close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Владимир Жириновский яқин 10 йилликка ўз «башорати»ни эълон қилди

73 яшар сиёсатчи Хитой иқтисодиёти хонавайрон бўлиши, Эронга қарата ракета зарбалари берилиши, Украинанинг парчаланиб кетиши ва Марказий Осиёнинг радикал исломчилар томонидан босиб олинишини башорат қилмоқда.

Бу ҳақида Россия Давлат думаси депутати «Вечер с Владимиром Соловьевым» дастури эфирида маълум қилди. Жириновскийнинг ишончи комилки, ҳозирги пайтда Москва ва Вашингтон ўртасида таъсир доираларини бўлиб олиш ҳақида «махфий музокаралар» олиб борилмоқда.
«Зеленский ғолиб чиқди, лекин бу украиналикларнинг ғалабаси. Бунинг мевасини яна ўн йилдан кейин кўрамиз. Украина ҳалокати -  бу мамлакатнинг ўн қисмга бўлиниб кетиши эмас, лекин барибир ҳалокат. Ўн йил олдин Исроил Эронга қарши зарба беришга қарор қилганди. Ва беради ҳам. Америка кемалари соҳилга яқинлашиб қолди.
Эронга берилган зарбалардан кейин миллионлаб қочоқлар пайдо бўлади. Улар қаерга боради? Шимолга. Биз нима қиламиз? Чегарани ёпамиз. У ерда қонхўрлик ва бебошлик бошланади – Озарбайжон, Арманистон, Грузия қулайди. Суриядаги жангариларнинг қолган-қутганлари шимолий Афғонистонда турибди ва Марказий Осиёга бостириб кириш учун қулай фурсат пойлаяпти.
Тожикистон-Афғонистон чегараси ҳар куни бузиб ўтилмоқда, ҳар куни тожик чегарачилари ҳалок бўляпти. Бу ҳали шу билан якун топадики, жангарилар чегарани ёриб ўтади ва бутун Ўрта Осиё олов ичида қолади. Яна қочоқлар пайдо бўлади. Улар қаерга йўл олади? Россиягами? Лекин биз чегараларни ёпиб қўямиз», - деди Жириновский.

Учинчиси ортиқча

Барча халқаро муаммоларни ҳал қилиш учун, бу ёқимсиз сиёсатчининг фикрига кўра, Россия Федерацияси ва АҚШ етакчилари учрашишлари лозим.
«Шунда бизнинг президентимиз ва Америка президенти Сочида ўтириб, келишиб оладилар. Ялтанинг ўрнига Сочи бўлади. Жаҳолат, зўравонлик ва террор бўлмаслиги учун биз дунёдаги вазиятни иккига бўлиб оламиз. Бунда нефт нархи бир баррели 120 долларгача кўтарилиб кетади. Фақат Россия ютади, Хитой ютқазади.
Хитойда инқироз бошланади, чунки бензин, нефт ва газ нархи жуда юқори бўлади.
Трамп ва Путин келишиб оладилар, учинчи одам эса ортиқча бўлади. Хитой четда қолиб кетади, унинг ўз муаммолари тиқилиб ётибди.
Ислом жангарилари билан ҳам маълум бир кучлар шуғулланади. Биз Трамп билан келишиб оламиз, унинг учун бу ислом жангарилари узоқда, бизда эса Ўрта Осиё ва Кавказ шундоқ биқинимизда. Ҳаммасини ҳал қиламиз», - ишончи комил сиёсатчининг.
Бироқ мақбул келадиган «муроса» учун СССР чегараларини тиклаш талаб этилади. Болтиқбўйи, Молдова, Украина ва Беларус қайтарилиши лозим, ҳисоблайди Владимир Вольфович.
«Жанубда эса ўзлари бизни илтимос қилишади. Закавказье федерал округи – у ерда Ереван ёки Бакуда рус генерал-губернатори ўтириши керак», - ҳисоблайди Жириновский.

Ҳаммангизнинг кунингиз битди!

Депутат жонажон шаҳрини ҳам эътиборсиз қолдирмади ва Алмати номини ўзгартиршини таклиф қилди.
«Ўрта Осиё федерал округи – менинг жонажон шаҳрим Алмати. Уни Верный деб атаймиз ва у ерга генерал-губернатор тайинлаймиз. Яқин 10 йил ичида тартиб ўрнатилади», - ваъда берди Жириновский.
ЛДПР етакчиси оташин нутқини ёки дастур қатнашчиларига, ёки томошабинларга қарата икки хил маънода тушуниш мумкин бўлган сўзлар билан якунлади:
«Буларнинг ҳаммаси амалга ошади, сиз шунчаки музокалар кетаётганини билмайсиз. Ҳаммангизнинг кунингиз битди!»

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase