Ҳаракат матбуот-котиби Забиҳулла Мужоҳиднинг аниқлаштиришича, тадбир РФ ва Афғонистон ўртасида дипломати алоқалар ўрнатилганининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан сешанба куни ўтказилади.
Эртаси куни толибларда мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш бўйича ички афғон музокаралари режалаштирилган. Анжуманда шунингдек, Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, «Толибон» делегациясининг Россиянинг юқори мансабдор амалдорлари билан ёпиқ учрашувлари кутилмоқда.
Москвадаги анжуман АҚШнинг толиблар билан битимга эришишга ҳаракатлари фонида бўлиб ўтади. Томонлар Қатарда бир неча раунд музокара ўтказди, бироқ мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф қила олмади.