опиоидлар организмга турлича таъсир кўрсатади, хусусан, улар энергия сақлаш учун метаболизмни секинлаштиради. Улар таъсирининг бошқа натижаси шундаки, кайфиятни кўтарар ва очлик ҳиссини кучайтирар экан, улар ортиқча овқат еб қўйишдан тийилиб туради.
Рамазон вақтида мусулмонлар фикр-мулоҳаза қилиш, Қуръон ўқиш ва намозга асосий этибор қаратиш имкониятига эга. Бу даврда нормал уйқу ва бедорлик ҳамда овқатланиш циклининг бузилишига қарамай, мусулмонлар рўзасининг фойда келтириши шак-шубҳасиздир.
Умид қиламизки, энди сизда ушбу ажойиб жараённинг механизмлари ҳақида аниқроқ тасаввурлар пайдо бўлди.

Манба: About Islam
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase