Узоқ вақт давомида руҳи тушкунлик билан бирга кузатиладиган ғам-андуҳ туйғуси, хавотир ва тушкунлик туйғуси.
Илгари ҳузур-ҳаловат бағишлаган машғулотлар ва хоббига қизиқишнинг йўқотилиши.
Айбдорлик, ночорлик ёки фойдасизик туйғуси.
Куннинг кўп қисмида толиқиш, беҳоллик туйғуси.
Хотира, диққат-эътиборни марказлаштириш ва қарор қабул қилиш билан боғлиқ маммолар.
Уйқу билан боғлиқ муаммолар: ортиқча уйқу ёки уйкусизлик.
Овқатланиш модели ўзгариши: овқатдан воз кечиш ёки ортиқча овқат истеъмол қилиш.
Асабийлашиш ёки секинлашиш.
Ўз жонига суиқасд қилиш ҳақида ўйлар, ҳаракатлар.
Клиник психолог Соня Любомирски (Sonja Lyuobomirsky) ўзининг «Бахт психологияси»(The How of Happiness) китобида ёзадики:
«Мазкур депрессия бутун организмни қамраб олади: ҳис-туйғулар («Мен ўзимни бахтсиз ҳис қиляпман»), фикрлар («Мен бахтлиман») ва жисмоний ҳолат («Мен ухлай олмаяпман»)».
Шундай қилиб, Рамазон ойи кайфиятга таъсир этиши ва депрессияни енгишга ёрдам бериши мумкинми?
Рамазон ойида рўза тутган мусулмонлар орасида тадқиқот ўтказилди. Синовда иштирок этганлар орасида хавотирнинг пасайиши, биполяр эффектив касалликка чалинган шахсларда эса – маниакал ва депрессив аломатлар пасайиши кузатилган.
2009 йил Михельсон (Michaelson) бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар терапевтик очлик бир неча кундан кейин сурункали касалликка чалинган шахсларнинг 80 фоизида хавотир ва депрессия аломатларини юмшатиши аниқланди.
Ушбу жараён механизми номаълум, лекин, эҳтимол, у рўзанинг дастлабки 48 соатида эндорфинлар ажратилиши билан боғлиқ.
Рўзага риоя қиладиган шахс югурувчи эйфорияси билан ўхшаш эйфория ҳис қилади, чунки эндорфинлар – опиатларга таъсир бўйича яқин бўлиб – метаболик тизимимиз дуч келадиган стрессга жавобан кайфиятимизни кўтаради.
Фонд (Fond) бошчилигидаги бошқа бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг аниқлашича:
«Кўплаб клиник кузатувлар рўзанинг 2-7 кунидан кейин депрессия аломатларига таъсир намойиш этади, бу кайфиятнинг яхшиланиши, диққат-эътиборнинг ортиши, хотиржамлик туйғусида ифодаланади. Ушбу ижобий ўзгаришларнинг барқарорлик даражаси ҳали аниқланиши лозим».
Эронлик талабалар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра хабар қиладиларки, бутун Рамазон ойи давомида диний мақсадда бўлмаса ҳам рўза тутган кишилар Рамазондан кейин руҳий саломатлик ҳолатини баҳолашнинг барча шкалалари бўйича умуман рўза тутмаган кишилардан кўра юқорироқ кўрсаткичлар намойиш этган.
Бундан ташқари, мунтазам намоз ўқийдиган кишиларда руҳий саломатлик кўрсаткичи янада юқори бўлиб чиққан.
Эзгулик ва маросимлар
Рамазон вақтида мусулмонлар ҳар хил турдаги фаолиятларда иштирок этиб, бу ҳақиқатда кайфиятни кўтариши ва қониқиш ҳисси уйғотиши мумкин. Масалан, садақа бериш ва хайр-саҳоват билан шуғулланиш одати.
Любомирски ёзади: «Эзгу ишлар нафақат улар йўналтирилган кишиларга, балки уларни амалга ошираётган кишиларга ҳам фойдали. Эҳтимол, мантиққа зид равишда янграр, лекин меҳрибон ва яхши бўлиш, ҳаттоки бу фойда келтирмайдиган бўлса ҳам – бу берувчи томон манфаатларидадир. Чунки сахийлик ва бўлишиш истаги инсонни бахтли қилади».
Рамазон бу – шундай вақтки, унда мусулмонлар диний маросимларда фаолроқ иштирок этади.
Рўза тутишдан ташқари, кўплаб мусулмонлар беш вақт масжидга намоз ўқиш учун боради шунингдек қўшимча таровеҳ намозини канда қилмайди.
Любомирски сўзларига қараганда, олимлар одатда Худо ва маънавийлик билан боғлиқ тадқиқотлар билан унчалик хушламасдан шуғулланади. Лекин бу соҳага киришга қарор қилганлар шуни аниқлайдиларки, мунтазам ибодатларда иштирок этадиган ва дин уларнинг ўрнида муим ўрин эгаллашини айтадиган одамлар яқин кишисини йўқотганлигидан ўзини тезроқ ўнглаб олади ва диндор бўлмаган кишилардан кўра камроқ депрессия аломатларини намойиш этади.
Бир тадқиқот маълумотларига кўра, ҳафтада бир неча марта ибодатга ташриф буюрадиган одамларнинг 47 фоизи ва бир ойда бир марта ибодатга борадиган кишиларнинг 28 фоизи ўзини «жуда бахтли» деб атайди.
Любомирски шунингдек, таъкидлайдики: «Фаол ва оммавий равишда диний фаолиятда иштирок этадиган кишилар диний эътиқодларга шунчаки амал қиладиган кишилардан бахтлироқдир».
Рўза ва Рамазон маросимларига алоқадор кўплаб тадқиқотлар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари айнан рўза тутиш, ибодат қилишга бағишланади ва диний фаолият депрессиядан азият чекаётган одамларга ёрдам беради.
Лекин шунга қарамай, олимлар ҳали яна Рамазоннинг депрессияга ва умуман руҳий ҳолатга таъсирини синчиклаб ўрганишлари лозим.
Манба: OnIslam.net
Абу Муслим таржимаси